Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Этник психология тузилмаси ҳақидаги қарашлар


Download 0.99 Mb.
bet27/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

5.3. Этник психология тузилмаси ҳақидаги қарашлар
Тадқиқотчилар томонидан миллий психологик қиёфанинг нафақат табиати ва моҳияти таҳлил қилиниб, шарҳланиб қолмасдан шунингдек, унинг тузилмаси ҳам ўрганилиб, бу ҳақда турлича қарашлар мавжуд.
Миллий психологик қиёфанинг ички тизими ва тузилмаси масаласи А.И.Горячева, С.М.Арутюнян, А.Баграмов, Н.Сарсенбаев, С.М.Жунусов, Б.Д.Паригин, Ф.Н.Филатов ва бошқа тадқиқотчилар асарларида, илмий ишларида атрофлича ёритилган. Бу муаллифлар миллий психологик қиёфанинг ижтимоий ҳаётнинг реал воқеалиги, миллатнинг белгиларидан бири эканлигини тан олишда ҳамфикр бўлсалар ҳам лекин унинг структурасини белгилашда турли-туман қарашларга эгалар.
Миллий психологик қиёфа тизимининг Н.Сарсенбаев ўзига хос равишда талқин қилиб беради. Унинг фикрича миллий психологик қиёфада ўзаро боғланган ва бир-бирини тақозо этувчи учта таркибий қисм мавжуд. Бу таркибий қисмга миллий характер, миллий туйғу, миллий урф-одатлар ва анъаналар киради.
Миллий психологик қиёфа тузилиши ҳақида Н.Сарсенбаев ҳам ўзига хос фикр юритади. Унинг фикрича, миллий психологик қиёфа ўзаро боғланган ва бир - бирини тақозо этувчи учта таркибий қисмни ташкил этади: миллий туйғу, урф - одат, анъаналар ва миллий характер. Юқоридагиларга қўшимча қилиб шуни айтишимиз мумкинки, миллий психологик қиёфа, аввало, миллий характер, миллий урф - одат ва анъаналар, миллий туйғу ва анча барқарор бўлган миллий таъб каби элементлар орқали намоён бўлади.
Бизнинг фикримизча, миллий психологик қиёфа, аввало миллий характер, миллий урф-одат ва анъаналар миллий туйғулар ва анча барқарор бўлган миллий дид (таъб) каби элементларда тўла намоён бўлади ва миллий онг билан биргаликда этник психологиянинг бетакрор ва ўзига хос хусусиятларини ташкил этади.
Турли муаллифлар томонидан миллий психологик қиёфанинг табиати турлича шарҳланиб қолмасдан, балки унинг структура тузилиши тўғрисида ҳам турли қарашлар мавжуд.
А.И.Горячева миллий психологик қиёфа структурасига миллий характер, одатлар, таъб ва анъаналарни киритади. «Миллий психологик қиёфа, миллий характердан ташқари, ўзичига расм - русумлар, таъб, хурофий одатлар, урф - одат ва анъаналарни қамраб олади», деб ёзади у. Умуман олганда, бу фикрга қўшилиш мумкин.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling