Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo»


Download 74.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana31.01.2024
Hajmi74.09 Kb.
#1832103
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
xrpt hlkt4ucd6jv8738tchg4l6jh3a9eg1gocs96cb09kv7hm42oa8hm3sutsszzi6ekndgpefop3ky

Бахт китоби
5
ҳақидаги тасаввурлари ҳам замонага мослашиб бораверади. 
Масалан, ота-боболаримизни ўта бахтли қилган омиллар бу-
гун бизга “жуда содда” бўлиб туюлса, ажаб эмас. Шу боис, бу 
китобда бахт ҳақидаги бугунги тасаввурлар, бахтнинг шарт-
лари, бахт омилларининг энг ихчам рўйхати каби “замона-
вий” масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Бахт ва унга эришиш йўллари ҳақида ёзилган китоблар 
кўп. Лекин, инсон унитувчан бўлмаганида, илк пайғамбар 
– Одам атонинг ўгитларини “қулоққа қуйиб”, ҳақ йўлдан
оғишмай, бахтли яшаган бўларди. Ваҳоланки, диний ман-
баларда ёзилишича, ер юзига инсонларни тўғри йўлга бош-
лаш мақсадида жами 124 минг нафар пайғамбар юборилган. 
Мана шунинг ўзиёқ, инсоннинг нақадар унитувчан – “фаро-
мушхотир” эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Бахт – камёб эмас, балки жуда сероб неъмат. Дунё-
да қанча одам бўлса – шунча, балки ундан-да кўпроқ бахт-
саодат мавжуд. Аллоҳнинг марҳамати чексиз, деймиз-ку. 
Унинг марҳамати – бизнинг бахтимиз эмасми? Фақат, бахтни 
кўриш ва ҳис эта билиш керак, бу – алоҳида масала. Мана 
шу “масаллиқ”ларнинг мисқолини баҳоли қудрат жамлаш ва 
тартиб бериш натижасида ушбу “Бахт китоби” дунёга кел-
ди. Бу битиклар ўз номига мос равишда, руҳингизни бироз 
ойдин қилса, бахтнинг ҳеч бўлмаганда сўқмоғига етакласа, 
мақсадга эришган бўламиз.
Рисола якунида улуғ инсонларнинг бахт-саодат 
тўғрисидаги фикрлари келтирилди. Ҳазрат Алишер Навоий 
бобомиз айтмиш, “Гар яхшилик қила олмасанг, яхшилар те-
варагида айлан”, деган даъватга шу тариқа амал қилдик.
Хулоса: “Кимки бахт-иқболли, солиҳ кишиларнинг этаги-
га ёпишса, у албатта муроду мақсадига эришиб, хайру барака 
топар” 
(Маҳмуд Замаҳшарий, “Нозик иборалар” асаридан)
.
Муаллиф
Kitobxon.Com



Download 74.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling