Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3. Фирмалар амалиётидаги масъулият
5.2. Ижтимоий-техник ёндашиш
Фирмалар самарали фаолият кўрсатишлари учун инсон марказий фигура бўлса, унинг ижтимоий им- кониятини яхшилаш учун ҳар бир ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчининг хўжалик эҳтиёжларини қондириш ва саноат корхоналари, ассоциациялари, қурилиш, транспорт, қиш лоқ хўжалиги ва бошқа қатор ташкилотлар ихтиёрига бериладиган неъмат- лардан самарали фойдаланиш зарур. Маълумки, робот ва назоратчи компьютерлардан фойдаланувчи мослашувчан ишлаб чиқариш тизими маҳсулотдаги, шунингдек ишлаб чиқаришда давом этадиган ўзгаришни ҳам дастурлаштириб бериши мумкин. Аммо замонавий автоматлаштириш ишлаб чиқаришнинг асосий ўзаги бўлган кишиларни ҳам инкор қилмай, уларнинг ўзаро ҳаракатини янада са марали қилиш имконини беради. Фаолият кўрсатаётган фирма ўзининг самарадор- лигини 1 'аъминлаш билан бир 1 а жамият олдида қонун- ни бузмасликка жавобгар. Шунинг учун фирма ўзи- нинг маълум неъматлари ва кучларини ижтимоий каналлар бўйича йўналтиришга мажбур. Фирма соғ- лиқни сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга, фуқа- ролар ҳуқуқини, истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилишга жавобгар. 5.3. Фирмалар амалиётидаги масъулият Раҳбар ходимларнинг ҳиссадорлик жамиятига иж тимоий жавобгарлиги масаласи бўйича ўтказилган тадқиқотларга биноан, айтиш мумкинки, унинг ижо- 68 www.ziyouz.com kutubxonasi бий томонга ўзгариши яққол сезилмоқца. Сўров ўтка- зилган раҳбарларнинг фикрига кўра, бизнеснинг ижтимоий жавобгарликнинг ошиши йўналишидаги таъсири катга аҳамиятга эга ва у давом этади. Бу ҳақца- ги фикрни кўпгина фирмаларнинг амалиётидаги му- носабатлари тасдиқламоқца. 500 дан зиёд фирмалар 10 йил аввалгига қараганда ходимларига бўлган иж тимоий масъулияти сезиларли ортди. Масалан, «Форд Мотор» фирмаси бу ишда деярли ўзини бошқача тута бошлади. Автомобилларнинг хавфсиз ҳаракати оқиба- тидан келиб чиқиши мумкин бўлган натижаларга ҳам бефарқ бўлмаслик лозим эканлигини эътироф этмоқ- да ва керак бўлса, автомобилни такомиллаштириш учун сармоя киритмоқца. Худди шунингдек, «Ай Би Эм» фирмасида ишлаб чиқилган ижтимоий жавоб гарлик дастури ушбу масалага қаратилган, кўпгина америка университетларида компьютер тизимига дас- тур берилган. Жамият ҳаётида қатнашувчи корпорациялар ша- ҳар ободончилигига катта сармоя сарфламокдалар, ногиронларга ёрдам кўрсатмоқдалар, халқ санъати- ни қўллаб қувватламокдалар. Раҳбарларнинг фикри ча, ижтимоий социал масъулиятнинг доирасидаги дастурни ишлаб чиқишда энг катта тўсиқ, бу оддий ходимлар ва менежерларнинг ҳар чорак акциясига бўлган даромадларининг кўпайишини ҳисоблаб чи- қишдир. Фойда ва даромадларни кўпайтиришга ин- тилиш бошқарувчиларни ўз ресурсларининг қисми- ни ижтимоий масъулият билан боғлиқ бўлган дас- турга ўтказишни рад қилмоқцалар. Фирмалар ўз ихтиёрлари билан жамият ҳаётида қатнаш иш ини маъқул кўрмоқдалар. М исол учун «Проктер энд Гэмбл» фирмаси 1980 йили ўз маҳсу- лотининг зарарли белгиларини аниқлаб, савдодан олиб ташлади. Айтиш керакки, бу ечим ихтиёрий ра- вишда бажарилди. 69 www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling