Ёшларда ватан манфаатига йўналтирилган шахсий мақсадларга


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1492264
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yoshlarda-vatan-manfaatiga-y-naltirilgan-shahsiy-ma-sadlarga-egalik-issini-tarbiyalash

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
ят ҳаётидаги ўрни, вазифалари, мақсадлари 
ва интилишларини илмий таҳлилдан ўтказиш 
сиёсий тадқиқотларнинг муҳим йўналишига 
айланади.
Ёшлар сиёсати жамиятдаги мавжуд ирқ-
лар, халқлар, миллатлар, турли ижтимоий 
қатламлар ва синфлар доирасида жараёнлар-
ни англаш ва баҳолашнинг бутунлай янги та-
мойиллари ва мезонлари, шакл ва усуллари 
ишлаб чиқилишини тақозо этади. Шундай экан, 
жамият ривожи ва такомилига боғлиқ барча 
муаммоларнинг қиёсий-назарий таҳлилини 
ёшлар контекстида, уларнинг муаммоларини 
эътиборга олмасдан, уларнинг ҳолатини таҳлил 
қилмасдан туриб тўғри ҳал этиб бўлмайди. Ёш-
лар жамият социал-ижтимоий ҳолатининг аниқ 
ва реал парадигмаси сифатида унинг позитив, 
конструктив ва негатив жараёнларга адекват 
тарзда ўз муносабатини билдиради. Шу боис, 
давлат сиёсати омилларини белгилаш, улар-
ни режалаштириш, жамиятни модернизация 
қилиш ва либераллаштириш жараёнларида 
ёшлар масалалари сиёсий тадқиқотларнинг 
доимо долзарблик касб этадиган ижтимоий-
сиёсий категорияси сифатида баҳоланади.
Миллий давлатчиликнинг тикланиш жа-
раёнлари ҳамда тараққиётнинг “ўзбек моде-
ли” жорий этилаётган, “кучли давлатдан куч-
ли жамиятга ўтиш” тамойили амал қилаётган 
даврда ушбу мақсадларни ўзининг ҳаёт маз-
мунига айлантирган янги авлодга бўлган та-
лаб бир неча бор ортади
1
. Нега деганда, ўз 
истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмай-
диган, уни ҳимоя қилишга қурби етмайдиган, 
мустақилликка қарши мавжуд турли таҳдидлар 
моҳиятини тушунмайдиган, миллий ўзликни 
англаш ва тараққиётни таъминлаб бера ол-
майдиган авлод “ҳеч қачон эркин яшай ол-
майди, кимгадир итоат қилишга, бўйин эгишга 
мажбур бўлади”
2

Мустақилликнинг илк йилларида, унинг 
муқаррар ва ўткинчи бўлган қийинчиликлари 
1
Каримов И.А. Асосий мақсадимиз – юртимизда эр-
кин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият 
билан давом эттиришдир. Президент Ислом Каримов-
нинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул 
қилинганининг 15 йиллигига бағишланган тантанали 
маросимдаги маърузаси. // «Халқ сўзи», 2007 йил 8 де-
кабрь.
2
Каримов И.А. Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, 
тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир. 
– Т.: «Ўзбекистон», 2003. –30-б.
билан боғлиқ ҳолда, мамлакатда ривожла-
нишнинг айрим кўрсаткичлари пасайди. Аммо 
айнан шу йилларда ёшларнинг ижтимоий, 
иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, тиббий, маъна-
вий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган 
70 дан ортиқ фармонлар, қарорлар, қонунлар 
ва бошқа турдаги директив ҳужжатлар қабул 
қилинди. 
Мамлакатдаги 
ислоҳотларнинг 
амалга 
оши рилишини талаб этган ижтимоий танг-
лик аҳволи ҳамда ўтиш жараёнига хос бўлган 
муам молар ёшлар мавқеига ижобий таъсир-
лар билан биргаликда, салбий таъсирлар-
ни ҳам ўтказди. Мамлакат мустақиллигининг 
эълон қилиниши ва Ўзбекистоннинг жаҳон 
ҳамжамиятига суверен давлат сифатида кириб 
бориши билан алоқадор тарзда ёшлар онгида 
ўз мамлакати тақдири борасида куйиниш, фахр 
ва ифтихор, турли маданий-маърифий тадбир-
лар, спорт мусобақалари ва ўйинларида эри-
шилган ютуқлардан ғурурланиш, она Ватани-
ни эъзозлаш, ўз миллатига алоқадорлигидан 
хурсандлик, билим ва илмий имкониятлари-
нинг беҳад ўсганлигидан севинч ва келажакка 
ишонч туйғулари ўтиш жараёнларидаги ёшлар 
мавқеига нисбатан бўлган таъсирнинг ижобий 
оқибатлари эди. 
Шу билан бирга ёшлар орасида баъзи ёт 
ғояларнинг тарқалиши, уларнинг турли за-
рарли диний оқимларга кириб қолиши, ёшлар 
мафкурасида юзага келган бўшлиқ ҳолати, ёш-
лар орасида улар саломатлигининг кушандаси 
бўлган зарарли одатлар, ОИТС, наркомания
токсикоманиянинг тарқалиши, жиноятчилик-
нинг ортиши, ишсизлик ва унинг натижасида 
юзага келган ижтимоий кескинлик, ёшларда 
беқарорлик кайфиятларининг ортиб бориши, 
ўз тақдиридан норозилик каби вазиятлар сал-
бий ҳолатлардан ҳисобланади. 
Ёшлар ҳаётидаги салбий ҳолатларнинг ку-
чайиши табиий равишда давлат бошқаруви 
органларига нисбатан норозилик кайфиятла-
рининг пайдо бўлишига олиб келади, улар-
ни жамиятдаги барқарорлик ва бунёдкорлик 
фаолиятидан четга тортади, уруғ-аймоқчилик, 
таниш-билишчилик, порахўрлик, коррупция 
ҳолатлари эса кўпинча ёшларнинг ҳаётга қизи-
қишларини сўндиради. Бундай пайтларда улар 
тафаккурида ҳаётнинг ранг-баранглигидан 
кўра, дунёни оқ-қора бўёқлар орқали кўриш 
ва англаш, пессимистик кайфиятлар кучаяди.
28
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling