Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo»
Download 74.09 Kb. Pdf ko'rish
|
xrpt hlkt4ucd6jv8738tchg4l6jh3a9eg1gocs96cb09kv7hm42oa8hm3sutsszzi6ekndgpefop3ky
Бахт китоби
9 жўшқин табиат, эрта оила қуришга мойил, кўпинча яхши жойларда ишлаб, беҳисоб дўстлар орттирадилар. Менимча, бахтнинг миқдорини-да ўлчаб бўлмас. Бахт бир он давом этса-чи? Ўша онда инсон унга шундан бошқа ҳеч нима керак эмаслигини ҳис қилса, унинг руҳида осойишта- лик ва нимадандир қониқиш ҳисси уйғонса, унинг кўзларида нур пайдо бўлса, шунинг ўзи бахт эмасми? Дунёда эркак ё аёллигидан қатъи назар, бахтли бўлишни истамайдиган инсон топилмаса керак. Маълум бўлишича, аёлларнинг бахти эркакларникидан анча-мунча фарқ қилади. Аёл, у ким бўлмасин, ўзининг аёллигини тан олмас- дан иложи йўқ. У баъзи эркаклардан кўра матонатлироқ, мулоҳазалироқ, босиқроқ, донороқ, сабрлироқ, журъатлироқ бўлиши мумкин. Лекин барибир у аёл-да! Кўнглининг бир четида кимга- дир суянгиси, кимнингдир бағрига яширингиси, кимнингдир ҳимояси остида бўлгиси келади. Унинг ожизлиги ҳеч нарса билан йўқотиб бўлмайдиган хусусиятидир. Мутахассислар фикрича, аёллар бундан қирқ йил илгари ўзларини бугунгига қараганда анча бахтлироқ ҳис этишган. Негаки, улар ўшанда дунёвий ҳойи-ҳавасларга ҳозиргидек ружу қўйишмаган. Ҳаётдаги асосий мақсад-вазифани бу- гунги каби карьера (мансаб), “тенгҳуқуқлик”, бойлик ва ен- гил ҳаёт кабиларда эмас, балки оила ҳамда аёл (она)лик ва- зифасида, деб билишган. Улар ижтимоий ҳаётда эркакларга тенглашишни ўйламаганлар. “Тенглик ва тенгҳуқуқ”қа кўп жабҳаларда (“барча жабҳаларда” деб бўлмайди, ҳар ҳолда, аёл зоти бола туғдира олмайди!) эришган аёлларнинг акса- рияти бахтли эканлиги билан мақтана олмайди... Бугун аёлларда янгича ҳаётий мақсадлар ҳамда уларга “эришиш” учун минг бир хил имкониятлар пайдо бўлмоқда. Оқибатда, баъзан оила ва фарзанд масаласи иккинчи-учин- чи ўринларга тушиб қоляпти. Бугунги кунда аёллар “ўзлигин намоён қилиш”, истеъдод ва тилакларини амалга ошириш учун ҳар қачонгидан кўпроқ имконият ва имтиёзларга эга- дирлар. Бугун ижтимоий ҳаётнинг аёллар кириб, “забт” эт- маган жабҳаси қолмади, ҳисоб. Ҳатто, рингга чиқиб мушт- Kitobxon.Com |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling