Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Ўзликни англашда миллий маънавий-маърифий қаадриятларнинг ўрни


Download 0.99 Mb.
bet50/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

10.3. Ўзликни англашда миллий маънавий-маърифий қаадриятларнинг ўрни
Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги тарихий босқичи келажакда буюк давлат эгаси бўладиган комил инсонни тарбиялаб вояга етказишни маънавиятимиз зиммасига юклади. Комил инсонни вояга етказиш осон эмас. Одоб-ахлоқли, маданиятли комил инсон биринчи навбатда ўз Ватанини, миллий тили, урф-одатлари, тарихи, маросимларини севмоғи, авлод-аждодлари яратган илму ҳунар жавоҳирларини эгалламоғи, умуминсоний қадриятлардан хабардор бўлмоғи лозим. Бу ниҳоятда мураккаб ва анча қийин иш, албатта.
Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, комил инсонларни вояга етказишга бўлган интилишлар инсоният тамадунининг маъно-мазмунини ташкил этганлигини кўриб ўтсак бўлади. Инсоният тарихининг барча даврларида комилликнинг энг асосий кўрсаткичи инсоннинг эзгуликка, ижтимоий бахт-саодатга бўлган интилишида намоён бўлади, яъни жамиятнинг умумий ривожига, инсоният тамадунига ижобий таъсир кўрсатувчи комиллик мезони шахснинг баркамоллиги орқали жамиятни баҳт-саодатли қилишдан иборат бўлиб келган. Инсондаги комиллик, энг аввало унинг фикри, тафаккури, амалий фаолиятда эканлигини англашдир.
Бугунги ҳаётимиз ва келажагимиз учун қобилият ҳар томонлама ривожланган, ақлан етук ва баркамол, маънавий, ахлоқий жиҳатдан камолотга етган, мустақил фикрлай оладиган ва ташаббускор, истеъдод ва тафаккур қувватини Ватани ва миллати манфаати ва тараққиётига хизмат қилдиришнинг ўзи учун олий мақсад деб ҳисоблайдиган фидойи инсонлар жуда ҳам зарур.
Инсон камолоти миллат ва мамлакат ривожига асос бўлади. Буюк давлат бўлиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси камолотга эришган, миллат эса буюк, оқилу доно, маданиятли, маърифатли, дунё таниган бўлиши лозим. Ана шу ғоятда мураккаб ва масъулиятли вазифани бажаришда миллий маънавиятимиз асосий омилдир. У истиқлолимиз ва истиқболимиз таянчидир. Миллий маънавиятимиз ҳар бир инсонда она юртга муҳаббат ва садоқатни қорор топишида, шу муқаддас тупроққа эгалик туйғуларини шакллантиришда, Ватанни ҳимоя қилиш, авайлаб-асрашдек олижаноб инсоний фазилатларни илдиз оттириш ва ривожлантиришда катта ўрин тутади.
Маънавият инсоннинг ўзлигини англаб олишда унга ёрдам беради. Ўзлигини англаган инсонгина, ўзлигини англаган миллатгина кучли давлат, эркин давлат барпо эта олади”.
Миллий жиҳатдан ўзлигини таниган инсон миллатини, Ватанини, унинг ўтмиш тарихини, адабиёти, санъати ва маданиятини, жаҳон цивилизациясига унутилмас ҳисса қўшган ва тафаккур осмонида юлдуздай порлаб турган буюк алломалар ворислари эканлигини билиб олади. Ўзлигини англаган инсон, ўзлигини англаган миллат улуғ аждодларининг шаъни-шавкатига, ақлу заковатига, уларнинг ҳаётбахш, қутлуғ меросларига ҳамиша муносиб бўлишга ҳаракат қилади, Ватанини ўзгача меҳр билан севади, у билан чексиз фахрланади, юртим деб, элим деб яшайди. Ота-боболари анъаналарини давом эттиришни, улар етолмаган тараққиёт чўқиларини эгаллашни ўзининг асосий мақсади деб ҳисоблайди, миллий қадирятларни уимуминсоний қадриятлардан ажратмайди.
Миллий ўзлигини англаш-оламни билиш, унда рўй бериб турган мураккаб ҳодиса ва жараёнлар моҳиятини илмий фаҳмлаб олиш демакдир. Миллий жиҳатдан ўзини англаган инсонгина мамлакати ва миллати олдида турган асосий мақсад-муддаолар нимадан иборатлигини тушуниб етади, ўзининг эл-юрт олдидаги бурчи ва масъулиятини чуқур англайди.
Президентимиз томонидан қайта-қайта айтиб келинаётганидек, маънавият ўз халқи тарихини, унинг маданияти ва вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб етишга суянгандагина қудратли кучга айланади.
Қалбида миллат, Ватан туғуси бўлган инсон мустақилликка хавф соладиган маҳаллийчилик, гуруҳбозлик, тарафкашликка ҳеч қачон йўл қўймайди, мен фалон уруғданман, фалон вилоятданман, деб бошқалардан ўзини ажратмайди. Балки ўзини ўзбек миллатининг вакили, деб ҳисоблайди, бу билан ғурурланади. Миллий бирлик, аҳиллик, тотувлик, ҳамжиҳатликни вужуд-вужуди, тан-жони билан қўллаб-қувватлайди.
Маънавияти устувор бўлган инсон ўзини ҳаром-харишдан тияди, манманлик, такаббурлик қилмайди, бошқалар устидан кулмайди, бировларнинг бахтсизлиги, кўз ёши ҳисобидан бахтли бўлишни ўзи учун номуносиб иш деб билмайди. Ундай одамнинг қалби, вужуди илм-маърифат нури билан чароғон, раҳм-шафқат, меҳр-мурувват билан лиммо-лим бўлади.
Билимли, одоб-ахлоқли, маданиятли, маънавияти юксак одам элу юрти, миллати билан чексиз фахрланади, уни деб яшайди, меҳнат қилади. Халқи, миллати камолотига бирон-бир ҳисса қўшса ўзини бахтиёр инсон деб ҳисоблайди. Ундай одамлар мустақиллигимизнинг қадр-қимматига, тарихий аҳамиятига чуқурроқ, теранроқ тушунади, унинг истиқболи ва иқболига астойдил ишонади, келажакка юксак ишонч ва эътиқод билан қарайди.
Маънавияти юксак инсонлар жамиятимиз, миллатимиз, халқимиз ва давлатимизнинг энг катта, бебаҳо бойлигидир. Ундайларнинг қадр-қимматини ўлчаб ҳам, баҳолаб ҳам бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳондаги тараққий этган давлатлар сафидан ўзига хос муносиб ўрин олиши учун чуқур билимли, маънавияти юксак, комил инсонлар сув билан ҳаводек зарур. Ундай кишиларга бўлган талаб ва эҳтиёж чексиз. Ана шундай инсонлар жамиятимизда қанча кўп бўлса, шунча оз.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling