Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo»


Download 74.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana31.01.2024
Hajmi74.09 Kb.
#1832103
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
xrpt hlkt4ucd6jv8738tchg4l6jh3a9eg1gocs96cb09kv7hm42oa8hm3sutsszzi6ekndgpefop3ky

 Бахтиёр Ҳайдаров
10
лашиш, майдонда тўп суриш, оғир атлетика сингари аёллик 
моҳиятига унчалик қовушмайдиган спорт турларида ҳам 
улар ўз “бахт”ларини излашмоқда. Ҳазил тариқасидаги “аёл-
ларнинг мансабга эришиш қонуни”да шундай “бандлар” 
мавжуд: 1. Эркакдек фикрлаш; 2. Ўзини маликалардек тутиш; 
3. Отдек ишлаш...
Ҳаётда ҳамма нарса ўрнида бўлса, бахт ҳам ўз жойида 
бўлади. Аёл – аёл бўлиши, эркак – эркак бўлиши керак. Бола 
– болалигини, тадбиркор – тадбиркорлигини қилиши керак. 
Хотинчалиш эркак ва эркакшода аёл – мувозанатнинг бузи-
лиши, нотабиийлик, демакдир. Бундай шароитда бахтни “из-
лаб топиш” тобора қийинлашаверади...
Бахтли одам – ҳеч ким билан тортишмасдан, ўзини ҳар 
кўйга солмасдан, ишини хотиржам бажарувчи одамдир. 
Ўз-ўзига, атрофдагиларга, жамият ва табиатга зид борувчи 
инсоннинг бахтли бўлиши мушкул. Кимки бир инсоннинг 
кўнглини ноҳақ ранжитиб, баҳсда “ютиб” чиқса, аслида унинг 
ўзи – бахтсиз инсондир. 
Инсон бахтли бўлишни чин дилдан истаса, дунёда ҳеч 
қандай куч унга қаршилик қила олмайди. Қолаверса, бутун 
дунё, ҳатто коинот, инсоннинг бахтли бўлиши учун яратил-
ган. Фақат инсон, бу дунёга нима учун келгани, ўзининг ким-
лиги ва мақсад-муддаосини аниқ билса – бўлгани.
Дунё – бепоён, бахт ҳам – чексиз. Бахт – ҳаммага етади. 
Бахт улашишда таниш-билишчилик, талон асосида ёки “им-
тиёзли рўйхат” деган нарсалар йўқ. Бахтнинг эрта-кечи йўқ. 
Бахт доимо ва ҳар жойда мавжуд. Ҳар ким истаганича, кучи 
етганича ва имкониятига қараб “бахт жамғариши” мумкин. 
Демак, ғайрат камарин маҳкам боғлаб, енг шимариб ишга 
киришмоқ керак. Бизни буюк ишлар кутмоқда!
Kitobxon.Com


Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/968
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/968
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно
найти на сайте 
https://kitobxon.com/ru/asar/968

Download 74.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling