Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Ўзбек халқи ҳаётидаги янги урф-одатлар


Download 0.99 Mb.
bet38/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

7.4. Ўзбек халқи ҳаётидаги янги урф-одатлар
Ота-боболаримиздан халқимизга мерос бўлиб қолган саҳийлик, меҳмон-дўстик, ростгўйлик, тантилик, садоқатлилик, поклик, одоблилик фазилатлари миллий характернинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Ушбу хислатларни таълим-тарбия жараёнида талабалар онгида шакллан-тириш, улар руҳиятини халқ дурдоналари билан бойитиш, миллий қадрият-ларнинг оқилона тадбирларига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Хушахлоқ ва одобли бўлиш, ота-оналар ва катта ёшдаги одамларга, ўқитувчиларга ҳурмат, самимийлик, иноқлик, қадр-қиммат, виждонлилик, иффатлилик, ўзаро ёрдам бериш каби инсоний хислатлар ўзбек халқи маънавиятининг рамзи саналади. Туғишганларига, аввало, ота-онага нисбатан миллий туйғудаги муносабат, қон-қардошлик ришталари ҳам миллий руҳиятни акс эттиради. Бу нарсаларнииг барчаси халқнинг бой маданияти, тили, адабиёти, обидаларида уз ифодасини топади. Ана шу сабабдан миллий маънавий бойлигимизни талабалар чуқур эгаллашлари учун унинг бебаҳо дурдоналарини кенг кўламда намойиш қилишимиз, булар тўғрисидаги билим ва маълумотларни талабалар онгига сингдиришимиз зарурки, улар кўп асрлик қадриятларимиздан хабардор бўлмоғи керак. Зотан, буларнинг барчаси ўзбек гуруҳларида миллий туйғунинг кенг кўламда қулоч ёйиши учун пухта замин ҳозирлайди.
Миллий урф-одатлар ва маросимларнинг барқарор бўлиши янги мазмун, янги моҳият касб этади, уни янада бойитади. Меҳмондўстлик, инсонпарварлик, дўстлик, болажонлилик, меҳнатсеварлик каби хислатлар Турон халқларида, Туркистонда мавжуд бўлган, Улар, айниқса эндиликда, истиқлолдан кейин янгича маъно касб эта бошлади.
Халқимизда оилавий турмушда содир бўлаётган воқеаларни, унутилмас дамларни нишонлашга интилиш, ўз навбатида янги анъана ва маросимларни - туғилган кун, мактабга бориш, балоғатга этиш, олий ўқув юртига жойлашиш, никоҳдан ўтиш, янги меҳмонни қутлаш, ўқув юртини битириш кечаси, курсдошлар билан учрашувлар, фарзандни аскарликка кузатиш, қайтиб келганлигини нишонлаш кабиларда бевосита иштирок этиш олдиларига янги талабўлар қўяди, ижтимоий жиҳатдан камолотга этишувига хизмат қилади.
Миллий анъаналар миллий урф-одатлар ва маросимлар шаклида намоён бўлади. Урф-одат муайян хатти- ҳаракатлар айнан такрорланиб туришини, унга тўла амал қилинишини тақазо этади, шунингдек, у ижтимоий маданиятнинг ўзига хос амалий ифодаси ҳисобланади. Маросимлар эса урф-одатларнинг барқарорлашган шаклини билдириб, ички яхлитликка, шаклан бежиримликка эга бўлади. Маросимларнинг энг муҳим хислатларидан бири - бу халқ назокати, латофати, нафосати, руҳиятини акс эттиришдир. Ота-онага ҳурмат, кексаларга эҳтиром кабилар ўзбек ва Марказий Осиё халқларининг энг асосий урф-одатлари ҳисобланади.
Халқ расм-русумлари маросимлар ва урф-одатлар доирасига мансуб бўлиб, уларнинг ўзаро муносабатини англатади. Расм-русумлар маросимлар ва урф-одатларнинг намоён бўлиш шакли тариқасида тасниф килинади. Масалан, тўй, меҳмон кутиш, дафн билан боғлиқ урф-одатлар ва маросимлар умумий жиҳатлар билан бир қаторда, ўзбек миллатида сўз ва ҳаракатлар билан ажралиб турадиган ўзига хос маҳаллий хусусиятга эга.
Ўзбек халқининг азалий ҳашар, қовун сайли, ҳосил байрами каби анъаналари ҳозирги даврда янгича моҳият касб этиб, жумҳурият миқёсида давом этмоқда.
Анъана ва урф-одатлар моҳиятига кўра инқилобий, жанговарлик ва меҳнатсеварлик хусусиятига эга бўлиб, умумийлик, халқаро, байналмилал ва миллийликни ўзида акс эттиради. Масалан, атоқли кишиларнинг таваллуд топган саналрини нишонлаш (Абу Али Ибн Сино, Ал Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Амир Темур, Алишер Навоий ва ҳоказо), Наврўз, пахта ва ҳосил байрами, узум сайли кабилар эса миллий хусусият касб этади.
Ҳозирги даврда чақалоқларни тантанали равишда рўйхатга олиш, гўдакка исм қўйиш, 16 ёшга етган ўспиринга паспорт топшириш, биринчи қўнғироқ, сўнгги қўнғироқ, биринчи курслар билан учрашув, катта ҳаётга йўлланма ўқиш маросими, тантанали равишда ишчилар, деҳқонлар, зиёлилар сафига қабул қилиш, меҳнат фахрийларини пенсияга кузатиш, «Кумуш тўй», “Олтин тўй”, “Ҳовли тўйи”, “Пайғамбар ёши” кабилар анъаналар қаторига киради.
Ўзбеқлар орасида чақалоқ қулоғига азон айтиш, загсдан ўтиш, никоҳ ўқитиш, ҳақиқа, бешик ва суннат тўйлари каби маросимлар ўтказилиб келинмоқда. Ўқитувчилар уларнинг моҳиятини аниқ далиллар келтириб тушунтириб ўқтириш шарт.
Халқ урф-одатлари, анъаналари ва маросимлари катта тарбиявий аҳамиятга эгадир. Улар одамларни бир-бирига яқинлаштиради, дўстлик-биродарлик ҳис туйғуларини ривожлантиради. Булар ўз навбатида ёшлар учун ибрат намунасини ўтайди.
Жумҳуриятимизда “Китоб байрами”, “Ашула байрами”, “Соғлигим — бойлигим”, “Балли қизлар”, “Балли йигитлар” ўйинлари ва мусобақаларини ўтказиш ҳам одат тусига кириб қолган.
Ўзбек оиласида фарзанд кўриш жуда катта бахт ва унутилмас воқеа. Фарзанд кўрган оилани қариндош уруғлар, дўстлар, ҳамкаслар табриклашиб, чақалокқа ҳар хил совғалар олиб келишади. Болага исм қўйишда, бешикка солишда оила аъзолари билан бирга қариндошлар, дўст-биродарлар иштирок этадилар ва бу маросим жуда самимий, миллий тарзда ўтказилади.
Ҳозирги кунда туғруқхоналар, болалар шифохоналарида ташкил қилинган «Оналар мактаби», «Ёш она мактаби», «Соғлом турмуш тарзи куни», «Ичкиликнинг гўдакка ва ёш онага таъсири», «Ичкиликбозлик ва бефарзанд-лик», «Онанинг соғлиги - боланинг бахти», «Гиёвандлик - умрнинг эгови», «Оталарнинг болалар тарбиясидаги роли» тадбирларини ўтказиш анъанага айланиб бормоқда.
Кексаларни, хотин-қизларни иззат-ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдам ва болаларга меҳр – муҳаббат туйгуларини ифода этувчи анъаналар халқимиз ҳаётида узоқ замонлардан бери давом этиб келмоқда. Шунинг учун инсон шахсининг таркиб топишига ижобий таъсир кўрсатадиган анъаналардан мактаб ўқувчи-ларини тарбиялашда мунтазам фойдаланиш зарур.
Халқимизнинг “Меҳмон — отангдан улуғ”, “Меҳмон келса, мушугингни ҳам пишт дема”, деган ҳикматлари моҳмондўстликка ундайди. Шунингдек, “Меҳмон кирса эшикдан, ризқи келар тешикдан”, - деган ибора эса ҳар қандай шароитда ҳам меҳмонни самимий, беминнат кутиб олишни англатади.
Одамларнинг бир-бирига меҳр-оқибати, оқилона муносабати, тўғри мулоқоти, илтифоти, эхтироми халқимизнинг ички гўзаллигини, бой маънавий ва руҳий қиёфасини ифодалайди. Зеро, “Ҳар нарса ҳам меъёрида бўлгани маъқул”, “Асалнинг ози ширин», дейди доно халқимиз. Шунинг учун ичкиликбозликка, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик керак. Ортиқча харажатлар учун меҳмон хурсанд бўлмайди, аксинча, ранжиши мумкин.
Кишининг ҳақиқий инсонпарварлиги, бой маънавий гўзаллиги Ватан, жамият манфаати йўлида жон фидо қилишида, инсон осойишталиги, бахт-саодати йўлида қайғуришида ўз ифодасини топади. Инсоннинг софдил эканлиги, олижаноблиги унинг танишга ҳам, бегонага ҳам беғараз ёрдам қўлини чўзишида намоён бўлади. Шу ўринда уруш йилларида 14 нафар етимни боқиб тарбиялаган Шоаҳмад ота ва Баҳриниса ая оиласини мисол тариқасида кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ўзбек халкининг ажойиб фазилатларидан бири - дўстликка садоқатдир. Дўстлик бор жойда меҳру - муҳаббат, вафо, садоқат, адолат, ҳақиқат қарор топади. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг маънавияти ва руҳиятига, ақл-заковатига тетиклик бахш этади, уни яхшилик, самимийлик сари етаклайли. “Дўстлик барча бойликлардан афзал”, “Арпа-буғдой бир кунингга ярайди, содиқ дўстинг - ўлгунингча ярайди”, “дўст ачитиб гапирар, душман – кулдириб”, “дўст-дўстнинг ойнаси”, “дўст-дўстнинг таянчи”, “дўст кулфатда синалар”, “дўст сўзини ташлама, ташлаб бошинг қашлама”, “дўст узоқда бўлса ҳам кўнгли яқин”, “дўст юзингга боқар, душман изингга”, “дўстнинг эскиси яхши кийимнинг янгиси”, “дўстдан молни аямаган, элдан жонини аямас”, “дўстларнинг сонини санама, сифатини сана”, “дўстсиз бошим — тузсиз ошим” каби ўзбек халқининг қатор мақоллари борки, буларнинг барчасида дўстлик мадҳини қадрлаш, куйлаш ғояси ётади.
Халқимизнинг “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар, эсинг борида эл тани, кучинг борида эр тани”, “қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, “дўстларингнинг ютуғи сенинг ютугингдир” деган мақолларада жамоатчилик ҳис-туйғулари ўз ифодасини топган.
Кишиларнинг ўзаро самимий саломлашуви, айниқса, нотанишга ҳам салом бериб ўтиш миллий урф-одатларимизнинг ибратли ва ўзига хос бир кўриниши ҳисобланади.
Ассалому алайкум» - тинчлик, саломатлик рамзи, осойишталикка, беғараз-ликка етаклайлиган таъсирчан восита. Саломлашиш бу ҳурмат-эҳтиром, дўстликка ундовчи нидо, танишиш истаги, дўстлик-биродарлик алоқаларини боғловчи кўприк, хоҳиш-истақларга акс эттирувчи қалб садосидир. Бу одамийлик, одоб ва ахлоқ, назокат, ҳурмат-эътибор, очиқ қалблилик ширинсуханлик, дилкашлик, хуштавозелик, хуштабассумлик каби инсоний хислатларнинг яққол тимсолидир. Халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик, ўзаро мурувват, яқинлик ипларини бир бирига боғловчичи ушбу тушунча тўғрисида доно халқимиз кўплаб ҳикматлар, ривоятлар, латифалар яратган, уларнинг тарбиявий аҳамияти то ҳозирги кунгача пасаймаган. Шунинг учун халқимиз “Бир кун туз ичган жойингга қирқ кун салом бер”, дейди.
Халқ ҳикматларида таърифланишича, кек сақламайдиган инсоннинг ҳамиша руҳи тоза, фикри равшан, орзуси порлоқ, нияти холис, мақсади пок, дили очиқ, тили ширин бўлади. Бинобарин, салом-алик - халқ орасида муомала муносабат, мулоқот, ишора, ифода, моҳият мувозанатини сақлаб турадиган сеҳрли калитдир. Бу сўз одоб-ахлоқнинг барча сифатларини ўзида мужассам этади.
Одамларнинг маданиятли, юқори савияли, саводхон эканлигини уларнииг саломлашувига қараб ажратиш мумкин. Бинобарин, саломлашишга киришувчи икки шахснинг ҳис-туйғуси ва ички кечинмаларини таҳлил қилиш асосида уларнинг бир-бирлари билан қай даражада яқинлик ва танишлик аломатларини аниқлаш муҳим. Шу боисдан саломлашиш тарбияда қоралаш ва жазолаш воситаларини қўллаш назокатли ва юмшоқ, ими-жимида бўлиши зарур; у бақириқ-чақириқсиз, қўрқитишсиз, меҳрибонлик, яхшилик билан амалга оширилиши керак. Масалан, фарзанднинг камчиликларини ҳамиша таъкидлаб туриш, унга ҳадеб “сен тузалмайсан” деб, гапиравериш ярамайди. “Мен сендан ўйинқароқликдан бошқа нарсани кутмайман”, “Сен ҳамма вақтдагидек ўжарсан ва бемаъни гапларни гапирасан”, “Сен чинакам ишбузармонсан”, деб айтиш уларда ўз кучларига ишонмасликни намоён қилади.
Халқ педагогикаси боланинг ножўя ишлари салбий характеристикаси билан боғлиқ бўлган салбий баҳо шахснинг ижобий йўналишида катта фойда келтиради. “Сен бошқа қўполлик килмайсан деб ишонаман, чунки сен бунақа болалардан эмассан”,
Ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятларидан унумли фойдаланиш - ҳар томонлама тараққий этган инсон шахсни таркиб топтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу боисдан ҳам халқимизнинг миллий руҳиятидаги бундай урф-одатлар, анъаналар, удумларни келажак авлодга меърос сифатида қолдириш мукаддас бурчдир.
Халқимиз маьнавий киёфаси асрлар давомида миллий урф – одат, удум ва аньаналар асосида шаклланиб келган. Шундай удумларимиз, одатларимиз борки, булар халкимиз маьнавий киёфасини белгилайди. Ор – номус, ҳамъият, мардлик, виждон амрига итоат этиш, адолатпешалик, хақгуйлик сифатлари асрлардан бери давом этиб келмоқда. Ҳаё, андиша, лафз, омонатга хиёнат қилмаслик, ростгўйлик дини исломимизда ҳам, халқ тушунчасида ҳам мустаҳкам ўрин тутиб келган. “Ҳаё иймондандир” дейилади муборак ҳадиси шарифда. Улуғ алломаларимиз ўз асарларида бу хислатларни комил инсон фазилатлари сифатида улуғлаб келганлар. Ҳаромдан йироқ юргин, шунда қиёмат куни оташда куймайсан” - дея уқтиради Абдухолиқ Ғиждувоний. Шеьрият султони Алишер Навоий эса ўзининг “Маҳбуб ул қулуб” асарида «Одамийнинг яхшироғи улдирким, парсо ва пок бўлғай ва ҳақ сўзни айтурда беваҳму пок бўлғай. Ўзи поку, кўзи покни инсон деса бўлур, тили ариғ (нозик )ва кўнгли ариғни мусулмон деса бўлур», - дейди. Ўзбек халқининг маьнавий қиёфаси унинг миллий хусусиятлари билан гўзал ва бошқа халқлардан ҳам у ўзининг ана шу миллий хусусиятлари билан ажралиб туради. Бугун Ғарбнинг айрим “ўта либераллар”и миллий урф– одат, аньаналар мамлакат тараққиёти ва ундаги демократияга зид келади, иложи борича улардан воз кечиш керак, деган қарашларни тарғиб этмокдалар. Улар ғарб мамлакатларида мавжуд аньана, удум ва одатлар, турмуш тарзи ер юзининг хҳмма жойида бирдай амал қилишини истайдилар. Уларнинг истагига кўра, Шарқ мамлакатлари ўз миллий қиёфаси, маьнавий – ахлокий қадриятларидан воз кечиши, яьни, халқ ёппасига америкалашиши ёки европалашиши керак. Ғарб мамлакатла-ридаги «буюк тафаккур» эгалари фикрича, фарзанд улғайгандан сўнг у бутунлай мустақил шахс, у энди ота – она маслаҳатларига муҳтож эмас, ҳар қандай ишни бемалол ўзи ҳеч кимнинг маслаҳатисиз ҳал этаолади. Оилада ҳам хар бир киши ўз муоммосини ўзи мустақил ҳал этиши керак, ҳар ким ўзи учун яшайди, эр-хотин ишига, хотин эр ишига аралашиши мумкин эмас. Кишидаги бетгачопарлик, манманлик, андишасизлик улар учун ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш, яьни “демократия“ деб баҳоланади. Бу ва бунга ўхшаш иллатларни халқимиз азал – азалдан қоралаб келган. Бу иллатлар ғарбликлар жар солаётган “юқори маданиятли“лик белгиси эмас, бу миллатнинг миллий қиёфасини бузиш, миллий ифтихор, миллий ўзликни англашдан маҳрум этиш, турли иллатларни кучайтириб, руҳий – маьнавий фазилатларни, яьни одамийликни йўқ қилишдир. Бу ғоят қабиҳ ниятдир. Бунда нафақат алоҳида шахслар шикастланади, балки бутун миллатлар емирилади ва одамларимиз шундай ғояни олиб келиб сингдир-ганлар учун тайёр қуролга, “тараққий этган” қулга айланадилар. Ана шундай аҳволга тушмаслик учун ёшларимиз қалбида миллий – маьнавий қадриятларни тинмай тарбиялаб боришимиз зарур. Бугун миллий маьнавиятимизни издан чиқаришга қаратилган бузғунчи кучларга зарба бериш учун биринчи галда уларнинг мафкураси ва фалсафасини, бу кучлар қаердан маьнавий озиқланаётганлиги ҳамда мақсадларини аниқ ва тиниқ тасаввур этиш кифоя ва ёшларга уларнинг бузғунчи ниятларини очиқ – ойдин тушунтириб беришимиз даркор.
Халқ ўртасида бузғунчи кучлар мафкурасига қарши миллий маьнави-ятимиз бойликларининг тарғиботини табора кучайтириб бориш зарур. Бу соҳада мамлакатимизда катта ишлар амалга оширилмокда. Миллий – маьнавий тикланишлар ва маьнавиятимиз тарғиботи бошида И.А. Каримовнинг ўзи турибди. Бугун халқимизнинг йўқлик сари юз тутган барча миллий – маьнавий қадриятларини тиклаш ва уларнинг тарғиб – ташвиқотига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Аммо, шунча ҳаракатларга қарамай, баьзан турли сабаблар билан одамлар, ёшлар орасида турли бузғунчи иллатлар таьсирига тушиб қолган кимсаларни ҳам учратиб турибмиз. Бугун жиноят кўчасига кириб қолган, гиёҳвандлик туфайли жисмонан ва руҳан майиб – мажруҳ бўлган, ҳатто ота ёки онаси олдидаги фарзандлик бурчини унутиб, уларни меҳрибонлик уйига элитиб қўяётган ёшлар учраб турибди. Кўча – кўйда очиқ – сочиқ кийиниб, беҳаё сузларни бемалол гапириб, ҳамманинг асабига тегадиган ёшлар қаердан пайдо булаяпти? Ҳаётга енгил – елпи қарашга урганган, турмушнинг илк қийинчиликлари олдида дош бераолмай ажрашиб кетаётган ёш оилалар қанча. Бу ниманинг оқибати, деган саволга бу турли бузғунчи ғоялар таьсири оқибати, инсон маьнавиятдаги кемтиклик, дейиш мумкин..
Аслида ер юзида бекаму кўст жамиятнинг, давлатнинг ўзи бўлмаган, бўлмайди ҳам. Идеал инсон бўлмагани каби, камчиликсиз одамнинг ўзи йўқ. Аммо халқ тамонидан ардоқланиб, авайлаб - асраб келинаётган қадрият-лар, ахлок – одоб меёрларига риоя этмаслик шарқ мамлакатларида маьнавиятдаги иллат ҳисобланади. Хўш, бало – қазодек ёпирилиб келаётган бундай иллатларга қандай курашиш керак, уларнинг келажагимиз бўлмиш ёшлар онгини заҳарламасликлари учун нима килиш керак, деган ҳақли савол ўз – ўзидан пайдо бўлиб турибди. Ёшлар маьнавиятини турли иллатлардан сақлаб қолишнинг энг муҳим омили бу тарбия, тарбия эса, аввало, оиладан бошлана-ди. Зеро, оила жамиятнинг бош бўғини, тарбиянинг асосий таянчидир.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling