Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Миллий характерни шакллантирувчи омиллар


Download 0.99 Mb.
bet31/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

6.3. Миллий характерни шакллантирувчи омиллар
Халқнинг бутун тарихи давомида орттирган хар бир характер хислатла-рининг вужудга келиши кишилар руҳиятига атрофдаги воқеликларнинг узоқ вақт давомида таъсир этиб туриши билан боғлиқдир. Миллий характерга қандай руҳий хислат ва сифатларни киритиш мумкин? Шуни таъкидлаш керакки, “Миллий характер” тушунчаси ҳақида ҳали ҳам умумий бўлган бир хил қараш мавжуд бўлмаса ҳам, лекин унга кирувчи хислатлар тўғрисида умумий бўлган фикрлар мавжуд. Кўп тадқиқотчилар миллий характерга, меҳнатга муносабат (меҳнатсеварлик,) ватанпарвалик, эрксеварлик, жанговар-лик, довюраклик каби хислатларни киритишади.
Бизнинг фикримизча, юқоридаги хислат ва сифатлар билан бир қаторда миллий характер таркибига яна миллатнинг ақл тузилиши, бошқа халқларга бўлган муносабати ва шу миллат вакилларининг ўзаро муносабатларини белгиловчи хусусиятлар ҳам киради.
Халқларнинг турлича характер хислатларига эга бўлишлиги, уларнинг ижтимоий-иқтисодий тажрибаси, тарихий тараққиёти ва табиий яшаш шароитлари билан белгиланади. Бунда ижтимоий муносабатлар миллий характернинг шаклланишида етакчи роль ўйнайди. Ҳар бир тарихий давр, шу даврдаги ижтимоий тараққиёт қонуниятлари асосида миллий мафкура манфа-атларига мос бўлиб тушадиган ўз миллий харктер идеалини яратади. Шу даврдаги характер типи кишиларнинг яшаш тарзини акс эттиради.
Меҳнатсеварликни ҳамма халқларга хос фазилат эканлигига шак келтирмаймиз. Лекин, шунинг билан биргаликда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий қурилиши, географик иқлим шароити, шу халқ томонидан қабул қилинган меҳнат қилишига бўлган муносабатга қараб, меҳнатсеварлик ҳамма халқларда бир хилда ҳам номоён бўлавермайди.
Маълумки, Голландия мўъжазгина кичик майдонга эга. Майдони Москва вилояти территорриясидан кичик. Лекин шу мамлакат бутун Россияни боқадиган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарар экан. Ваҳоланки, Голландия халқи табиий-географик шароитига кўра, денгиз атрофидаги ботқоқ ва тошлоқ ерларни ўзлаштириб, унимдор ерга айланти-риш учун оғир шароитларда иш олиб боради. Натижада уларда тиришқоқлик ва саботлилик билан меҳнат қиладиган кишиларга нисбатан меҳр-муҳаббат билан қараш шаклланган. Оилада ўз фарзандини шу руҳда тарбиялашга ҳаракат қилар экан.
Ҳар бир халқнинг меҳнатсеварлиги турли кўринишда кечади. Масалан, ўзбеклар ҳам, қозоқлар ҳам, иккаласи меҳнаткаш халқ. Лекин уларнинг шу меҳнатсеварлиги фаолиятнинг турли соҳаларида турлича намоён бўлади. Ўзбекларда у деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланиш жараёнида намоён бўлса, қозоқларда чорвачилик билан боғлиқ бўлган меҳнатда кўринади.
Бир неча асрлар мобайнида ўзбек халқи деҳқончилик билан машғул бўлиб келган. Шу боисдан уларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлган - ерга нисбатан эҳтиёткор, тежамкорлик билан муносабатда бўлиш хусусиятлари вужудга келган.
Бизнинг аждодларимиз оғир шароитларда қийинчилик билан пахта етиштириб келишган. Асосий меҳнат қўл кучи билан бўлган ўша даврларда, бу нозик ва йилнинг 8-9 ойи мобайнида доимий машаққатли меҳнат қилишни талаб қиладиган ўсимлик, деҳқонлардан ва унинг оила аъзоларидан озмунча тер тўкишни талаб қилган дейсизми?
Бундан ташқари ҳали табиатнинг қудратли кучлари олдида ожиз бўлган, якка хўжалик билан иш олиб борувчи деҳқон, табиатнинг турли-туман инжиқликларига қарши курашишга мажбур бўлган. Пахтакор ва боғбон деҳқонни кўпинча баҳорги сув тошқинлари ёки сувсизлик ва қурғоқчилик азоблари қийнаган. Бобо деҳқон оғир, машаққатли меҳнат қилиб, пешона териси билан ўз ерини суғориб, ҳосил олишга, боғ-роғлар яратишга ўрганган. Сув пайғамбар, ер авлиё бўлган ўша даврларда деҳқон саратоннинг жазирама иссиғи-ю, кузнинг совуқ изғиринларини писанд қилмай, ҳар бир қарич ерни зўр меҳр қўйиб ишлаган. Ҳар бир ғўза тупини эъзозлаб парвариш қилган, ҳар бир дарахтни кўз қорачиғидай сақлаган. Мана шуларнинг ҳаммаси авлоддан-авлодга ўтиб, уларда машаққатли меҳнат қилиш одатий нарсага айланиб, заҳматкашлик, оғир шароитларда ҳам руҳи тушмасдан ишлай олишлик, дов-дарахтларни севишлик, об-ҳаёт манбаи - сувни эъзозлаш каби хусусиятлар ўзбек халқига хос характер хислати бўлиб қолган.
Қозоқларнинг меҳнатсеварлиги эса чорвачиликда қилинадиган меҳнатда, чорва молларини парвариш қилишда намоён бўлади. Улар чорва боқиш учун қулай ва ноқулай бўлган яйловларни топишда, чорва ейдиган ўт-ўланларнинг хусусиятларини фарқлашда моҳир бўлишади.
Бу мисоллардан кўриниб турибдики, ҳар бир миллатнинг меҳнатсе-варлиги, улар бевосита шуғулланадиган меҳнат турларида тўла намоён бўлади. Шунинг учун қозоқ халқини деҳқончилик билан бевосита шуғулланмаганлиги учун дангаса, дея олмаймиз. Аксинча, ўзбекларнинг чорвачиликдаги нисбатан “уқувсизлиги” учун уларни ҳам меҳнатсевар эмас, деб бўлмайди.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling