7.5. Асосий тушунча ва атмалар
Миллий ўрф-одатлар, миллий анъаналар, миллий ўрф-одатлар, миллий анъаналар миллий низо, миллат белгилари, ирқий бирлик, полиэтник давлат, миллий-маданий марказ, этник гуруҳлар, элатлар, ягона Ватан, миллий тикланиш, миллий турмуш тарзи, миллий ҳамжиҳатлик, миллий уйғунлик, миллий менталитет, миллий сиёсат, миллий мажоро, миллий манфаат, миллатпарварлик, миллий руҳият, этноцентризм, миллатчилик, тажовузкор миллатчилик, умуммиллий манфаат.
7.6. Резюме
Қайси бир урф-одат ва анъанани, удум ёки маросимни уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмасдан туриб қарайдиган бўлсак, улар бир қарашда, бемани, беҳуда бўлиб кўринади. Аслида эса уларнинг барчаси келиб чиқиши бўйича халқнинг ижтимоий-иқтисодий ва амалий фаолияти натижасида вужудга келган ва уларнинг маълум моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилган.
Урф-одатлар асосан оилавий, маиший соҳалар билан боғланган бўлади ва унда ахлоқий, диний ва ҳуқуқ нормалари тўла ўз аксини топади.
Анъаналар эса ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида мавжуд бўлиш билан биргаликда, яна ишлаб чиқариш жараёнини ҳам қамраб олади. Анънанада кишиларнинг нарса ва буюмларга, табиатга бўлган муносабатлари ифодаланади.
7.7. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1. Урф-одат ва анъаналар нималар таъсирида вужудга келади?
2. Урф-одат ва анъаналар ўртасидаги фарқлар?
3. Меҳмондўстлик анъанаси ўзбекларда қандай намоён бўлади?
4. Ўзбек халқининг эски, қолоқ урф-одатларидан мисоллар келтиринг? 5. Ўзбек халқининг тарбияга оид анъаналари?
6. Миллий анъаналар ва шахс.
7. Ижтимоий-ҳаёт ва урф одатлар.
8. Урф-одат ва анъаналарнинг ижтимоий функциялари.
9. Урф-одат ва анъаналардаги миллийлик ва умуминсонийлик.
10. Урф-одат ва анъналарнинг тартибга солувчилик функциялари.
МИЛЛИЙ ТУЙҒУЛАР
Бобнинг қисқача мазмуни
Миллий туйғулар ҳақида тушунча. Миллий туйғулар тушунчаси, миллий туғуларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари, миллий туёғуларнинг шаклланиш жараёнлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |