Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


«Сакрободом чумчуқлар» ўйини (9-


Download 276.34 Kb.
bet27/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
«Сакрободом чумчуқлар» ўйини (9- расм). Майдонга диаметрини катта олиб доира чизилади. Онабоши, яъни «катта қуш» доира ташқарисида туриб доирага сакраб кирадилар,

«катта қуш» эса уларни тутишга ҳаракат қилади (қўлини тегизади). «Чумчақлар» доира ичида қупроқ туришга ва тутилиб қолмасликка ҳаракат
қилиб, доирадан сакраб чиқадилар. Агар «катта қуш» доира ичида турган «чумчуқни» ушласа, унда чумчуқ билан «катта қуш» ўринларини алмаштирадилар. Ўйин шу тарзда давом эттирилади.

  1. «Тўпни бошдан ошириб узатиш» ўйини (10-расм). Ўйичилар 2-4 та командага бўлинадилар. Ҳар бир команда алоҳида-алоҳида бир қатордан колонна бўлиб туради (командаларнинг оралиғидаги масофа 2-3 м). Колонна ўйинчилари орасидаги масофа эса бир қадамдан ошмайди. Ҳар бир команданинг биринчи бўлиб турган ўйинчилари қўлида волейбол ёки баскетбол тўплари бўлади. Ҳамма ўйичилар қўлларини юқорига кўтариб туради. Ўқитувчини сигнал бергандан кейин ўйинчилар тўпларини бошларидан ошириб орқаларида турган ўйинчиларга узатади. Колонна охирида турган ўйинчилар тўпни олгач, ўз командаларининг ўнг томонидан югуриб келиб, колонна олдида биринчи бўлиб туриб олади ва тўпни бошларидан ошириб узатади Ўйинни бошлаган ўйинчи колонна охирига еткандан сўнг тўпни олади ва ўнг томондан югуриб келиб яна биринчи бўлиб ткради ва тўпни юқорига кўтаради. Тўп узатишни тез бажарган команда ғолиб ҳисобланади.




  1. «Тўп қўшнига» ўйинит (11-расм). Ўйичилар бир-бирларидан 3 қадам нарида туриб айлана ҳосил қилади. Онабоши эса айланининг ташқарисида юради. Ўйичилардан бири баскетбол тўпини ушлаб туради. Ўқитувчининг сигнали бўйича тўпни ушлаб турган ўйинчи уни ёнидаги шеренгача узатади, у эса кейинги ўйинчига узатади. Онабоши айланага кирмаган ҳолда тўпга етиб олишга ва унга қўл тегизишга ҳаракат қилади. Агар тўпга етиб олиб, унга қўл тенгизса, ўйинчи билан ўз ўрнини алмашади. Ўйин давом этади. Тўп олган ўйинчи ёндагиси қолиб, ундан наридаги ўйинчига тўпни ўзатиб юбориши мумкин эмас.



  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling