Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo»
Download 74.09 Kb. Pdf ko'rish
|
xrpt hlkt4ucd6jv8738tchg4l6jh3a9eg1gocs96cb09kv7hm42oa8hm3sutsszzi6ekndgpefop3ky
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЎК: 821.511.092 КБК 87.7 Ҳ-19 Ҳайдаров, Бахтиёр
- УЎК: 821.511.092 КБК 87.7 Тақризчилар: Адҳамбек Алимбеков, филология фанлари номзоди, доцент Илҳом Аслонов
- Kitobxon.Com Бахт китоби 3 СЎЗБОШИ
Бахтиёр Ҳайдаров Бахт китоби Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo» 2015 Kitobxon.Com Kitobxon.Com УЎК: 821.511.092 КБК 87.7 Ҳ-19 Ҳайдаров, Бахтиёр Бахт китоби: эсселар / Б.Ҳайдаров. – Т.: «Turon zamin ziyo» 2015. – 272 б. ISBN 978-9943-4563-0-3 Бахтиёр Ҳайдаровнинг «Бахт китоби» илмий-оммабоп тўплами инсон руҳиятини англашга бўлган интилишлар маҳсули, деб баҳолаш мумкин. Ки- тобни ёзишда муаллиф жуда кўп манбалардан ва қизиқарли маълумотлардан фойдаланган. «Бахт китоби»нинг ўзига хос жиҳати, муаллифнинг бахт мавзусига фалса- фий, ижтимоий, тиббий, ўрни келганда, диний нуқтаи-назардан ёндошишидир. Ушбу асар тилининг ширадорлиги, услубининг равонлиги, ёқимли юморини алоҳида таъкидлаш лозим. УЎК: 821.511.092 КБК 87.7 Тақризчилар: Адҳамбек Алимбеков, филология фанлари номзоди, доцент Илҳом Аслонов, психология фанлари номзоди ISBN 978-9943-4563-0-3 © Б.Ҳайдаров, © “Turon zamin ziyo” Тошкент, 2015 й. Kitobxon.Com Kitobxon.Com Бахт китоби 3 СЎЗБОШИ Бир куни талабалик давридаги қалингина “умумий” даф- тар қўлимга тушиб қолди. Бу дорилфунун сабоқлари қайд этилган оддий дафтар эмас, балки беғубор орзулар жамланган сирли китобга ўхшаб туюлди, назаримда. Унда аллома устоз- ларимизнинг содда, аммо чуқур мазмунли гаплари, ҳикматли сўзлар, айрим ўринларида эса ўз фикр-мулоҳазаларим ва хулосаларимни ёзганман. Бир дафтарга деярли ҳамма фан- лардан сабоқларни ёзиш ҳозирги талабаларга одат бўлган. Бу дафтар ҳам шундай. Унда расмлар чизилган, курсдошлар эсдалик учун ҳазил шеърлар ҳам ёзиб беришган. Бамисоли илмий-кўнгилочар қўлёзма журналга ўхшайди. Болалик ёки ўсмирлик давридаги бирор севимли буюмни кўп йиллардан сўнг қўлга олсангиз, у гўё “вақт машинаси”га айланади: негаки қадрдон хотиралар уйғониб, бир зумда ўша даврга қайтгандек бўласиз. Дафтарни варақлар эканман, вақт бўйлаб саёҳат қилгандек бўлдим. Худди ҳозир дафтарни ёпаман-у, олийгоҳ ҳовлисида қувноқ сабоқдошлар билан уч- рашаман... Ана шундай ширин хаёллар асносида, дафтардаги битиклар асосида, шунингдек, ҳаётий тажрибалар ва хотира- ларни эсга олиб, асосида ушбу китобга тартиб бериш фикри туғилди. Ўйлаб кўрсам, “Бахт китоби”га материал тўплашни мак- таб ўқувчилик пайтимдаёқ бошлаган эканман. Физкультура ўқитувчимиз, раҳматли Бозор Нафасов, “Жисмоний тарбия билан шуғулланган одамнинг қадди-қомати, дунёқараши, ҳатто феъл-атвори ҳам албатта яхши томонга ўзгаради”, дер- дилар. Домлаларимизнинг шунга ўхшаш ўзига хос гаплари- ни ёзиб, тўплаб юрардим. Бу ёзувлар кейинчалик синфдош- лар ўртасида ҳам тарқала бошлади. Университетдаги устозларимиз эса ҳақиқий донишманд зотлар эдилар. Уларнинг дона-дона ва содда сўзлардан ибо- рат маърузаларини тинглаганда, кўпдан бери излаб юрган жуда муҳим нарсангни топгандек мароқли таассурот пай- Kitobxon.Com Download 74.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling