Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Миллат вакилида миллий ва синфий психологиянинг намоён бўлиши
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
4.3. Миллат вакилида миллий ва синфий психологиянинг намоён бўлиши
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида “Биз юртимизни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида миллий онг ва халқимизнинг ўзлигини англаши ётади. Ҳақиқий тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас” деб алоҳида таъкидлаб ўтганлар. Ўз – ўзидан маълумки, ҳақиқий тарих – бу ҳар бир халқ ва миллатнинг этнос сифатида шакилланишидан бошланади. Тўғри, миллатнинг миллий хусусиятлари психология фанида кам ўрганилганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ҳозирги пайтда миллий хусусиятларнинг шаклланиш босқичлари, унинг таркибий қисмлари, миллий онгнинг онтогенизи, ўзига хос хусусиятлари ва ўзини – ўзи англаш каби муаммоларнинг ўрганилиши психология фани учун долзарб масалалар сирасига киради. Шуни қайд қилиш керакки, республикамизда мустақиллик шарофати билан миллий хусусиятлар ва миллий ўзини-ўзи англаш муаммосига қизиқиш ортди. Биз мазкур мавзуга қисман жавоб топиш учун тарих, этнография, фалсафа, социология ва педагогика фанларининг маълумотларидан, шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудида яшаган кишиларнинг феъл – атвори ифодаланган мавжуд ашёвий далиллар ва қўлёзмалардан фойдаландик. Ўзбек халқининг миллий қадриятлари, халқ оғзаки ижодидаги фольклорини психологик жиҳатдан таҳлил қилдик. Маълумки, ҳар бир тадқиқотчи миллий хусусиятлар ва миллий ўзини – ўзи англаш жараёнини ўрганганда турган гапки ўз фанининг имкониятлари асосида ёндошишга интилади. Тарихчилар ва файласуфларнинг тадқиқотлари натижаларига мурожаат қилинса, уларнинг нуқтаи назарида миллат, халқ, элат тушунчаси ҳақида, миллат шаклланиши-нинг асосий босқичлари ҳақида етарли даражада тўғри таърифларни топиш мумкин. Бу муаммога психология фани қандай ёндошади? Психология фанининг ана шу соҳадаги вазифалари ҳақида тўхталиб, Л. Февре шундай деган эди: “Тарихий психологиянинг вазифаси инсониятнинг ақл – идроки, орзу умидла-ри ва ҳиссиётларини ёзишдан иборатдир”. Бизнингча, Л. Феврнинг ана шу гапига қўшимча қилиб таъкидлаш жоизки, тарихий психология ўзининг вазифаларидан бири сифатида миллий хусусиятлар ва уларнинг шаклланиши тарихини ҳам ўрганиши керак. Миллат, элат, қабила, этник гуруҳлар, умуман, инсоният жамиятининг тарихан таркиб топган турли бирликларидир. Ривожланиш даражаси ва миқёси бўйича ана шу бирликлар ўртасида катта тафовут борлиги уларда ижтимоий, иқтисодий, этник ва демографик жараёнлар бир хилда кечмаганининг натижасидир. Ана шу маънода “этнос” (этник бирлик) – кишилар ижтимоий гуруҳининг тарихан вужудга келган алоҳида тури, улар жамоа бўлиб яшашининг алоҳида шаклидир. Бундай бирлик тарихий йўл билан табиий равишда пайдо бўлади ва ўзини – ўзи қайта тиклаши ҳисобига кўп асрлар яшай олади”.2 Бундай фикрни Абу Наср Форобий асарларида ҳам учратиш мумкин. Олимнинг таъкидлашича, этнос кишиларнинг бевосита алоқалари туфайли шаклланган. Бунинг учун улар бирлашиши, бир ҳудудда қўшни бўлиб яшаши, битта тилда гаплашиши керак. Тил ва ҳудуднинг бирлиги одамлар тирикчилигининг асосий шартлари ва табиий зарурат бўлиб, айни пайтда этноснинг шаклланиши ва ривожланиши учун ҳам муҳим омил ҳисобланади. Турмуш тарзи ва этноснинг ўзига хослиги сабабли у ёки бу тил шаклланиб мавжуд нарсаларни ифодалашга мослашган. Агар мазкур соҳа миллатнинг турмуш тарзида мавжуд бўлмаса, у тилда ҳам ифодаланмаган. Этноснинг тарихий тараққиёти давомида шаклланган тили, урф – одатлари, маросимлари, санъати, дини, хулқ – атвор меъёрлари этнос-нинг маданий бирлигини қарор топтирган. Бу эса уларнинг психик хусусиятлари, қадриятлари, диди ва ҳоказоларининг ўзига хослигини белгилайди. Ана шу жиҳатдан айрим ҳолларда тил, баъзи ҳолларда хўжалик маиший хусусиятлар ва яна бошқа ҳолларда хулқ – атворнинг характерли томонлари асосий роль ўйнайди. Лекин, этнос учун амалдаги қадрият – меъёр тизими (миллий маданият) онгнинг доимий компоненти бўлиб қолаверади. И. А. Шкуратовнинг ёзишича, табиатдаги сингари маданиятда ҳам энергиянинг сақланиш қонуни мавжуд. Инсоннинг қачонлардир йўқолган энергияси маданий объектда тўпланади ва янги энергия сарфланишига (уни ўзлаштириш учун) асос бўлади (энергия сўзини физик маънода эмас, балки шахснинг фаоллиги сифатида тушинилади).3 Ақл, тасаввур ва ҳиссиётнинг қуввати ҳеч қачон йўқолмайди. Бу қувват ўзини ҳаракатга келтирган субъект – объект механизми сақланар экан, ўзини вужудга келтирган маданият яшар экан, объектдан янги инсонларнинг фикри ва ҳиссиётларига, кейин яна объектга қайта – қайта ўтаверади. Миллат онги ва унинг маданияти ана шу қонуният асосида ривожланиб бораверади. Инсоннинг миллий ўзига хослиги амалий хатти – ҳаракати хусусиятларида, шахснинг онги ва ўзини – ўзи англаш соҳасида намоён бўлади. Миллий ва синфий онгни таҳлил этишда маданиятнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва унинг миллий ўзига хослигини, тарихий йўлини ифодалайдиган маданий бойликлар ҳамда қадриятлар асосий манба сифатида хизмат қилади. Ўзбекистонда миллий ўзликни англаш, миллий онгни мафкуравий ва назарий йўсинда тадқиқ қилиш билан бирга, кейинги пайтда кенг аҳоли оммасининг хатти – ҳаракатини тартибга соладиган ҳозирги миллий онгни ўрганишга ҳам кўпроқ аҳамият берилмоқда. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling