Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet21/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

МИЛЛИЙ ВА СИНФИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Бобнинг қисқача мазмуни
Синфий психологиянинг вужудга келиши. Синфий психологиянинг ўзига хос психологик хусусиятлари, синфий психологиянинг инсон шахси психологиясига таъсири масалалари.
Синфий ва миллий психологияларнинг ўзаро таъсири. Синфий психологиянинг миллий психология шаклланишига таъсири, синфий психологиянинг ижобий ва салбий жиҳатлари.
Миллат вакилида миллий ва синфий психологиянинг намоён бўлиши. Шахсда миллий психологиянинг намоён бўлиш хусусиятлари, синфий психологиянинг шахс миллий қиёфасига таъсири ва унинг ўзига хос жиҳатлари.
4.1. Синфий психологиянинг вужудга келиши
Этник психология масалаларни ўрганишда синфий жамиятда бир миллат ичида турли синфларнинг мавжуд бўлишлигини назардан қочирмаслик карак. Чунки сиёсий, иқтисодий жиҳатдан тенг бўлмаган синфий жамиятдаги кишилар бирлигида миллий (этник) психология билан бир қаторда синфий психология ҳам мавжуд бўлади.
Синфлар ўртасидаги тафовутлар фақат иқтисодий - ижтимоий мавқелар ва ғоявий маслаклардагина кўриниб қолмасдан, шунингдек, маънавий хислатларда ҳам намоён бўлади. Бу эса синфлар психологиясида акс этмасдан қолмайди.
“...Ҳеч шубҳа йўқки, деб ёзади Н.Жондильдин, - миллионер ва оддий ишчи ёки ишсиз бир хилда фикр юрита олмайди, бир хилда идрок этиб, ҳаёт ҳодисаларини айнан бир хилда баҳолаб, аҳлоқ ва анъаналарга бир тарзда амал қилиб турмайди. Улар турли хил яшаб, ўз авлодларини ҳам турлича тарбиялашади, турли одат ва дидга эга бўладилар. Уларда миллий туйғулар ва онг ҳам турлича намоён бўлади”.
Синфий психология синфлар, кишини киши томонидан эзиш пайдо бўлиши билан шакллана бошлади ва ўзига этник психологияни тобе қилиб олди.
Синфий психологияда асосан маълум синфлар манфаати акс этиб, миллий хусусиятлар ёхуд унитилади, ёки иккинчи даражали ҳолга суриб қўйилади.
Этнопсихологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фақат бир миллатга мансуб бўлган турли синф вакилларидагина умумий бўлган хусусиятлар мавжуд бўлиб қолмасдан шунингдек, бир синфга кирувчи турли миллат вакиллари ўртасида ҳам умумий бўлган психологик хусусиятлар мавжуд экан. Чунки турли этник бирликларга мансуб бўлган синфларнинг яшаш шароитидаги ўхшашликлар, синфий манфаатлар бирлиги, жамиятга тутган мавқелар ва бошқа омиллар уларда ўхшаш психологик хусусиятларни шаклантиради. Эзгулик, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, жамоавийлик каби хислатлар бутунт дунё меҳнаткаш оммасига хос бўлиб, бу хислат бадавлат кишиларда деярли учрамайди.
Машҳур француз тарихчиси Жоль Мишле “Халқ“ деган китобида бу ҳақда ёзади: “Менга иситилмайдиган уйларда бир неча қиш яшашга тўғри келди. Бу билан менинг совуққа чидамлигим ошгани йўқ. Аксинча, совуқлар тугаши билан мени таққослаб бўлмайдиган қувонч қамраб олар,баҳорнинг келиши билан эса менинг шодлигимнинг поёни бўлмас эди. Бойлар фасллар ўзгаришига бефарқ қарайдилар. Камбағаллар учун эса бу, улар ҳаётига катта таъсир этадиган ҳодиса хисобланади”.
Шунинг билан бирга синфий психологияни асос қилиб, бир этник группани сунъий равишда ажратиб, бир-бирига қарама-қарши қўйиш тўғри эмас...
Этнопсихологик хусусиятлар умуммиллий ва синфий категория ҳисобланади. Чунки ижтимоий ҳаётда синфларга бўлинмаган бир типдаги миллат бўлмайди. шунинг билан бирга жамиятда синфлар ва ижтимоий қатламлар, бир-биридан ажралган холда яшашмайди. Уларнинг манфаатлари, жамиятда тутган мавқелари ҳар хил бўлишига қарамай, улар этник ҳаётни турли томонлари билан бир-бирларига боғланиб кетишган. Шунинг учун ҳам уларда муштарак бўлган, ягона миллий хусусиятлар мавжуд бўлади.
Турли синфларнинг мавжудлиги миллатнинг маданий бирлигини йўқ қилиб юбормайди. Бундай бирлик, айниқса, этник хусусиятларни намоён этувчи маданий соҳаларда - тил, дин, урф-одатлар, бадиий ва моддий маданиятда сақланади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling