Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Шахсда соғлом эътиқод ва миллий мафкуравий тасаввурларнинг шаклланиши
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
3. 5. Шахсда соғлом эътиқод ва миллий мафкуравий тасаввурларнинг шаклланиши
Шахсга жамиятнинг таъсири энг аввало унинг маънавий тасаввурларида, дунёқарашида, ҳаётга бўлган муносабатларида акс этади. Шу маънода мафкуравий онгнинг мазмуни ва соғлом эътиқодлар ҳам ижтимоий муҳит ва унда ўрнашиб қолган мезонлар асосида шаклланади. Мустақил Ўзбекистонда қисқа фурсатларда амалга оширилган жамият ҳаётидаги туб ислоҳотларни идрок қилишлари ва уларга муносабатлар, шубҳасиз, фуқароларнинг янгича қарашларида, аниқроғи, дунёқарашларида намоён бўлади. Ушбу дунёқарашларнинг мазмунини ташкил этувчи илғор ғоялар яхлит халқ манфаатларини ифода этгани сабабли ҳам улар миллий мафкуранинг моҳиятини ташкил этади. Президентимиз И.Каримовнинг миллий истиқлол мафкурасига берган таърифларида унинг моҳияти яққол акс этган: “Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан”. Психологик нуқтаи назардан таҳлил қиладиган бўлсак, бугун жамиятимиз аъзолари онгида шаклланаётган миллий истиқлол ғояларининг генезиси, яъни келиб чиқиб, онгга ўрнашиши жараёни бир қатор ижтимоий-психологик ҳолатларни ўз ичига олади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миллий ғоя ёки прогрессив-илғор ғоя маълум тарихий вазиятларда, ижтимоий заруратдан келиб чиқиб пайдо бўлади. Лекин унинг ўзи генетик жиҳатдан ўзидан аввал мавжуд бўлган илғор, ўлмас ғояларга, миллий қадриятларга таянади. Масалан, ўзбек халқи тарихига назар ташлайдиган бўлсак, халқ эътиқоди ва тафаккурининг сайқаллашувига сабаб бўлган ўлмас қадриятлар, халқ маънавиятига тааллуқли нодир мерос бўлганки, улар бугунги истиқлол даврида давлат ва жамият қурилиши учун маънавий-мафкурвий омил ролини ўйнамоқда. Шарқнинг буюк мутафаккирлари Ахмад ал-Фарғоний, Махмуд аз-Замахшарий, Абу Наср ал-Форобий, Абу Бакр Мухаммад ибн Ал-Аббос Ал Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино кабиларнинг илмий мероси, Амир Темурнинг мустақил давлатчилигига оид қонуниятлари, фикҳ илмининг асосчиларидан бўлмиш ал-Марғилоний ҳидоялари, Имом ал-Бухорийнинг ҳадисий қарашларида баён этилган ўлмас ғоялар асрлар оша халқ эътиқодининг эгилмаслигининг ёрқин мисолидир. Бугунги мустақиллик ва истиқлолнинг ҳар бир куни ҳам жамият аъзолари бўлмиш шахслар руҳияти учун шундай тарихий вазият ва муҳит ролини ўйнамоқдаки, бунинг таъсирида янги ғоялар пайдо бўлиши учун мақсад пайдо бўлди. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, шахсдаги ҳар қандай мақсад ҳам янги ғояга асос бўлавермайди. Теран мақсадга эришиш учун одамда қатъий ишонч бўлиши керак, ва у охир-оқибат маслакка айланади. Ана шундай маслакнинг инсон қалбига сингиб, унинг юриш-туриши, фикрлаши-ю, тафаккур тарзига айланиши эътиқоддир. Бу ўринда яна бир психологик ҳолатни ёритиш лозим, бу ҳам бўлса, эътиқоднинг бўлиши ёки қатъий ишончнинг бўлишини одамнинг ўзи астойдил хоҳлаши керак. Шахснинг нималарни хоҳлаши ёки нималарга ишониши масаласи соф психологик муаммолар сирасига киргани учун ҳам, миллий истиқлол ғояларининг шахс дунёқараши мазмунига айланиши жараёнида психологик омиллар катта ўрин тутади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling