Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг вазифалари ва тадқИҚот методлари


Download 47.11 Kb.
bet4/10
Sana13.11.2023
Hajmi47.11 Kb.
#1769966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-mavzu. Rivojlanish psixologiyasi va pedagogik psixologiya

Филогенез – (юнонча, phyle- кабила, genesis- келиб чикиш, пайдо бўлиш)- муайян тирик мавжудот турининг ерда ҳаёт бошланганидан кейинги эволюцион тараккиёт жараёни.

Швейцариялик психолог Э.Клапаред «Бола психологияси ва экспериментал педагогика» асарида қизикиш, мотив, эҳтиёжларнинг методологик асослари, болалар тафаккурининг хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятлари, ўхшашлик ва тафовутнинг бола онгида содир этилиши тўғрисида мулоҳаза юритади.
Француз психологи Э.Дюркгейм, улғайиш - кишиларнинг ҳис-туйгуларни ўзлаштириши эканлигини, шу боис, идрок қилинган тасаввурлар боланинг руҳий фаолиятини ифодалашини, боланинг тажриба, анъана, урф-одатларни тақлид орқали эгаллашини, биологияда ирсият қанчалик аҳамиятли бўлса, тақлид ҳам жамиятда шундай ўрин тутишини уқтиради.
Яна бир француз психологи П.Жаненинг фикрига кўра, инсон психикаси ижтимоий муносабатларга боғлиқ, зотан жамият ва табиат ўртасидага турли алоқалар тизимининг шаклланиши, инсоннинг улғайишини белгилайди. У алоқа сифатида ҳатти-ҳаракатни тушунади, бу эса кишининг атроф-муҳитга шахсий муносабатидан бошқа нарса эмас, албатта. П.Жаненинг таъкидлашича, энг қимматли, аҳамиятли, ижтимоий ҳаракат ҳамкорлигидаги фаолиятда ўз ифодасини топади, шахслараро ташқи муносабатлар ривожланишнинг мухим тамойили ҳисобланади.
Америкалик психолог Дж.Брунер шахснинг таркиб топиши билан таълим ўртасида ўзаро алоқа мавжудлигини таъкидлаб, инсоннинг камолот сари интилиши билим олиш самарадорлигини оширса,
ўқитишнинг такомиллашуви унинг ижтимоийлашувини жадаллаштиради, деб уктиради.
Шунингдек, Ж. Пиаже, Э.Торндайк, Дж.Уотсон, Ф.Галгтон, А.Бине, А.Анастази, Т.Симонлар ҳам бола психик тараққиётида таълимнинг мавқеини, уларнинг ақлий хусусиятларини, дастурли таълим, кўникма ва малакаларнинг аҳамиятини, машқларнинг ўрнини илмий-амалий асослаб беришда муҳим ўрин эгаллайдилар. Бу таълимотлар ҳозирги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини сақлаб қолмоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳам ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг муҳим муаммоларига доир қатор илмий-амалий тадқиқотлар психолог олимлар томонидан олиб борилмоқда.
Республикамиздаги етакчи олийгоҳларнинг кафедра ва лабораторияларида ёш даврлари ва таълим тарбиянинг психологик хусусиятлари билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ этиш юқори малакали мутахассислар томонидан махсус техникалар билан жиҳозланган шароитларда илмий тадқиқот ишлари самарали йўлга қўйилган.
Мазкур муаммоларнинг ечими ҳозирги замон фанининг методологик тамойиллари асосида, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларида бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг ютуқлари ва ғоялари ҳақидаги маълумотларга эга бўлган ҳолда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бормоқда. Бу борада Т.Қори-Ниёзий, С.Ражабов, П.И.Иванов, М.Воҳидов, МТ.Давлетшин, Э.Ғозиев, Р.Гайнутдинов, Б.Кодиров, Р.И.Суннатова, А.Жабборов ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларини эътироф этиш мумкин. Жумладан, ўқувчиларнинг техник қобилиятлари, ўқув мотивлари, замонавий мактаб ўқувчисининг психологик қиёфаси М.Г.Давлетшин ва унинг издошлари А.Жабборов, Ф.И.Ҳайдаров, М.М.Мавлоновлар томонидан, тафаккур ва таълимни бошқариш муаммоси Э.Г.Ғозиевнинг ташаббусида, истеъдодли ўқувчилар ва касб танлаш муаммоси Б;Р.Қодиров раҳбарлигида, болаларнинг ақлий фаолият муаммоси Р.И.Суннатовалар томонидан самарали олиб борилмоқда.
Фаннинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнида унга таъсир кўрсатиб келган барча назариялар, илмий ва амалий маълумотлар, йўналишлар ҳозирги кунга қадар ўзининг аҳамиятини сақлаб келмоқда ва фаннинг истиқболида муҳим илмий-назарий манба ҳисобланиб қолиши, табиийдир.



Download 47.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling