Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Миллий психологик қиёфа тушунчаси


Download 0.99 Mb.
bet26/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

5.2. Миллий психологик қиёфа тушунчаси
Миллий психологик қиёфа этник психологиянинг асосий компонент-ларидан ҳисобланиб, миллий онг билан биргаликда этнопсихологияни ташкил қилади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, яқингача, “Миллий психологик қиёфа” ва “Миллий характер” терминлари синоним сўзлар сифатида ишлатиб келинди. Маълум даражада улар мазмун жиҳатидан ва руҳиятнинг асосий хусусиятла-рига тааллуқлиги билан бир-бирига яқин келса ҳам, лекин улар айни бир тушунча эмас. Шунга қарамасдан, биздаги айрим муаллифлар (Ш.Ботиров, Н.Жондильдин, К.Ломидзе) чет элдаги деярли барча муаллифлар “Миллий характер”ни миллатнинг бутун психологик хусусиятларини ифодалаш учун қўллашади.
Миллий психологик қиёфа деганда биз кенг маънода муайян табиий ижтимоий муносабатлар шароитида яшовчи кишилар табиатдаги воқеаларни, ижтимоий ҳаёт ҳодисалариниўзигахос талқин қилиши ва уларни таъб ва туғулар, урф - одат ва анъаналар, характер тарзида гавдаланишини тушунамиз.
Миллий психологик қиёфа миллатнинг реал мавжуд ва идрок этиш мумкин бўлган белгиларидан бири бўлиб, унинг келиб чиқиши халқнинг бутун тарихи билан узвий боғлангандир. Психологик қиёфанинг илк намуналари миллат вужудга келмасдан олдиноқ вужудга кела бошлаган. Миллий психологик қиёфанинг айрим белгилари этноснинг ҳамма тарихий бирликлари - уруғ, қабила ва элатларга хос.
Миллий психологик қиёфа қандайдир бир омил таъсирида вужудга келмайди, балки бунда икки омилўзаро таъсир кўрсатади. Биринчи омилни ижтимоий - тарихий тараққиёт, иккинчисини эса муайян халқ яшаб турган табиий шароитнинг хусусиятлари ташкил этади. Бу эрда кишилар руҳий қиёфасининг ташқи ифодалари иккинчи омил билан узвий боғлангандир. Негаки, иккинчи омил ўзининг конкретлиги, табиий яккалиги билан яққолроқ кўзга ташланади.
Ижтимоий ҳаётни фалсафий идрок этишда жамият ва кишилар онгига ижтимоий турмушнинг муҳим таъсири намоён бўлади. Халқ хаётида рўй берган муҳим тарихий процесслар ва воқеалар айни пайтда унинг психологик қиёфасида ўчмас из қолдиради. Буни биз ҳар бир халқнинг тарихий тараққи-ётида юзага келган ғоялар ва тасаввурлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, рус халқи ижтимоий онгининг табиатига крепостнойлик муносабат-ларининг таъсири кучли бўлган эди. Натижада онгда лоқайдлик, боқиманда-лик, ҳафсаласизлик кайфияти юзага келган. Бу эса деҳқонларнинг психологик қиёфасини белгилаб берган.
Тадқиқотчиларнинг эътирофича, шаклланган миллий психологик қиёфа маълум даражада халқ руҳиятини муҳофаза қилувчи механизм ролини ўйнайди.
У ёт нарсаларни худди элакдек ажратади, уни ё қабул қилади, ёки шу халқда мавжуд амалий меъёрлар асосида қайта ишлаб беради, ёҳуд уни инкор этади. Атрофдаги воқеликни, ҳодисаларни ўзига хос идрок, тафаккур, тасаввур қилиш ва таъб, туйғу, урф - одат, анъана, характер тарзида намоён бўлиши миллий психологик қиёфанинг қайтарилмас хусусиятларини ташкил қилади. Маълум бир миллат вакилларининг воқеликни ўзига хос идрок этиши, фикрлаши, орзу - истаклари, олий психик хусусиятларини тушуниш ва тушунтириш учун, унинг намоён бўлиш сабабларини организм ёки мия тузилишидан эмас, балки юқорида айтганимиздек, халқнинг тарихий тараққиёти, табиий муҳитнинг шарт - шароитларидан қидириш керак. Ўтказилган кўплаб тажрибалар шуни кўрсатадики, мураккаб билиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган руҳий жараёнларгина эмас, балки нисбатан оддий руҳий жараёнлар ва функциялар ҳам инсон туғилиши биланоқ намоён бўлмайди, воқеликдаги ҳамма нарса ва ҳодисалар каби ҳаётдаги ижтимоий - тарихий шароитлар асосида вужудга келади. Ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар, географик муҳит, аввало, инсон фаолиятини ва бу фаолият, ўз навбатида, руҳий жараёнлар ва онгнинг тузилишини белгилайди.
Ҳар бир халқнинг тарихи ва тақдири ўзига хос. Агар биз халқ тарихи ва психологик қиёфасини бир - бирига солиштирсак, миллий психологик қиёфада, миллий характерда унинг тарихи чуқур акс этганлигини кўришимиз мумкин.
Географик муҳит ишлаб чиқаришнинг табиий асоси бўлганлиги учун ҳам унинг ривожланишига муҳим таъсир кўрсатади. У ёки бу мамлакатда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хўжалик юритиш хусусиятлари ва турмуш тарзи маълум жиҳатдан географик шарт - шароитлар биланбоғлангандир. Географик ва иқтисодий шароитларнинг ноўхшашлиги этник жиҳатдан бир - бирига яқинбўлган икки қўшни халқ -ўзбеклар билан қозоқларнинг психологик қиёфасида маълум тафовутларни вужудга келтириб чиқарганлигини кўриб ўтайлик.
Маълумки, ўзбекларнинг кўп қисми дехқончилик билан шуғулланган. Хусусий мулкнинг вужудга келиши, эрдан интенсив фойдаланиш дехқончилик маҳсулотларини кўплаб этиштиришга олиб келди. Бундан ташқари, улар яшайдиган йирик шаҳарларнинг Ғарбдан Шарққа ўтувчи катта карвон йўлларига жойлашганлиги бу ерларда фақат дехқончилик эмас, шунингдек, пул - товар муносабатлари, турли хил ҳунармандчилик, савдо - сотиқ ишлари ривожланишига олиб келди.
ХV - ХVI асрлардаёқ Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қўқон ва Хива каби йирик шаҳарлар Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Россия ва бошқа мамлакатлар билан кенг савдо - сотиқ ишларини олиб борган. Дехқончиликнинг ривожланиб бориши, ҳунармандчилик ва савдо - сотиқнинг ўсиши каби омиллар ўзбек халқининг турмуш тарзи ва психологиясига ўз таъсирини ўтказмай қолмаган.
Бу жараён улардан хуштабиатлик, хушмуомалалик, ҳозиржавоблик, эпчиллик ва зийраклик ҳислатларини талаб этар эди. Ўзбеклар бир неча асрлар давомида деҳқончилик билан шуғулланиб келишган. Бу эса ишлаб чиқариш-нинг асосий воситаси ва бойлик манбаи бўлган эрга нисбатан уларда тежамкорлик ва омилкорликни вужудга келтирган. Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг ёзишича: «Цивилизация белгиларини асраб-авайлаш қанчалик зарур бўлса, қишлоқ хўжалиги минг йиллар мобайнида бутунлай суғориладиган деҳқончиликка асосланган минтақада ер ва сувни асраб-авайлаш ҳам шунчалик муҳимдир. Ер, ҳаво, сув ва олов (Қуёш) Марказий Осиёда қадимдан эъзозланиб келинган».
Ҳар бир миллат вакиллари миллий психологик қиёфанинг специфик хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради ва намоён этади. Миллатга хос хусусиятлар қандай шаклланади. Маълумки, бола ўзига Ватанни ёки ота - онани танлаб туғилмайди. Шундай экан, ўз миллатига мансуб бўлган тайёр хусусиятларни ва миллий характерга хос айрим хусусиятларини мерос қилиб олади, холос.
Бола ҳаётининг биринчи кунлариданоқ, ихтиёрсиз ҳолда ўзи дунёга келган муҳитдаги турли - туман таъсирлар ва таассуротлар остида шакллана бошлайди. Боланинг биологик ва психик жиҳатдан ривожланиши учун таъсир этадиган бу информациялар турли ижтимоий муҳит ва географик шароитларда бир хил бўлмайди. Мана шу турли хил муҳит ва ундан келадиган информацияларнинг хилма - хиллиги бир - бирига ўхшамайдиган халқларнинг юзага келишида муҳим роль ўйнайди. Бола миллий муҳитда яшаб турганда шу миллат ва элатга хос бўлган хусусиятларни эгаллаб, айни миллат вакили бўла олади. Миллий психологик қиёфанинг асослари эса боланинг онтогенетик (организмнинг индивидуал тараққиёти) даврида шакллана бошлайди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, кўрган нарсаларни идрок этиш ва мазмунини тушуниб этиш қо билияти фақат миянинг туғма хусусияти бўлмай, шу билан бирга турмуш тажрибаси асосида шаклланади. Шунинг учун турли табиий шароит ва турли ижтимоий муҳитда яшаб вояга этган кишилар воқеликларни идрок этишда ўзига хос ижтимоий психологик хусусиятларга эга бўлишади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Африка қитъасининг ижтимоий тараққиётдан орқада қолган баъзи қабилаларининг болалари тажриба билан боғлиқ, амалий аҳамиятга эга нарсаларни, ҳодисаларни эсда олиб қолишда ажойиб хотира намуналарини кўрсатишган. Улар ов қилинадиган сўқмоқларни топиш, ёввойи ҳайвонлар изини фарқлаш, ўрмон ичида йўл топа билишда европалик тенгдошларига қараганда бирмунча устунлик қилган ҳолда, геометрик шаклларни деярли фарқлай олмаганлар.
Одам ижтимоий зот сифатида шаклланиб борар экан, шу ижтимоий муҳитдаги муносабатларни, миллий хусусиятларни ўз- ўзидан стихияли равишдаўзлаштирмайди, балки аста-секин шу жамиятда қабул қилинган маълум таълим - тарбия тизими орқали уларни ўзлаштириб боради.
Ҳар бир авлод вакиллари аждодларнинг турмуш тажрибаларини, тил ва маданий хусусиятларини ўзлаштириб, миллат учун умумий бўлган шарт - шароитлар таъсирида ўсиб, тарбияланиб бориши натижасида уларда шу миллатга хос умумий психологик хислатлар шаклланади.
Инсон руҳияти фақат уни ўраб турган ташқи муҳит шароитларига мослашиб ва унинг хусусиятларини акс эттириб қолмайди, балки доимий тараққий этувчи ижтимоий ҳодисаларнинг ўзгариб туришига ҳам мослашиб туради.
Ижтимоий - иқтисодий уклад, яшаш шароитларининг ўзгариши ва янги амалий фаолият шаклларининг вужудга келиши билан инсоннинг билиш қо- билиятига боғлиқ бўлган руҳий жараёнларида ҳам ўзгаришлар юз беради. Бундай руҳий жараёнда қайта ўзгаришлар содир бўлади, аввал мавжуд бўлмаган янгича руҳий фаолият турлари вужудга келиши мумкин.
Миллий психологик қиёфа билан миллий психологияни баъзида айнан бир нарса, деб талқин этиш ҳодисалари учраб туради. Масалани бу хилда тушуниш ва баён этиш нотўғри, албатта. Миллий психология миллий психологик қиёфага қараганда кенг тушунча бўлиб, воқеликдаги кўп ҳодисаларни ўз ичига қамраб олади. Миллий психологик қиёфа миллий психологиянинг асосий компонентларидан бўлиб, миллий онг билан биргаликда миллий психологияни ташкил қилади. Миллий психологияда халқнинг яшаш шароитларидан келиб чиқадиган ва улар асосида тасвирланадиган ижтимоий одатлар, туйғуларнинг психологик томонлари, миллий характер, урф - одат ва анъаналар, миллий манфаат, миллий онг каби хусусиятлар акс этади.
Миллий психологик қиёфа масаласи билан шуғулланаётган тадқиқот-чилар «миллий психологик қиёфа», «миллий характер»га қараганда кенг тушунча бўлиб, «миллий характер» миллий психологик қиёфанинг таркибий қисми эканлигини таъкидлашади. Бу икки тушунчани бир - биридан фарқлаб Н.Сарсенбаев миллий характер миллий психологик қиёфанинг анча ҳаракатчан ва нисбатан тез ўзгарувчан элементи эканлиги ва у асосан, капиталистик муносабатлар шаклланиши даврида юзага келгани ҳолда, миллий психологик қиёфанинг бошқа элементлари кишилар бирлигининг барча тарихий шаклларига ҳам озми-кўпми бирдай тааллуқлигини кўрсатиб беради.
Турли муаллифлар томонидан миллий психологик қиёфанинг табиати турлича шарҳланиб қолмасдан, балки унинг тузилиши тўғрисида ҳам турли қарашлар мавжуд.
Маълумки, диний ва табиий байрамлар аҳолининг ижтимоий ҳаётида муҳим воқеа бўлган. Жума ҳафтанинг байрам куни ҳисобланган. Анъанавий байрамларда кўплаб кишилар тўпланган, ҳар хил кўнгилочар томошалар, дорбозлик, қўғирчоқбозлик, кураш тушиш, от пойгаси, кўпкари (улоқ) чопиш, кўчқор, бедана, хўроз уриштириш, масхарабозлик ўйинлари, қўшиқчилар ва мусиқачиларнинг чиқишлари сингари қизиқарли ўйинлар ташкил этилган. Бемор ва ногирон одамларга раҳимдиллик ҳам миллатнинг характерли хусусиятидир. Ўзбекларда фақат қариндош уруғ ва яқин кишиларга эмас, балки, бошқа бемор, ногирон, камбағал ва мушкул аҳволда қолган кишиларга ҳам қайғудош бўлиш анъанавий равишда ривожланган. Бунда уларга ҳар соҳада ёрдам – мадад берилган.
Ўзбеклар этник онгининг катта ёшли, илмли кишиларни ҳурматлашдек муҳим жиҳатини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Миллий уруғлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ҳамда ўзаро ёрдам қадимий анъаналарнинг биридир. Ўзбеклар-нинг юқорида таърифланган турмуши ва маданияти ҳозирги кунда ҳам миллий ўзини – ўзи англаш ва анъанавий маданиятнинг оммавий кўринишлари сифатида давом этмоқда. Мана шулар психологик жиҳатдан кишиларга ифтихор туйғусини ривожлантирган, чинакам миллий характерни вужудга келтирган ва инсонни улуғлаган. Анъанавий маросимлар ва байрамларнинг ҳар бир иштирокчиси ўзини биз миллат деб атайдиган катта бирликдаги фаол зарра эканини ҳис қилган.
Шундай қилиб, миллий маданият ва турмуш тарзи халқнинг миллий онги, миллий характери ва ўзига хослигини белгиловчи асосий мезонлардир.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling