Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Россиядаги империяпарастлик тафаккурига қарши қандай курашса бўлади?


Download 110.28 Kb.
bet15/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Россиядаги империяпарастлик тафаккурига қарши қандай курашса бўлади?
Россиянинг Украинага бостириб кириши ушбу мамлакат мустамлакачиликдан халос бўлишининг оғриқли жараёни бўлиши мумкин эди. Кўп нарса рус зиёлилари буюк рус ҳалқи ғоясидан ва “биродар” республикалар билан дўстлик ғоясидан воз кечиш ёки кечмаслигига боғлиқ. Бу бошқа мамлакатлар эгаменлиги ва маданиятлар тенглигини тан олишни, шунингдек, совет мустамлакачилик ўтмишидаги геноцид учун масъулиятни зиммага олишни талаб этади. Россия сиёсий дискурси ва маданиятига танқидий кўз билан қараш унинг империя сифатида айбсизлиги ва жабрдийдалиги фош бўлишига олиб келади ва мустамлака этилган халқлар қадр-қимматини тиклайди.
Бугун Россиянинг сиёсий элитаси ва зиёлилари олдида 2 та ўта муҳим вазифа турибди. Биринчидан, Россия бўйича тадқиқотлар унинг империя сифатидаги нафсини (амбиция) тушуниш билан қилиниши керак. Россия ичидаги собиқ мустамлакалар ва мустамлака қилинган халқлар номидан ва улар ҳақида гапирмасдан уларнинг олимларини ўтмиш ҳақидаги тенг мулоқотга жалб этиш керак. Россия ва совет мустамлакачилиги жардийдаларига – чеченлар ва бурятлардан тортиб украинлар қа қозоқларга қадар Россия ўтмишини тушунишни шакллантиришда қатнашишга имкон бериш керак. Ўтмишни ҳалол ўрганиш Чеченистон сингари жойлар ҳозирги тузумида замонавий Россия мустамлакачилигининг маҳсули эканини, Рамзан Қодиров эса чеченлар етакчиси эмас, Россиянинг мустамлакачи зобити эканини англаб олиш имконини берган бўлур эди.
Иккинчидан, совет ва Путин режимлари меросини қоралаб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бугунги Россия давлати ҳам масъулиятни зиммасига олиши, Россия Федерацияси ва қўшни мамлакатларда йўл қўйган тарихий жиноятлари учун тазарру қилиши шарт. Ҳақиқатни аниқлаш ва муросага келтириш қўмиталари ҳам совет даври, чор ҳокимияти даври, ҳам замонавий жиноятларни ўрганиб чиқиши ҳамда томонларни тенгҳуқуқли мулоқотга жалб этиш учун мос келувчи восита бўлиши мумкин. Жанубий Африканинг апартеиддан сўнгги инсон ҳақлари бузилиши ҳолларини фош қилиш бўйича тажрибаси Россия учун андаза вазифасини ўтай олади.
Россиянинг мустамлакачилик даврига танқидий кўз билан қараш ва империя сифатидаги гуноҳсизлигини рад этиш Украинадаги уруш қачон тугашидан қатъи назар, осон вазифа эмас. Россиянинг мустамлакачилик даврига танқидий кўз билан қараш фақат ўзи олдин босиб олган ҳудудлар учунгина эмас, қолаверса, ушбу мамлакатни ҳозирги чегараларида сақлаб қолиш учун ўз тарихини, қадриятларини ва кимлигини қайта мулоҳаза қилиш учун ҳам муҳимдир. Агар Россия ўзига қарашли республикаларга тенгҳуқуқли субъектлар сифатида қараса, сиёсий вакиллик, плюрализм (кўпфикрлилик) ва инклюзивлик (барчанинг иштироки) қадриятларига асосланган ҳолда кучли федератив тизимни ярата олади.
Бжезинскийнинг геостратегиясига мувофиқ, Қўшма Штатлар бу қитъада қандайдир йирик давлатнинг кучайишига йўл қўймаслиги, нисбатан кучли, лекин алоҳида олганда ҳам, ҳаммаси бирга бўлганда ҳам албатта АҚШдан кучсиз бўлган бир неча марказ орасида маневр қилиб туриши лозим. Евроосиѐнинг Хитой, Россия, Япония, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва бошқа давлатларининг кучайишига йўл қўймаган ҳамда янги (Украина типидаги) давлатларнинг роли ошишига кўмаклашиш йўли билан АҚШ геостратегик маневр учун кенг майдонга эга бўлиши мумкин. Бунда АҚШ ўз таъсирини кучайтириш мақсадида минтақада роли ошаѐтган давлатларга жиддий ѐрдам бериши даркор. Бжезинский советлардан кейинги маконда Украинага, Кавказда Озарбайжонга, Марказий Осиѐда Қозоғистон ва Ўзбекистонга алоҳида эътибор беришни тавсия қилади. Бу давлатларнинг ҳар бирини у Евроосиѐнинг алоҳида донаси деб ҳисоблайди ва АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларда АҚШнинг улар билан ҳамкорлиги махсус аҳамият касб этишини таъкидлайди. Бжезинский Россияни Евроосиѐнинг буюк давлати ва ўйинчиси бўлиш статусидан маҳрум қилиш маъносида Украина катта аҳамиятга эга эканини (Украинанинг Россиядан ажралиши Россиянинг Қора денгизга чиқишини қийинлаштиради ва 52 миллион кишиси бўлган Қора денгиз ҳавзасида унинг таъсирини камайтиради) қайд қилади. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжонга эса у Ғарб ва Шарқ орасидаги келажакдаги алоқаларнинг альтернатив йўли ва воситаси сифатида қаради.
Жанубий Кавказда Озарбайжоннинг муҳим аҳамиятга эга эканини қайд қилган Бжезинский бу мамлакат Украина билан биргаликда АҚШнинг Россияга қарши курашида асосий дона бўлади, деб ѐзади. Агар Озарбайжон Россия назорати остида бўлса, у ҳолда Марказий Осиѐ давлатлари чинакамига мустақил бўла олмайди. Бошқача қилиб айтганда, Озарбайжоннинг Россия таъсири остига ўтиши Ғарб билан Шарқ ўртасида альтернатив нақлиѐт-коммуникация ва энергетика йўлагини барпо этиш масаласи ҳал қилинмайди, деган маънони англатади.
Семенов Тянь-Шанский 1916 йилда чоп этилган “Инсониятнинг Евроосиѐда ерлашуви ва славянларнинг табиати ҳақида географик мулоҳазалар” асарида шуни қайд қилдики, Ер сатҳи шаклларининг географик ҳодисалари билан астрогеография ҳодисалари орасида ўхшашлик мавжуд. Шундан кейин у қизиқ фикрни ўртага ташлайди: “Инсониятнинг тадрижий яратилиши қабилаларнинг географик жиҳатдан кенг ҳудудларга ѐйилишини, хорижий истилолар бўлса уларнинг давлатларга ажралишини шарт қилиб қўйди”.
Географик маконларни ўзлаштиришнинг иккита тури: ўрнашиш (ѐйилиш) ва истило ҳақида сўз юритар экан, олим истилога қараганда ўрнашишга ҳамиша ерли аҳоли камроқ қаршилик кўрсатган ва у самарали бўлган, деб ѐзади. Агар истило ҳаракатлари вақтида халқнинг ички кучлари кўпам заифлашмаган, келажакда қарши туриш имкони сақланган бўлса, у ҳолда ерлашиш ва ҳудудда тадрижий ѐйилиш таъмин қилинади, узоқ умрли ва бақувват давлат яратилади, куч-қувват заифлашмайди, давлат янада кучаяди ва ҳудудда яшаган ерликларнинг маданиятида теран из қолдиришга муваффақ бўлинади. Агар ички кучлар ҳаддан зиѐд заифлашса, давлат тез орада қулайди.
Семенов Тянь-Шанскийнинг фикрича, халқларнинг тинч йўл билан ерлашиши (ѐйилиши) ҳудудда эмас, балки инсон ҳаѐтида, айниқса, унинг тили, турмуш тарзи ва машғулотларида чуқур из қолдиради. Географик муҳит халқларни табиат қийинчиликларига чидамлироқ ва чидамсизроқ этиб тақсимлаган ва бир-биридан фарқли қилган. Ерлашиш ўтроқ турмуш тарзига ўтиш тенденциясини кучайтириб, бу билан кўчманчи халқлар турмушини тубдан ўзгартириб юборган ва уларни аста-секин ассимиляциялашувга маҳкум этган.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling