Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Индивиднинг шахс сифатида шаклланишида миллий урф-одат ва анъаналарнинг ўрни.
- Урф-одат ва анъаналарнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар.
- Ўзбек халқи ҳаётидаги янги урф-одатлар ва анъаналар.
- 7.1. Урф-одат ва анъана тушунчалари ва уларнинг пайдо бўлиши
МИЛЛИЙ УРФ-ОДАТ ВА АНЪАНАЛАР
Бобнинг қисқача мазмуни Урф-одат ва анъана тушунчалари ва уларнинг келиб чиқиши. Урф-одат ва анъана тушунчалари ва уларнинг моҳияти ва мазмуни, урф-одат ва анъаналарнинг келиб чиқиш асослари. Индивиднинг шахс сифатида шаклланишида миллий урф-одат ва анъаналарнинг ўрни. Миллий урф-одат ва анъаналарнинг индивид шаклланишидаги ўрни, миллий урф-одат ва анъаналарнинг шахсга таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари. Урф-одат ва анъаналарнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар. Урф-одат ва анъаналарнинг шаклланишини белгиловчи омиллар, урф-одат ва анъаналарнинг сайқалланиши ва уларнинг индивиднинг шахс сифатидаги шаклланишидаги ўрни. Ўзбек халқи ҳаётидаги янги урф-одатлар ва анъаналар. Ўзбек халқи ҳаётида намоён бўлаётган янги урф-одатлар ва анъаналар, янги урф – одатлар ва анъанларнинг ижобий ва салбий жиҳатлари, миллий удумлар, урф-одатлар ва анъаналар халқ маънавиятини бойитувчи омил сифатида. 7.1. Урф-одат ва анъана тушунчалари ва уларнинг пайдо бўлиши Қайси бир урф-одат ва анъанани, удум ёки маросимни уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмасдан туриб қарайдиган бўлсак, улар бир қарашда, бемани, беҳуда бўлиб кўринади. Аслида эса уларнинг барчаси келиб чиқиши бўйича халқнинг ижтимоий-иқтисодий ва амалий фаолияти натижасида вужуд-га келган ва уларнинг маълум моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилган. Ўрта Осиё ва Кавказ халқларининг айримларида мавжуд бўлган ва ҳозирги кунда эскилик сарқити, деб қораланадиган “Қалин” бериш одатини ўрганишган баъзи олимлар, ҳозирги даврга келиб, бу одат фақат рамзий қимматга эга бўлиб қолганини кўрсатишди. Маълумки, экзогам никоҳ ҳукм сурган даврларда қиз олиш ва қиз бериш бир қабила ёки уруғ доирасида бўлмасдан, бошқа қабила ва уруғлар билан бўлар эди. Бир қабила бошқа қабилага қиз бергандан кейин, қиз берган қабила ёки оила заифлашиб қолмаслиги учун улар ҳам албатта қўшни қабиладан қиз олишлари ва шу билан аҳоли ўсиш нисбатини ва иқтисодий балансини сақлаб туришлари керак бўлган. Лекин айни шу пайтда қўшни қабилада бўй етган қизнинг бўлмаслиги ёки бир қабилада уйланадиган йигитнинг бўлмаслиги натижасида бундай тенг ҳолда қиз алмаштиришлар жуда кам пайтлардагина амалга ошган. Бундай ҳолларда йигит томон қиз томонга қиз бериш имконияти келгунга қадар турли-туман мол-дунё ҳисобида кафолат ёки ҳозирги тушнчамизча “қалин” бериб турган. Бу фикрнинг тўғрилигини шундан ҳам кўрсак бўладики, экзогам никоҳ-нинг қўлланишлиги мажбур бўлмаган Ўрта Осиё халқларида қалин бериш ҳодисаси, деярли учрамайди. Учраса ҳам экзогам никоҳи қўлланиладиган халқлар даржасидаги шакл ва мазмунда эмас. Шунингдек, ҳар бир халқда у ёки бу нарсаларга нисбатан турли тақиқлар, таъбу-қатоғонлар мавжуд бўлади. Кузатишлар, илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турли халқлардаги тақиқлар, манъ этишларнинг ҳаммаси ҳам беъмани ва зарарли бўлмай, маълум зарурат билан вужудга келар экан. Яъни улар халқнинг яшаш тарзига, эҳтиёж-ларига мос келганлиги учун ҳам асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келган. Бу мисоллар шуни кўрсатадики, одат ва анъналар халқ ҳаётига, турмуш тарзига онгли равишда кириб келади, лекин уларнинг таъсири эса стихияли бўлади. Шунинг билан бирга айрим урф-одат ва анъаналар ўз умрини ўтаб бўлган бўлса ҳам, яшовчанлик хусусиятига эга бўлганлиги учун яна узоқ вақт сақланиб, одамлар онгига таъсир этиб туради. Бу нарса инсонлар психологияси билан боғлиқ бўлган феномен ҳисобланади. Чунки, мустаҳкамланиб қолган урф-одат ва анаъналарга амал қилмаслик кўпчилик томонидан қораланади. Кўпчиликнинг таъна-маломатига қолишдан қўрқиш ва тортиниш, жамиятнинг ҳар бир аъзосини урф-одатларга онгли ёки кўр-кўрона бўлса ҳам амал қилишга мажбур қилиб қўяди. Урф-одат ва анъаналар кўпинча синоним сўзлар сифатида ишлатилса ҳам, бу терминлар тушунчалар ўртасида фақат терминологик тафовут бўлиб қолмасдан, яна маъно жиҳатидан ҳам фарқи бордир. Урф-одатлар асосан оилавий, маиший соҳалар билан боғланган бўлади ва унда ахлоқий, диний ва ҳуқуқ нормалари тўла ўз аксини топади. Анъаналар эса ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида мавжуд бўлиш билан биргаликда, яна ишлаб чиқариш жараёнини ҳам қамраб олади. Анънанада кишиларнинг нарса ва буюмларга, табиатга бўлган муносабатлари ифодаланади. Маълумки, фанда, санъат ва адабиётда, армия ва олий ўқув юртларида, спорт ва ишлаб чиқариш жамоаларида урф-одат бўлмайди, балки анъаналар мавжуд. Масалан, армияга янги борган солдатнинг қасамёд қабул қилиши, олий ўқув юртига кирган ёшларни талабалар сафига қабул қилиш тантаналари, йирик спорт мусобақаларида ғолиб спортчи шаънига мамлакат байроғини кўтарилиши ва мадҳиясини янграши - булар анъналар ҳисобланади. Бундан ташқари анъананинг таъсир доираси нисбатан кенг бўлиб, битта анъана бир неча урф-одат, удум ва маросимларни ўзида қамраб олган бўлиши мумкин. Мисол тариқасида халқимизда мавжуд бўлган меҳмондўстликни олиб қарайди-ган бўлсак, меҳмондўстлик у ёки бу даражада ҳар бир халқ ва миллатга хос бўлган хусусиятдир. Лекин бу нарса юқорида кўриб ўтганимиздек, ўзига хос ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар таъсири остида, оиллавий-маиший ҳаётдаги муносабатлар натижасида ўзбек халқида ўзига хос бир йўсинда намоён бўладики, бу ўзбек халқининг миллий хусусиятига, миллий анъанага айланиб қолган. Мана шу меҳмондўстлик анъанаси бир неча урф-одатлар, удумлар орқали тўла намоён бўлади. Масалан, ўзбек оилаларида меҳмон ҳар доим очиқ чеҳра ва ширин калом билан кутиб олинади. Хонадондаги энг яхши ва ноёб нарсалар (бундай нарсалар доимо “меҳмон учун”, деб сақланади) меҳмон олдига қўйилади. Меҳмон хонадонга кириб келиши билан мезбон икки қўлини кўксига қўйиб, “хуш келибсиз”, деб кутиб олинади ва ҳурматли зот сифатида энг юқори жойга ўтқазилади. Қўни-қўшнилар чақирилиб меҳмонга ҳамсуҳбат ва улфат қилинади. Овқат ҳам биринчи бўлиб, ёшидан қатъий назар меҳмонга тортилади. Меҳмон бошламагунча, оиланинг бирорта аъзоси биринчи бўлиб таомга қўл урмайди. Ўтиришдаги биринчи сўз ҳам меҳмонга берилади, унинг сўзига диққат билан қулоқ солинади. Унга эътироз билдириш, гап қайтариш, катта айб ҳисобланади. Меҳмон олдида оила аъзолари бир-бирлари билан хушмуомалада бўлишлари, ҳатто “мушугини ҳам пишт” демаслиги керак. Меҳмон кузатилаётганда кутиб олиш чоғидагидек, икки қўл кўксида бўлиб, “хуш кўрдик”, “яна келиб туринг”, деб хайр-маъзур қилинади. Кавказдаги тоғли халқларда хун олиш бор. Агар хундор душман уйи остонасидан кириб келса, душманлик йўқолади. Ҳамма уни азиз меҳмондек кутиб олиши шарт. Қишлоқдан, овулдан чиқиб кетгач, душманлик яна тикланади. Уларда ҳам меҳмон дахлсиз... Энди удум ва маросимларга келсак, улар кучли психологик ва ҳиссий таъсир этиш кучига эга бўлиб, шулар ёрдамида урф-одат ва анъаналар бевосита юзага чиқади. Удум у ёки бу урф-одат ва анъананинг бажариш вақтида амал қилина-диган тартиб ва қоидалардир. Маросим эса, удумни кўз-кўз қилиб турадиган ташқи безаги ва тасвири, яъни бажарилиш жараёнидир. Икки қўшни халқ-ўзбеклар билан қозоқларнинг тўй ўтказиш вақтида бажарадиган турли удум ва маросимларини машҳур ёзувчимиз Ойбек “Болалик” қиссасида жуда моҳирлик билан тасвирлаган. Мана, қозоқлар тўйида бўладиган маросимлар қандай тасвирланган. “Бир ўтовда одамлар тиқилинч... Аёллар ерлардан қочмайди. Аралаш-қуралаш. Бир-бирларининг елкаларини қоқиб, бемалол ҳазиллашиб сўзлашишади... Бирдан қозоқлар типирчилаган, осмонга сапчийдиган арғумоқларига миниб, улоқни бошлаб юборишди... Улоқдан сўнг қизлар, аёллар ўтирган уловга бир тўда ясанган йигитлар кириб келади. Қизлар баланд, қўнғироқ овоз билан, жонли имолар билан, кўзларини чиройли ўйнатиб қўшиқ айтади... Кулги, қийқириқ, ўлан тинмайди... Куёв билан келин ўлан айтишади...” Энди тўй маросими ўзбекларда бошқача кечади. Кароматнинг тўйи тасвирида эркаклар ва аёллар деярли қўшилишмай, маросимни алоҳида-алоҳида ўтказишади. “Қиз оши” куни қизнинг узоқ-яқиндаги дугоналари ва маҳалланинг қизлари тўпланишади. Дуторга жўр бўлишиб, ашула айтишади. Атрофда эркаклар бўлмаса ҳам, ийманишиб, “Сен тур, сен тур,” дейишиб бир-бирларини ўйинга тортишади... Тўй куни турли кўнгил очувчи ўйинлар ташкил қилинади, аёллар “ёр-ёр” айтишади ва ҳоказо. Мана шу бадиий тасвирдаги икки халқда мавжуд бўлган тўй ўтказиш жараёнидаги удум ва маросимлар анъана сифатида бир неча асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келган. Урф-одат, анъана, удум ва маросимлар бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ ва доимо бир-бирини тўлдириб, бир-бирига ўтиб туриши мумкин. Баъзан маълум урф-одат анъана ҳам саналиши мумкин, деб кўрсатади Профессор Н.Сарсенбаев. Масалан, меҳмонга борганда ”ювош ўтир”, деган ўзбек мақоли бор. Ўзбеклар орасида бу - одат. Бошқа миллат вакиллари доирасида эса бу одат ўзбек халқининг миллий анъанаси сифатида намоён бўлади. Ижтимоий мазмуни ва аҳамиятига қараб урф-одат ва анъаналар илғор ва қолоқ бўлади. Илғор урф-одат ва анъаналар кенг халқ омма манфаатларига хизмат қилади ва ижтимоий ривожланишга ижобий таъсир кўрсатади. Қолоқ урф-одат ва анъаналар деб, умрини ўтаб бўлган давр руҳига мос келмайдиган, ижтимоий ҳаёт тараққиётига монелик қиладиган урф-одат ва анъаналарга айтилади. Шунинг учун ҳам урф-одат ва анъаналарни ўрганишда, риоя қилишда, ниҳоят даражада эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарур бўладики, шошма-шошарлик билан улар тўғрисида ҳукм чиқариш, норозиликларга ва тузатиб бўлмас хатоларга олиб келиши мумкин. 1992 йил 3 январда “Халқ сўзи” газетасида “Тарки одат амри маҳолми?” - деган мақола чоп этилди. Бу мақола муаллифи янги йилни байрам қилиб ўтказилишига қарши чиқиб бундай, деб ёзди. “...ҳаммаси аввалгидек - эски ҳаммом, эски тос бўлди: “Янги йилингиз билан!”, деб энг самимий истаклар билдирилди, орзуларнинг ушалиши тиланди... Ўзбекистон телевидениеси бизнинг табиатимизга, урф-одатлари-мизга ёту хилоф, мустақиллигимизга ярашмайдиган, яъни ғайри маросимнинг тантанасини янги шароитда зўр бериб таъминлади. 31 декабрь оқшомида бошланган ажойиб-ғаройиб кўрсатувлар 1 январь тонгигача ва яна куну тун давомида янги йилни олқишлаб, таърифлаб, мадҳ этиб, одамларни ухлатмасликнинг ҳамма йўлларини қилди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling