Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
«Чавандоз спортчилар» ўйини
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Жойга тез қайтиш» ўйини
- «Қуёнлар, қоровул ва овчи» ўйини
«Чавандоз спортчилар» ўйини. Ерда бир-биридан 1-2м нарида доира ва тўртбурчаклар чизилади. Улар ўқувчиларнинг сонига қараганда 3- 4та кам бўлиши лозим. Ўйинчилар чап ёнлари билан марказ томон турганлари ҳолда айлана бўйлаб спортчи отларининг юришига ўхшатиб юрадилар.
Ўқитувчи командаларни бериб боради. «Отнинг цадами»- ўйинчилар қўлларини тирсакдан букиб, кафтларини пастга қаратиб, тиззаларини баланд кўтариб юрадилар. Тиззалар кафтларга тегиши лозим. «Бурилиш» - ўйинчилар орқага бурилиб, шу ҳаркатни давом эттираверадилар. «Елдириш»- ўйичилар оёқлар учида, бир-бирларидан ўзиб кетмасдан югурадилар. «Отнинг цадами»- юқоридаги ҳаракат қайта такрорланади. «Ўз жойига»- ҳамма тезда тарқалиб, доира ёки тўртбурчак ичига туриб олишга ҳаракат қилади. Жойсиз қолганлар ютқазган ҳисобланадилар, уларга жарима очкоси берилади. Ўйин шу тариқа давом этирилади. «Жойга тез қайтиш» ўйини. Ўқитувчининг «Тез тарқал!» деб берган командасига биноан ҳамма ўйинчилар майдонча бўйлаб тарқалиб кетадилар. «Тез жой-жойингизга!» командасида эса ҳар бир ўйинчи имкони борича тезроқ қатордаги ўз жойига тез туриб олган ўйинчилар ғолиб чиқадилар. Ўйин 3-4 қаторда ҳам ўтказилиши мумкин. Бунда мусобақа қатордлараро ўтказилади. «Қуёнлар, қоровул ва овчи» ўйини. Майдончанинг бир томонига тўртта квадрат – қуён уяси, қарама-қарши томонда эса яримайлана – қоровулхона чизилади. Чизиқнинг шу топмонида полиз ажратилади. Майдончанинг ўртасидан 25-30см баландликда арқон-девор тортилади. Тўрт гуруҳга бўлинган қуёнлар тўртга квадрат уяларда жойлашадилар: Қоровулхонада эса бошқарувчилар –қоровул ва овчи туради. Ўқитувси сигнал бериши билан «қуёнлар» ўз уяларидан чиқиб, девордан ошиб, полизга ёпириладилар. Ўқитувчининг ишораси билан қоровул уч марта чапак чалади- «ўқ отади». Ўқ отилгандан сўнг қоровул билан овчи биргаликда «қуёнлар»ни уяларигача қувлаб борадилар. Қўлга тушганлар санаб чиқилгач «қуёнлар» ўз ўяларига, қоровул ва овчи эса қоровулхонага қайтади. Шундан кейин боқарувчилар алмаштирилиб ўйин давом эттирилади. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling