«Икки аёз» ўйин (23-расм). Залнинг қарама-қарши томонларида девордан 2-3м берида чизиқ билан қишлоқ учун жой ажратилади. Бири болаларнинг яшаши учун, иккинчиси эса ўқиши учун хизмат қиладит.
Қишлоқлар орасида дала жойлашган. Бошқарувчи-икки аёздан бошқа ҳамма ўйинчилар бир қишлоқ чизиғи орқасида туради.
«Ким узоққа отади» ўйини (24-расм). Ўқувчмилар ҳар бирида 8-10 тадан ўйинчи бўлган 4 та командага бўлинади. Девордан 2-3м узоқликда старт чизиғи чизилади. Шунга параллель қилиб 10 м узоқликда, кейинчалик кетма- кет 1,5-2м оралиқ қолдириб 4-5та чизиқ чизилади. Ҳар бирида тўп бўлган ўйинчилар (4 киши) старт чизиғига келиб, тўп отишга шайланиб турадилар. Ўқитувчининг сигналидан сўг ҳар бир ўйинчи тўпни узоқроқ чизиққа туширишга ҳаракат қилиб отади. Судьялар бошқалардан узоққа отган ўйинчини, шунингдек, узоқдаги чизиққа кўпроқ тўп туширган командани аниқлаб уларни тақдирлайди.
«Сигнални эшит»!» ўйини. Синф ўқувчилари колонна бўлиб майдон бўйлаб ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи битта чапак чалганда ҳамма ўқувчилар қулларини белларига қўядилар, иккита чапак чалганида қўлларини олдинга узатадилар. Янглишган ўқувчилар колонна охирига ўтиб, ўйинда яна қатнаша бошлайдилар. Энди машқлар ўзгартириб борилади. Колоннада ўз ўрнини тарк этмаган ўқувчи ғолиб ҳисобланади.
«Космонавтлар» ўйини (25-расм). Майдончанинг бир неча жойига кичик-кичик айланалар ва тўрт бурчаклар чизилади. Ҳар бир кичик айлана ракетани, тўрт бурчаклар ундаги ўринларни англатади. Ҳар бир ракетанинг ёнига қуйидаги сўзлар ёзилади: ЕМЕ-Ер-Марс-Ер, ЕВЕ-Ер-Венера-Ер, ЕОЕ- Ер-Ой-Ер. Болалар бир-бирларининг қўлларини ушлаб қиладилар:
Бизни кутар тезрок ракета, Мўлжалимиз кўп планета. Қай бирини хоҳласак, Халқ ишончини оқласак,
Биз ўшанга қараб учамиз. Сўнгра зафар қучамиз.
Ўйинда бир сир бор, уқ Кечикканга ўрин йўк.
Шеърни айтиб бўлиш билан тарқалиб, ракетлардаги ўз ўринларига тезроқ жойлашиб олишга ҳаракат қиладилар. Доирадан жой олганлар овозларини чиқариб қайси томонга учишини айтиб, қўлларини ёнга очиб югурадилар. Кечикиб қолганлар майдон марказига тўпланадилар. Ўқитувчи натижани эълон қилади. Кўпроқ «парвоз» қилганлар ғолиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |