Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Download 110.28 Kb.
bet14/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Деколониал фикрлаш вақти
Россия давлати илгари Совет Иттифоқига бўйсунган мамлакатлар, айниқса, Марказий Осиё мамлакатларида тарих қандай ёзилаётгани ва ўқитилаётганини синчиклаб кузатиб турибди. Ушбу мамлакатлардаги Россия элчихоналари мактаб ўқув дастурларини шарҳламоқда ва ушбу минтақадаги Россия бошқарувини ижобий қилиб тасвирлашни талаб қилмоқда. Россия элчихонаси Қирғизистонда Донбассдаги “реал воқеалар” ҳақида пропаганда филмларини кўрсатишни режалаштирган эди. Ватандошлар ва нодавлат ташкилотларининг фаол мавқеи сабаб режа барбод бўлди. Яна россиялик дипломатлар Россия хавфсизлик соҳасида кўраётган чораларни қўллаб-қувватлаши учун минтақа мамлакатларига босим ўтказмоқда. Россия Украинага бостириб киришидан бироз аввал унинг Нур-Султондаги элчиси Қозоғистондан АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни бас қилиб, Россияни қаттиқ қўллаб-қувватлашни талаб этган эди.
Илгари совет босқини остида бўлган давлатлар Путиннинг совет тартибларини ўрнатиш ҳақидаги интилишларига тобора кўпроқ қаршилик кўрсатмоқда. Украинадан Грузия ва Қирғизистонгача деколониалликка оид муҳокамалар асосий урфга айланмоқда. Украина ва Қозоғистондаги миллионлаб кишилар ҳалокатига сабаб бўлган оммавий очарчилик даҳшатлари совет режими одамлар тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган даражада кўп қурбон берилганини кўрсатади. Грузия ва Қирғизистонда олимлар ўз мамлакатларида элиталарга қарши қатағонларни қайта элакдан ўтказмоқда ва борган сари чор ва совет Россиясини империя бошқаруви деб атамоқда. Украинадаги уруш деколониал муҳокамалар тарқалишини кучайтириб юборди. Ўтмишга қизиқиш тикланиши совет режимидаги нохуш ҳолатларни очиб ташлади. Деколониал муҳокамалар советларнинг Россия ҳақидаги ўзини бошқа рус бўлмаган республикалар фойдасига қурбон қилувчи давлат сифатидаги тасаввурини бузмоқда. Тобора кўпроқ одамлар совет режими модернизация неъматларини олиб келди, деб ҳисоблашдан кўра, Совет Россияси тимсолида шафқатсиз мустамлакачини кўрмоқда.
Совет режими келтириб чиқарган вайронагарчиликлар тобора кўпроқ англангани сари халқ Россиянинг собиқ совет ҳудудларида империяни тиклашга уринишларига шунчалик кучли қаршилик кўрсатмоқда. Мафкуравий тоталитар режим ва Россия ҳукумронлигидан озодлик қадрияти бу мамлакатларда мустаҳкамланиб бўлди. Тбилиси, Алмати ва Бишкекдаги Украинани ёқлаб ўтказилган оммавий намойишлар Россиянинг империяси сифатидаги ва совет ўтмишини англай бориш Путиннинг асоссиз жуғрофий-сиёсий мақсадларига путур етказмоқда.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling