17.Талаба тушунчасига таъриф қайси қаторда тўғри берилган.
*Моддий ва маънавий ишлаб чиқаришда ижтимоий ҳаётга ва мутахассисликка оид ролларни муайян қоида ва махсус дастур асосида тайёрланадиган ижтимоий гуруҳ.
18.Ўспиринларда касб танлаш билан боғлиқ мотивларни ўрганган олимни
топинг.
*В.А.Крутецкий
19.Илк ўспириннинг психологик ривожланишини ҳаракатга келтирувчи кучлар қайси қаторда тўғри берилган.
*Жамоат ташкилотлари, мактаб жамоаси таълим жараёни қўядиган талаблар даражасининг ошиши билан у эришган психик камолот ўртасидаги зиддиятдан иборат.
20.Қайси олим томонидан ўсмирлик даврида дўстлик туйғуларини тадқиқ қилиб, уни нечта шаклга бўлади.
*И.В.Страхов; улфатчилик, ўртоқлик ва дўстликка.
21.Ижтимоий акселерация назариясининг асосчиси ким ва унинг моҳияти.
*Ҳозирги кишиларнинг билим ҳажмини олдингилар билан таққослаш орқали болаларни ўсишда тезлашиши. А.А.Маркосян.
22.Ўсмирлик даври психик ўсишни ҳаракатга келтирувчи кучлар.
*Унинг фаолиятини вужудга келтирган янги эҳтиёжлар билан уларни қондириш имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар тизимининг намоён бўлишидир.
23.Н.Д.Левитов томонидан ишлаб чиқилган ўзлаштириш компонентлари тўғри берилган қаторни аниқланг.
*Ўқишга ижобий муносабат – ҳиссий танишиш, материални фаол қайта ишлаш.
24.Таълим психик ривожланишнинг орқасидан боради ва унга мослашади деган фикрни илгари сурган олимни топинг.
*Л.С.Виготский
25.Бола психик ривожланишини таъминловчи қонуниятлар.
*Нотекислиги, интеграцияси, пластиклик ва компенсация.
26.Қайси қаторда Л.С.Виготский томонидан фанга киритилган ақлий ривожланишнинг актуал ривожланиш даражаси тўғри берилган.
*Ўқувчи тайёргарлигининг мавжуд даражаси бўлиб, у ўқувчининг қандай топшириқларни тўла мустақил бажара олиш билан характерланади.
27.Ўқитувчи фаолияти маҳсулдорлигининг шартлари тўғри берилган қаторни топинг.
*Шахсий шарт-шароитлар ва вазиятга боғлиқ шарт-шароитлар.
28.Дарс самарасини ошириш учун танаффусларнинг фойдаси, вақти-вақти билан машғулот турларини алмаштиришнинг фойдалари тўғрисида қайси олим ўз фикрини айтган.
Ушинский.
*Ф.Ф.Добринин.
29.Чақалоқликдаги қайси давр организмда кескин ўзгаришлар юз бериш палласи ҳисобланиб, мурғак органнинг мустақил яшаётганидан далолат беради.
*Киндик тушиш даври.
Do'stlaringiz bilan baham: |