«Ўйсиз қуён» ўйини (12-расм). Икки бошқарувчидан ташқари барча ўйинчилар 3-5 киши бўлиб группаларга бўлинадилар. Ҳар қайси группа қўл ушлашиб айлана ҳосил қилади. Айланалар майдончанинг ҳар ер-ҳар ерида бир-биридан 3-6 қадам нарида туради. Ҳар қайси айлана уя ҳисобланади ва ўртасига биринчи рақамли ўйинчилар туриб қуён номини олади. Бошқарувчидан бири овчи, иккинчиси эса уйсиз қуён бўлади.
Ўқитувчининг ишораси билан уйсиз қуён овчидан қочиб кетади ва ўзи истаган уяга кириб олиши мумкин, аммо у ердан қуён тез қочиб чиқиши лозим, овчи бўлса уядан чиққан қуённи таъқиб қилишда давом этади. Овчи қуённи тутиб олса, у ҳолда улар ўрин алмашадилар. Уяга кирмасдан қочиб юришига рухсат этилмайди.
«Сакраш элементлари билан эстафета» ўйини (13-расм). Ўйинчилар 3-4та командага бўлинадилар. Ҳар бир команданинг ўйинчилари бир қатордан колонна бўлиб турадилар. Ўқитувчининг ишораси билан юбиринчи турган ўйинчилар белгилаб қуйган жойгача бир оёқлаб сакраб боради ва орқага қайтиб келиб, эстьафета таёқчасини иккинчи ўйичига тутқизади. Навбатдаги ўйинчилар олдинги ўйинчиларнинг ишини такрорлайдилар ва ҳоказо. Эстафетани биринчи бўлиб тугатган команда ғолиб ҳисобланади.
«Қуёнлар полизда» ўйини (14-расм). Майдончада диаметри 8-10 м келадиган айлана чизилади, бу айлана полизни билдимради. Унинг ўртасида қоровул туради (онабоши). Қолган ўйинчиларнинг ҳаммаси – «қуёнлар».
«Қуёнлар сакраб- сакраб полизга киради, ўтларни, меваларни узиб етгандай бўлади ва қайтиб чиқади. Қоровул ( онабоши) уларни қўққисдан ушлашга киришади. Полиз ичида қўл теккизилган «қуёнлар» ушланган хисобланади. 3- 4 қуён ушлангандан сўнг, бошқа онабоши сайланади. Бир марта хам қўлга тушмаган ўйинчилар ғолиб хисобланади.
«Петначи» ўйини (бир оёқда сакраш) (15-расм). Петначи- битта онабоши сайланади, қолган ўйинчиларнинг ҳаммаси майдон бўйлаб туради. Петначи бир оёқда сакраб ўйинчиларни қувиб етишга ҳаракат қилади, ўйинчилар ҳам бир оёқда сакраб, унга чап берадилар. петначи ўйинчиларни югуриб ушлаши мумкин эмас, ўйинчи эса петначидан сакрамасдан қочиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |