Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Боб юзасидан савол ва топшириқлар
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИЛЛИЙ ОНГ ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ Бобнинг қисқача мазмуни Миллий онг ва миллий ўзини ўзи англаш тушунчалари.
- 10.1. Миллий онг ва миллий ўзини ўзи англаш тушунчалари
9.4. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1. Миллий диднинг шаклланиши нималарга боғлиқ бўлади. 2. Ўзбекистоннинг турли регионларида яшовчи миллат вакиллари дидида фарқлар борми? 3. Миллий дидни тасвирлаган бадиий асарлардан мисоллар келтиринг. 4. Табиий муҳит ва миллий дид. 5. Миллий дидни санъатда намоён бўлиш. 6. Миллий диднинг ўзгарувчанлик хусусиятлари. 7. Миллий дидда этнопсихологик хусусиятларни намоён бўлиши. МИЛЛИЙ ОНГ ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ Бобнинг қисқача мазмуни Миллий онг ва миллий ўзини ўзи англаш тушунчалари. Миллий онг ҳақида тушунча, психологияда миллий ўзини ўзи англаш муаммоси, миллий онга ва миллий ўзини ўзи англаш жараёнининг намоён бўлиш хусусиятлари. Этник онг ва индивид. Этник онг ва индивид тушунчаси, индивидда миллий онгнинг шаклланиш асослари 10.1. Миллий онг ва миллий ўзини ўзи англаш тушунчалари Фалсафа, этнология, ижтимоий психологияга оид аксарият адабиётларда миллий онг ва миллий ўзини ўзи англаш тушунчалари деярли фарқланмасдан, синоним сўзлар сифатида ишлатиб келинади. Тўғри, улар ўртасида мазмунан узвий боғлиқлик ва яқинлик бор. Улар бир жараённинг турли босқич ва даражаларидир. Шундай бўлса ҳам уларни алоҳида - алоҳида тушунчалар сифатида ўрганиш даркор, Миллий онг этник тараққиётнинг илк босқичларида вужудга келган этник онгнинг давоми бўлиб, ўзининг маълум миллатга (этник бирликка) мансублигини англаш хисобланади. Миллий маданият ва миллий ўзликни англаш, миллий онгни юксалтириш ягона миллат маънавий дунёсининг қўш қанотидир. Қуш икки қаноти билан баланд-баландларга учгани каби миллий шаънини ўз шаънидек ҳис этади ва уни ҳимоя қилади. Мабодо миллий маданият ва миллий ўзликни англаш бўлмаса, миллат шаъни тушиб кетади. Миллий ўзликни англаш ва миллий онгни юксалтириш реал ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, маданий-маърифий асосларда шахс онгида қарор топади ва у ирода билан боғланиб, амалий ҳаракат тусига киради. Чунончи, миллий ўзлигини англаган шахслар ҳозирги тарихий шароитда мамлакат хаётининг барча соҳаларидаги салоҳиятини кўтариш заруриятини англаб, ётади. Ўз миллатининг ҳақиқий тарихини англаган, тарихий хотирага эга бўлган кишиларда миллий ўзликни англаш ва миллат шаънини ҳимоя қилиш майли кучли бўлади. Мустақиллик йилларида бу йўлда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан жуда кўп тадбирлар амалга оширилиб, собиқ шўролар шароитида миллий онгни хиралаштириш қабоҳатларини тугатиш чоралари кўрилди. Миллатлар мавжуд экан миллий онг ҳам мавжуд бўлаверади. Миллий онгни юксалтиришга эътибор бермаган миллатнинг ўзи йўқ. Миллий онг миллат билан чамбарчас боғлиқлиги учун ҳам у миллат равнақи билан баробар тараққий этиб бораверади. Миллий онг шундай ғоялар, фикрлар тизимики, у ҳар бир миллатнинг тарихи, тақдири ва келажаги билан боғлиқ бўлган манфаатлар, мақсадларни ифодалаш билан бирга, миллат вакиллари фаолиятини мақсад, йўналишлар томон бошқариб туради. Миллий онг юқори бўлиб, у тараққиёт жараёнида фаоллашиб борган тақдирдагина ўз натижасини беради. Миллий онг миллий манфаатлар сифати-да, моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқариш, ўзга миллатлар билан ўзаро муносабатлар жараёнида ҳам шаклланиб, ривожланиб боради. Мана шу жараёндагина миллатга хос бўлган хусусиятлар шаклланади ва бундай хусусиятлар миллатни бошқа миллатлардан ажратиб туради. Миллий онгнинг таъсирида шаклланган бундай хусусиятлар миллий манфаатлар ва мақсадларни шаклланишида етакчи омил вазифасини бажаради. Қарамлик йилларида кўплаб миллатларнинг миллий онгини юксалтирмасликка катта эътибор қаратилган эди. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг миллий онгни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, ўзбек тилига давлат мақоми берилди, тарихимизга ҳолис муносабат билдириш қарор топтирилмоқда, жуда кўп тарихий обидалар қайта таъмирланиб, янгилари бунёд этилмоқда, миллий қадриятлар тикланмоқда. Миллий ўзликни англаш ўз ички зиддиятларига эга. Мансабпарастлик, тарафкашлик, гуруҳбозлик, маҳаллиийчилик, миллатчилик - буларнинг хамма-си ижтимоий - иқтисодий, маданий, сиёсий тараққиётимиз, мустақиллигимиз, миллатлараро тотувлик учун ниҳоятда хатарлидир. Булар миллий онгни, сиёсий маданияти, миллий ғурури заиф бўлган кишиларга хос хусусиятдир. Дўстлик, хамжихатлик, миллий ҳамкорлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, дардига дармон бўлиш - булар бир хил халқ ва миллат куч-қудратининг асоси, ижтимой-қтисодий, сиёсий тараққиётнинг негизидир. Миллий аҳиллик бор жойда тинчлик, барқарорлик, осоишталик бўлади. Маҳаллийчилик миллий бирлик ва бирдамликка путур етказди, миллатни бўлиб, парчалаб, миллий низоларни кучайтириб юборади. Миллий бирликка таҳдид солаётган бандай хавф-хатарлар бартараф этилмас экан, мустақиллигимизни тинч ҳаётимизни кўра олмаётган кимсалар улардан ўз мақсадлари йўлида устаомонлик билан фодалинишлари мумкин. Миллатимизни, халқимизни бирлаштиришга халақит берадиган, буюк келажакка эришиш йўлида тўғаноқ бўладиган ҳар қандай гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, миллатчилик сингари иллатлардан холос бўлишимиз керак. Бу озод ва обод Ватан қуриш, миллатлараро тотувликни таъминлаш йўлидаги асосий талаблардан биридир. Миллий аҳиллик бор жойда ҳар қандай ўз-ўзини англаш реал ҳаёт вазиятларига мувофиқ тарзда муайян ҳаракат ва фаолият йўналишини танлаш асосида боради. Бунда шахс дунёқараши, ҳаёт маъносини тўғри англаши асосида мақсад-муддаолар белгилашга кўп нарса боғлиқ бўлади. Турли йўллардан қай бирини танлаш, мавжуд имкониятларни англаб, уни воқейликка айлантириш йўллари, воситаларини белгилаш бевосита шахсларнинг ҳаёт маъносини тўғри англашлари билан узвий боғланиб кетади. Илмий салоҳияти кучли, фалсафий мушоҳада қилиш қувватига эга шахслар ҳаракат ва фаолият йўналишини тўғри белгилаб, уларни миллий қадриятлар мажмуаси билан боғлай оладилар. Миллий ғурур, миллий фахр, миллат шаънини юксалтиршда хар томонлама етук бўлган комил инсонларнинг, етук шахсларнинг роли катта бўлиб келган. Етук ва комил инсонлар миллатарварлик, ватанпарварлик, фидоийлик фазилатларини ихтиёрий ҳолда эгаллайдилар ва улардан онгли ҳолда фойдалана оладилар. Ўз халқининг тарихини, миллий қадриятларини, тилини, миллий манфаатларини билмаган, қадрламаган, миллати учун жонини фидо қилишга тайёр турмаган кишиларда миллий ғурур ҳам, миллати билан фахрланиш ҳам, миллатпарварлик ҳам бўлмайди. Етук, комил инсон сифатида вояга етиб бораётган ҳар бир шахсда миллатпарварлик ва Ватанпарварлик бўлиши шартдир. Мустақиллик вояга етиб бораётган ҳозирги ёш авлод зиммасига ғоятда буюк, муқаддас вазифани юклади. Бу Ватанни Ватан қилиш, унинг довруғини оламга ёйиш, кучига-куч, шуҳратига-шуҳрат қўшишдир. Миллатнинг ўзини ўзи англаши - этник психологиянинг анча кейин вужудга келган мураккаб феномени ҳисобланиб ва у миллий онг асосида вужудга келади ва унинг тузилмасига киради. Миллий ўзини ўзи англаш миллатнинг ўз манфаат, мақсад ва мотивларини англаб етиш даражасини билдиради. Шунингдек у, миллат томонидан ўзининг ўтмиш тарихи, этник келиб чиқиши, миллий ғоялари, келажаги, жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини билиши бўлиб, ватанпарварлик, миллий ғурур, шаън, бурч кўринишларида намоён бўлади. Агар инсоннинг миллий онги унинг миллий мансубликни англаш орқали, миллат ҳаётидаги воқеаларга билдираётган муносабати бўлса, миллий ўзини ўзи англаш эса, миллий манфаатларни билиш, англаш даражасини билдиради. Бу даража нечоғлик юқори бўлса, миллий ўзини ўзи англаш ҳам шу даражада бўлади. Миллий ўзини ўзи англаш миллат ҳаётидаги мураккаб ва зиддиятли жараён бўлиб, унинг ривожланишига жамият ҳаётидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий вазиятлар билан бирга халқаро ҳаётидаги воқеа ва ҳадисалар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ўзбекистоннинг Миллий мустақилликка эришиши хорижий мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий, илмий алоқалари миллат вакиллари онгида катта ўзгаришлар бўлишига, миллий ўзини ўзи англашнинг ривожланишига ва бойишига олиб келди. Миллий ўзини ўзи англашда миллат зиёлилари етакчи роль ўйнайдилар. Улар ўз миллий тилида саъат ва адабиётни ривожлантириш, миллий қадрият-лар учун қайғуриш орқали миллий манфаат ва ғоялар учун курашиб, миллий ўзликни ривожланишига ҳизмат қиладилар. Бу кураш, айниқса, миллий тил, қадриятлар камситилган, миллий манфаатлар хавф остида қолган пайтларда кучаяди. Миллий ўзини ўзи англашда маълум субъективизм мавжуд бўлиб, у муайян тарихий ва ижтимоий даврларда ўз йўналишини ўзгартириб туриши мумкин. Баъзан бу йўналиш ўз чегарасидан чиқиб, “миллатчилик”, деган хавфли, хатарли ҳолатни туғдирадики, миллий ўзликни бошқа этник гуруҳларга қарама - қарши қўйиш, миллий маҳдудлик каби номақбул кўринишларга айланади. Миллий ўзини ўзи англаш миллатнинг бирлиги ва жипслигини таъмин-ловчи, миллат мавжудлигининг асосий омилларидандир. Миллий ўзини ўзи англашнинг тараққиёт даражаси тарихий, ижтимоий, иқтисодий шарт-шароит-лар билан белгиланади. Бу маълум тарихий даврларда миллатнинг ички муаммоларига эътиборнинг кучайиши, ўтмишга қизиқишнинг ортиши, ўзининг оғир иқтисодий аҳволи сабабларини англаб етишга интилиши каби кўриниш-ларда намоён бўлади. Миллий мансубликни англаш билан боғлиқ хусусиятлар анча барқарор бўлиб, доимо ижтимоий-сиёсий, тарихий ўзгаришлар таъсирга берилмаслиги ёки нисбатан кам берилиши мумкин. Шунинг учун бўлса керак, тарих таққозаси билан ўз Ватанидан ажраб, бошқа юртларга бориб қолган ва у ерда узоқ вақтлар давомида яшаётган кам сонли миллат вакилларида миллий онгнинг шаклланиши ва сақланиши ўзига хос қонуниятлар асосида кечади. Уларнинг миллий тилни сақлаш, миллий урф-одат ва анъаналарга риоя қилиш имкониятлари, миллий қадриятлар билан бевосита алоқаси маълум даражада чекланган. Бундай шароитда ҳар бир авлод вакилида этник онг катта авлод томонидан берилаётган маълумотлар, оила аъзолари ва яқин қариндошлар ўртасида сўзлашув воситаси ҳисобланган она тил, миллий маданият ҳақидаги билимлар асосида вужудга келади. Турли даврларда узоқ ажнабий юртларга бориб қолган миллатдошларимизнинг ҳаёти бунга мисол бўла олади. Хусусан, Америкада яшаётган ўзбеклар бир-бирлари билан яқин муносабатларни сақлаш, ўзаро суҳбатларни она тилида олиб бориш, миллий таомлар тайёрлашга ва яна энг муҳими ўзаро қуда-андачилик қилишга ҳаракат қиладилар. Умуман бир неча ўн ва юз йиллар давомида ажнабий юртларда яшаётган миллатдошларимизнинг психологик хусусиятларини илмий асосда ўрганиш тадқиқотчига муҳим маълумотлар бериши мумкин. Тоталитар тузум - шўролар даврида ўзбек миллатининг ўзини ўзи англаши ўз тарихи, маданий мероси, буюк аждодлар ҳаёти ва ижодини ўрганишга қизиқишнинг ортишида, миллий тилнинг ижтимоий ва ҳуқуқий вазифаларини кенгайтиришдаги ҳаракатларда, моддий ва маънавий бойликларни сақлашдаги интилишларда, Ўзбекистоннинг реал мустақилли-гини таъминлаш учун қилинган сиёсий сайъ-харакатларда кўринди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling