Евроосиё хавфсизлигини қандай таъминласа бўлади? Муаллиф: Руслан Изимов


Download 110.28 Kb.
bet10/21
Sana16.06.2023
Hajmi110.28 Kb.
#1498323
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Евроосиё

Фарҳод Толипов: Бу катта ва қизиқ савол бўлди, унга жавоб бериш учун бутун бошли конференция уюштирилса ҳам бўлади. Мен саволингизга умидлар ҳам, хавотирлар ҳам етарли деб жавоб бермоқчиман. Некбинлик ҳақида гапирадиган бўлсак, маслаҳат учрашувларининг жадаллашиб бораётганини тилга олиш мумкин. Ниҳоят, ушбу минтақавий формат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги ташаббусидан сўнг тикланди ва бу жараён собитқадамлик билан ривожланиб бормоқда. Мустақилликнинг олдинги даврларидан, яъни минтақавий жараён у ёки бу тарзда 4 та давлат форматида ривожланганидан фарқли тарзда айни дамда унда Туркманистон ҳам иштирок этмоқда. Бу тўрт томонлама эмас, беш томонлама форматдан иборат президентларнинг маслаҳат учрашувлари минтақавий муносабатлардаги жиддий олға силжиш ҳисобланади. Бу маслаҳат учрашувлари қанчалик самара бераётгани, улар минтақавий интеграцион жараён нуқтаи назаридан қанчалик муваффақиятли экани ёки эмаслиги ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин шунга қарамай, у давом этмоқда. Жараён тикланди ва некбинларга хос ўйлашимча, бу пировардида Марказий Осиёнинг 5 та мамлакатини минтақавий интеграциянинг жиддийроқ институционаллашувига олиб чиқиши мумкин.
Хавотирлар ҳақида гап кетганда, мен Марказий Осиёдаги хавотирли жиҳатлардан ҳам кўз юммаслик керак деб ҳисоблайман. Сўнгги пайтларда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасига адоват уруғини сепишга қаратилган ёхуд Марказий Осиё мамлакатлари буюк давлат иштирокисиз бирлашишга қодир эмас, қабилидаги жамоатчилик фикрини яратишга йўналтирилган турли ахборот хуружлари миқёси ва жадаллиги ошиб кетди. Бу ҳам етмагандай, Марказий Осиё мамлакатларининг бирлашишга ёки муаммоларни ҳал этишга қодир эмаслиги ҳақидаги аҳмоқона гаплар ҳам майли, лекин Қозоғистондаги воқеаларнинг салбий ўзандан ривожланишига оид таҳдидларни эсланг – буларни сиз Қозоғистонда яшаётганингиз учун яхшироқ биласиз. Марҳум В. Жириновский бу ҳақда кўп гапирган, “огоҳлантирган” ва ҳк. эди. Сиз Россиянинг турли манбалари: эскпертлар, ОАВ ва ҳатто расмийлари тилидан янграган бундай ахборот ҳужумларидан хабардорсиз. Мана шу жараёнлар мени хавотирга солади. Улар жуда катта таҳдидларга айланиб, Марказий Осиё мамлакатларини гирдобига тортиб кетади, деб айта олмайман, бироқ шунга қарамай, улар мавжудлиги Марказий Осиё мамлакатларини хотиржам қила олмайди. Бу ҳаммамизнинг ичимизга буров солиб турса ажаб эмас.
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўз юритаётиб, 2021 йил декабрида ушбу икки мамлакат ўртасида декларация имзоланганини ва у кейинчалик иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномага айланажагини эслатиб ўтмоқчиман. Буни мисли кўрилмаган ҳужжат деб биламан, чунки Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасида 2013 йилда, ҳали Каримов билан Назарбоев даврларидаёқ стратегитк шериклик ҳақидаги шартнома имзоланган, яъни 2 та давлат ўртасидаги муносабатлар даражасини ошириш бўйича ҳуқуқий ва сиёсий пойдевор анча олдин яратилган эди. Бу – муҳит. Бу – муносабатлар даражаси. Декларация очиб қаралса, унда икки мамлакат ТИВга бу декларацияни шартнома даражасига етказиш топшириғи берилгани маълум бўлади. Энди Қозоғистон Ўзбекистон ўртасида иттифоқчилик ҳақидаги тўлақонли шартнома бўлади. Иттифоқчилик стратегик шерикликдан нимаси билан фарқ қилиши ҳаммага маълум, ошиқча изоҳ беришга ҳожат бўлмаса керак. Иттифоқчилик ўлчамларидан бири хавфсизлик соҳасида қалин ҳамкорлик қилиш ва бир томонга бўлаётган таҳдидни иккала томонга ҳам бўлаётган таҳдид сифатида қабул қилиш, таҳдид бўлган тақдирда ўзаро ёрдам, жумладан, ҳарбий ёрдам беришдир. Бу ҳақда ушбу декларация имзоланаётган пайтда ҳам гапирилган эди. Ўтган йилги ўша саммит чоғида томонлар давлат раҳбарлари кенгаши тузилишига ҳам келишиб олди, яъни саммитларни муайян идоралар – давлат раҳбарлари кенгашини ташкил этишга оид институционаллаш юз бермоқда. Кейиналик ТИВ раҳбарлари кенгаши ва ҳк. тузилса керак. Фикримча, Қозоғистон билан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига минтақавий жараённи қайси йўналишда давом эттириш намунасини кўрсатиб берди. Модомики, Қозоғистон билан Ўзбекистон давлат раҳбарлари кенгашини ташкил этган экан, нима учун Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари давлат раҳбарлари кенгашини ташкил этиш мумкин эмас? Бу минтақа миқёсидаги бўлғуси институтларнинг ўзига хос прототипи бўлса ажаб эмас. Қозоғистон билан Ўзбекистон шу маънода минтақавий муносабатларда муҳим рол ўйнади. Ҳақиқий етакчилар намунасини кўрсатди. Умид қиламизки, улар иттифоқчилик руҳи ва амалиётига риоя этади ва бундан буён ҳам бутун минтақа миқёсидаги интеграция ва ҳамкорликни алоҳида масъулият билан давом эттиради.
[1] Кластер (ингл. cluster – йиғилиш, тўпланиш) – бир қанча бир хилдаги унсурларнинг бирлашмаси, у муайян хоссларга эга бўлган мустақил бирлик сифатида қаралиши мумкин.

Download 110.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling