Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Россия империя сифатида гуноҳсизми?


Download 110.28 Kb.
bet11/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Россия империя сифатида гуноҳсизми?


Манба: PONARS Eurasia Policy Memo No. 771 April 2022
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун Росия жамиятдаги жанговор ватанпарварликни сафарбар қила билди. Кремл пропагандаси Россияни Ғарб ерга урган ва собиқ СССР ҳудудларида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган мажоз қилиб кўрсатилмоқда. Россия империализми рус тилини, маданиятини ва ҳокимиятини рус бўлмаган аҳолига мустамлакачилик эмас, ўзининг буюклиги ҳадяси сифатида кўради. Россия зиёлилари ва либерал элиталари Путин режимидан норози бўлиши мумкин, лекин улар мамлакатнинг империя сифатидаги кимлигига (идентитет) шубҳа қилмайди. Аммо Россия қўшни мамлакатларга нисбатан душманона муносабатларига чек қўйиши учун Россия давлати ҳам, жамияти ҳам мамлакати кимлигини танқидий баҳолаши, империя сифатидаги кимлигидан воз кечиши шарт.
Умуман, жамият Путиннинг дунёқарашини қўллаб-қувватлайди
Кўплаб россияликлар ҳатто Бучадаги хунрезликлар ва Мариуполнинг кули кўкка совурилганидан сўнг ҳам Украинадаги урушни қўллаб-қувватламоқда. Сўровлар кўрсатишича, иқтисодий беқарорлик, йиғма пул сарф бўлиб кетганига, Ғарб санкциялари сабаб маҳсулотлар танқислиги юзага келганига қарамай, аксарият россияликлар Путиннинг “денацификация” (нацистларни йўқ қилиш) ва “демилитаризация” (ҳарбий қудратни йўқ қилиш) ҳақидаги гапларини ёқламоқда. Кремлнинг қарашларини ташқи танқидсиз оммага ёйиш учун Путин мустақил ОАВни ёпди, ижтимоий тармоқларга киришни чеклади ва мухолифатнинг норозилик чиқишларини жиноят деб ҳисоблайдиган бўлди. Россия телеканаллари фақат уруш ҳақидаги Кремл дезинформациясини (атай тарқатиладиган нотўғри ахборот) тарқатмоқда, унда Россия ҳарбийлари улуғланиб, Украина қаршилиги қораланмоқда.
Россия ватандошлари урушни фақат Кремл ОАВни қаттиқ назорат қилаётгани учун қўллаб-қувватлаяпти, дея тахмин қилиш хато бўлур эди. Ғарб ижтимоий тармоқлари тўсиб қўйилгандан кейин россиялик аксарият фойдаланувчилар Фейсбук, Инстаграм ва Твиттерга киришни давом эттираверди. Ўтмишда, ҳали ОАВ устидан тўлиқ назорат ўрнатилмаган пайтда таъсир кучига эга овозлар Путин режими ҳақида коррупция ҳолатлари ва сиёсий найрангларни омма кўз ўнгида фош қилаётган эди. Аммо уруш муносабати билан кўпчилик муқобил нуқтаи назарларга эътибор қаратмасликни маъқул кўради. Бунинг ўрнига улар Путиннинг қарашларига қўшилади, ҳатто режимни танқид қилаётган либерал мухолифат ҳам Россиянинг империялик моҳиятига шак келтиришдан қочади. Уруш қилаётган Россияни қўллаш зарурлигига миллионлаб кишиларни ишонтираётган Кремлнинг миллий мафкураси замирида нима бор?

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling