Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг вазифалари ва тадқИҚот методлари


Ҳозирги замон ёш даврлари психологияси ва педагогик


Download 47.11 Kb.
bet5/10
Sana13.11.2023
Hajmi47.11 Kb.
#1769966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-mavzu. Rivojlanish psixologiyasi va pedagogik psixologiya

1.4. Ҳозирги замон ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг асосий вазифалари.

Ёш даврлари ва педагогик психология фани ҳам психология илмининг бошка соҳалари сингари ўзининг илмий-тадкикот методларига эга. Психологик конуниятларни муайян режа асосида олиб бориладиган текширишлар туфайлигина холисона аниқлик киритиш мумкин. Психологик тадқиқотлар жараёнини қуйидаги асосий босқичларга бўлиш мақсадга мувофиқдир:



  1. Муаммонилиг қўйилиши. Ҳар қандай илмий текшириш ишлари
    каби, психологияда олиб бориладиган илмий текшириш ишлари ҳам
    назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган муаммони аниқлашдан,
    шунингдек бу муаммо фанда қанчалик ёритилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур мавзуга оид илмий ва махсус адабиётларни тахлил қилишдан бошланади.
    2.Тадкикот методикасини танлаш. Психологик тадкикотлар турли методлар

(бу методлар ҳақида қуйида батафсил фикр юритилади) билан олиб борилади. Текширишларнинг муваффақиятли чиқиши кўп жиҳатдан методни тўғри танлашга боғлиқ бўлади.
3.Маълумотларни тўплаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммога мос бўлиши ёки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. Илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар
- бу уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммони ҳар жиҳатдан тавсифлаб бериши керак.
4. Маълумотларни қайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни
математик ва мантиқий жиҳатдан ишлаб чиқиш умумийликни,
хусусийликни топиш ва уларни тасодифий маълумотлардан ажратиш
имконини беради. Бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача миқдори
(арифметик, квадрат ва ҳоказо), фоизлари аниқланади, сонларга
оид маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма
ва чизмаларда ўз аксини топади. Мураккаб мутаносибликдаги
маълумотларни топишда эса вариацион статистика методлари
қўлланилади.


  1. Download 47.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling