Ёшларда ватан манфаатига йўналтирилган шахсий мақсадларга


тида ўз хоҳиш-иродаларини эркин намоён этишлари, билим


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1492264
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yoshlarda-vatan-manfaatiga-y-naltirilgan-shahsiy-ma-sadlarga-egalik-issini-tarbiyalash

тида ўз хоҳиш-иродаларини эркин намоён этишлари, билим, 
ақлий салоҳият, ҳаётий тажриба, ҳуқуқий саводхонликлари 
ва ўз ҳуқуқларини муҳофаза қила билишлари уларнинг жами-
ятдаги мавқеларини белгилайди. 
26
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
Ёшлар янгидан барпо қилинаётган фуқаро-
лик жамиятининг ажралмас қисмидир. Ёшлар 
ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти мамлакат 
ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тузумидаги 
ислоҳотлар жараёнлари билан боғлиқ равиш-
да ривожланиб келди. Бозор иқтисодиётини 
шакллантириш ва, умуман, ўтиш жараёни-
га хос бўлган мураккаб, зиддиятли ҳолатлар 
ҳамда уларнинг оқибатлари ёшлар мавқеи ва 
жамиятдаги ўрнига ҳам ўз таъсирини ўтказди. 
Давлат сиёсати мана шундай мураккаб жа-
раёнларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш, улар салоҳиятининг ёрқин намоён 
бўлиши учун зарур шароит яратиш чорала-
рини кўрди. Натижада ёшлар ислоҳотларнинг 
фаол иштирокчиси, демократик жараёнларни 
ривожлантирувчи муҳим қадриятлардан би-
рига айланди.
Ўтиш даври бўлган 1991–2000 йилларда 
амалга оширилган ислоҳотлар жараёнининг 
ўзига хосликлари ва қийинчиликлари маъна-
вий, мафкуравий ва сиёсий ҳужумларга зарба 
бериш, ёшлар тафаккуридаги иккиланишлар, 
деструктив ва девиант кайфиятларнинг олди-
ни олиш, уларни ҳушёрликка даъват этиш каби 
масалаларни кенг кўламда қамраб олди. Ёшлар 
муаммоларига хос ана шу жараёнлар моҳияти 
ва вазифалар кўлами, ёшларнинг ушбу таъкид-
ланган жараёнларда қандай иштирок этиши
нималарга эътибор бериши, қандай вазифа-
ларни ўз зиммасига олиши, ушбу вазифаларни 
ёшларнинг қайси институтлари ва тизимлари 
бажариши лозимлигини аниқлаш, ҳар бир ёш 
авлод ҳаётини йўлга қўйиш ва жамият ҳаёти 
билан узвий боғлаш, бу соҳадаги ишлар са-
марадорлигини таъминлаш ёшлар масалала-
рини сиёсий тадқиқотларнинг муҳим катего-
рияси сифатида шакллантирилишига имкон 
яратади. Мустақиллик йилларида ҳам сон, 
ҳам сифат нуқтаи назаридан тўла шакллан-
ган ва такомиллашиб келаётган ёшлар билан 
ишлаш институтлари жамият тараққиётида 
тутган ўрнига кўра давлат ва жамият риво-
жининг мустаҳкам таянчига айланди. Шунга 
кўра, ёшлар сиёсатини амалга ошириш мунта-
зам равишда мамлакат эҳтиёжларини илмий-
назарий тадқиқ қилиш, ёшларнинг қарашлари, 
эътиқодлари, ҳаётий позицияси ва жамият-
даги ўрни тўғрисида доимий мониторингни 
амалга ошириш, салбий ҳолатларнинг олдини 
ола билиш каби йўналишлар борасида илмий 
тадқиқотлар олиб борилишини талаб қилади. 
Барча давлатлар ёшлар учун имтиёзлар ти-
зимини ишлаб чиқиш ва қўллаш, улар ташаб-
буслари учун қулай имкониятлар яратиш, ёш-
ларни давлат ва жамият қурилиши ишларига 
жалб этиш масалаларини устувор вазифалар 
қаторига қўшади. Ҳозирги глобаллашув шаро-
ити жамият ҳаётидаги иқтисодий, мафкуравий, 
ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашган дав-
ри бўлиб, ёшларни мамлакатнинг ижтимоий
илмий-маърифий, сиёсий ҳаётига интеграция-
лашувини таъминлаш борасида маълум саъй-
ҳаракатларнинг амалга оширилишини тақозо 
этади.
Ўзбекистон Республикасидаги ёшлар сиё-
сатига асосланган саъй-ҳаракатлар тизими 
давлат ва шахс, давлат ва фуқаролик жамия-
ти, давлат ва оила устуворлиги, унинг ҳимояси, 
давлат ва миллий хавфсизлик, давлат ва маф-
кура, давлат ва таълим-тарбия, давлат ва 
аҳоли саломатлиги, давлат ва хотин-қизлар, 
давлат ва ёшлар каби ўзаро алоқадор ва ўзаро 
мутаносиб ижтимоий-сиёсий воқеликларнинг 
изчил, ҳамнафас ва бир-бирини тўлдирган 
объективлигидан иборатдир. Шу билан бир-
га, давлат ўз сиёсатини амалга оширар экан, 
табиий равишда ёшлар қатламини унинг та-
янчи ва истиқболини белгилаб берувчи асос 
сифатида қабул қилади. Ёшлар давлатнинг энг 
муҳим ижтимоий-инсоний қадриятларидан 
ҳисобланади. Шу боис, давлат сиёсатининг 
ёшлар масаласидаги моҳияти ёшлар ва де-
мократик қадриятлар, ёшлар ва миллий онг
ёшлар ва миллий ўзликни англаш, ёшлар ва 
инсон ҳуқуқлари, ёшлар ва иқтисодиёт тако-
мили, ёшлар ва шахс, ёшлар ва фуқаролик жа-
мияти, ёшлар ва оила устуворлиги, ёшлар ва 
миллий хавфсизлик, ёшлар ва мафкура, ёшлар 
ва таълим-тарбия, ёшлар ва саломатлик, ёш-
лар ва хотин-қизлар каби аниқ категориялар 
мажмуидан иборат бўлган ижтимоий-сиёсий 
мазмунга айланади. 
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимиз-
да ёшлар аҳолининг асосий қисмини таш-
кил қилади. Давлат ёшлар сиёсати ана шу 
кўпмиллионли аҳоли қатламини янгиланиш 
жараёнларида қўллаб-қувватлаш, улар ман-
фаатларининг тўла намоён бўлишини таъмин-
лаш мақсадига қаратилган. Демак, мамлакат 
аҳолисининг ярмидан кўпроғи болалар ва 
ёшлардан иборат бўлар экан, уларнинг жами-
27
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling