Ёшларда ватан манфаатига йўналтирилган шахсий мақсадларга


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1492264
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yoshlarda-vatan-manfaatiga-y-naltirilgan-shahsiy-ma-sadlarga-egalik-issini-tarbiyalash

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
бошқаришдаги маҳорати, шу билан бирга, 
мустақилликка эришиш туфайли мамлакати-
мизнинг жаҳонга юз тутганлиги ҳақидаги маъ-
лумотларни бериш муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур тадбирлар талаба-ёшларда қуйи-
даги сифатларни шакллантириш учун хизмат 
қилади:
- талабаларда онгли интизомни тарбиялаш 
билан бирга, уларнинг жамият аъзоларига 
ҳурмат билан муносабатда бўлишларига эри-
шиш;
- талабаларни жамиятда ўз ўрнини топиш-
га, унинг қувонч ва ташвишлари билан бирга 
бўлишга интилиш туйғуларини уйғотиш;
- талабаларда жамиятдаги ўзгаришларга 
эътиқод ва ишонч, мустаҳкам ирода билан му-
носабатда бўлишни тарбиялаш;
- ўз хатти-ҳаракатлари, хулқи, одоби билан 
ҳаммага ўрнак бўлишга чақириш;
- жамият ривожи учун интеллектуал 
салоҳиятини кенгайтириш, замон билан ҳам-
на фас ҳаракат қилиш, фаол бўлиш;
- жамиятда тинчлик ва осойишталикни 
мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш;
- талабаларда ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларга 
онгли ва соғлом муносабатни шакллантириш;
- аждодларимизнинг бой маънавий мероси 
инсонларга ишонч, интилиш, куч-қувват бахш 
этишини талабаларга тушунтириш;
- талабаларга инсоннинг жамиятдаги ўрни 
унинг ақлий салоҳиятига, ҳалол меҳнатига, 
тадбиркорлигига боғлиқлигини тушунтириш;
- талабаларда одамийлик, адолатпарвар-
лик, самимийлик, ҳалоллик, тўғрисўзлик каби 
фазилатлар эгаси бўлишга интилишни шак-
ллантириш.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ёшлар 
онгида олий маънавий қадриятлардан бўлган 
ватан, шахс, миллат, адолат, ҳақиқат, борлиқни 
англаш кабиларни шакллантириш доимий из-
ланишни ва изчил фаолият олиб боришни та-
лаб этади. Шу нуқтаи назардан, ёшлар онги-
да фуқаролик масъулиятини шакллантирмай 
туриб, янги жамиятни яратиб бўлмайди. Де-
мак, таълим жараёнининг ҳар бир босқичида 
фуқаролик таълими хусусиятларини сингди-
риш ва таъминлаш, фуқаролик таълимининг 
миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида-
ги илмий назариясини яратиш ҳам ижтимоий-
сиёсий жиҳатдан зарур вазифага айланди. 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling