Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
«Ўртага тўп узат» ўйини (бир оёқда сакраб)
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Онабошига тўп бериш» ўйини
- «Синф смирно!» ўйини
- «Ким узоққа отади» ўйини.
«Ўртага тўп узат» ўйини (бир оёқда сакраб) (21-расм). Старт чизиғига 8-10 ўйинчи чиқарилади. Ўқитувчининг берган командасидан кейин болалар финиш чизиғигача (старт чизиғидан финиш чизиғигача бўлган масофа 10-12м бўлади) бир оёқда сакраб келиб ким тез етиб боришга мусобақлашади. Ўқитувчи ғолиб чиққанларни, шунингдек, 2-3 ўринни эгалланларни рағбатлантиради. Сўнг бошқа ўйичиларни стартга чақиради. Командадан олдин сакрашга рухсат этилмайди. Ёнидаги шеренгада-сакраб кетаётганларга халақит бериш мумкин эмас.
«Онабошига тўп бериш» ўйини. Ўқувчилар қўл ушлашиб айлана ҳосил қилиб турадилоар. Қўлларини қўйиб юбориб, икки қадам орқага юрадилар. Айланининг ўртасида бошқарувчи туради. Ўйинчилардан бирининг қўлида волейбол тўпи бўлади. Сигнал берилиши билан ўйинчилар тўпни бошқарувчи олиб қўймадиган қилиб бир-бирларига оширадилар. Бошқаарувчи эса тўпга қўл тегизишга ҳаракат қилади. Агар у тўпга қўл тегиза олса, айбдор ўйинчи билан ўрин алмащшади. Боршқарувчи узоқ вақтгача тўпга қўл тегиза олмаса, унинг ўрнига иккинчи бошқарувчи тегизишни мумкин. Айланадиган ўйинчилар сони 10-12 кишидан ошмаслиги керак. Ўйинчилар кўп бўлса, бир неча айланалар ҳосил қилиб туриш керак. «Синф смирно!» ўйини. Ўқувчилар ораларини очиб бир шеренгага сафланадилар. Ўқитувчи «синф» сўзи ишлатилса, ҳамма ўқувчилар машқни бажаришлари лозимлигини, агар «синф» демас, машқни бажармаслик кераклигини уқтиради. Масалан, ўқитувчи синф, қўлларни юқорига кўтраинг» деса ҳамма шу машқни бажаради. Кейинги командада, ўқитувчи «синф» сўзини айтмасдан «оёқни туширинг» дейди. Кимки бу командани бажариб қўйса ёки уни бажаришга ҳаркат қилса, у хатога йўл қўйган тирок этади. Олдинга энг кўп қадам қўйган ўқувчилар енгилган ҳисобланади. Ўйин тугагунча ўз ўрнида қолган ўқувчилар энг актив ўйинчилар ҳисобланади. «Ким узоққа отади» ўйини. Ўқувчилар ҳар бирида 8-10 тадан ўинчи бўлган 4 та командага бўлинадилар. Девордан 2-3 м узоқликдан старт чизиғи чизилади. Шунга параллель қилиб 10 м узоқликда, кейинчалик кетма-кет ҳар 1,5-2м оралиқда 4-5та чизиқ чизилади Қўлида тўп тутган ўйинчалар (4 киши) старт чизиғига келиб, тўп отишга шайланиб туради. Ўқитувчи сигнал бериши билан улар тўпни иложи борича узоқроқдаги чизиққа туширишгаг ҳаракат қилиб улоқтиради. Судьядлар бошқалардан узоққа отганўйинчини, шунингдек узоқдаги чизиққа қупроқ тўп туширган командани аниқлаб уларни мукофатлайди. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling