Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo»


Download 74.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana31.01.2024
Hajmi74.09 Kb.
#1832103
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
xrpt hlkt4ucd6jv8738tchg4l6jh3a9eg1gocs96cb09kv7hm42oa8hm3sutsszzi6ekndgpefop3ky

 Бахтиёр Ҳайдаров
8
албатта амалга оширамиз. Кейин армонинг қолмайди, анча 
енгил тортасан. Ахир, дунёдан армон билан ўтишдан ёмони 
йўқ”, дея ҳазиллашгандим. Содда орзусини қаранг!
Очиғини айтганда, бахт ҳақида сўз кетса, ростдан ҳам 
кўпинча машҳур артистлар, бой-бадавлат инсонлар эсга оли-
нади. Аммо халқимизнинг “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар жой-
да бор тош-у тарозу”, деган нақли бежиз айтилмаган. Тўғри, 
машҳур ва бой-бадавлат бўлиш ҳам – бахт. Ҳамма гап – бахтни 
ҳис этишда. 
Бахтга эришиш биз ўйлаганимиздан кўра анча оддий. 
Бахт аслида тани сиҳатлик ва кўнгил хотиржамлигидадир. 
Ҳар бир инсоннинг оилавий тўкислиги, шириндан-шакар 
фарзандларидир. Тинч-тотув ҳаёт ва оилавий бахт – беҳисоб 
бойликдан афзалроқ. 
Бахтни “илмий асослаб ва тушунтириб” бўладими? 
Қайдам. Илмнинг “кўчасига кирмаган”, аммо бахтли-саодат-
ли яшаб ўтган инсонлар озми? Ҳар ҳолда, олимлар бир неча 
йил давом этган илмий изланишлардан сўнг шундай хулоса-
га келишди: бахтли одам тўртта хусусиятга эга бўлмоғи шарт:
Улардан биринчиси – ўзига ишониш туйғуси, таъбир 
жоиз бўлса, ўзини ҳурмат қила олиш хислатидир. Бу тоифага 
мансуб кишилар ўз атрофидагиларга шодлик, яхши кайфият 
бахш этишларига асло шубҳа қилмайдилар. Улар ўзларини 
бошқаларга нисбатан ақллироқ, маданиятлироқ, камроқ 
янглишадиган ва соғломроқ деб ҳисоблайдилар.
Иккинчидан, улар ўз-ўзини кучли назорат қилишдек ажой-
иб қобилиятга эгадирлар. Вужудида ҳар қандай муаммони ҳал 
этишга етарли қувват борлигини ҳис қилганлар одатда яхшироқ 
ишлайдилар, мақсадга осонроқ эришадилар ҳамда руҳий тан-
глик (стресс) ҳолатига камдан-кам тушадилар. 
Учинчидан эса бахт қуши некбин(оптимист)ларга 
йўлдошдир. “Қай бир ишга қўл урмасин, албатта омади юри-
шишига астойдил ишонган одамлар чиндан-да муваффақият 
қозонишади, деярли доимо соғ-саломат, хуш кайфиятда юри-
шади”, – деб таъкидлашмоқда мутахассислар. 
Ва ниҳоят, охирги хусусият – бахтиёр инсонлар жуда 
мослашувчан, киришувчан бўлишади: улар ҳаётда дилкаш, 
Kitobxon.Com



Download 74.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling