Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

6.2. Фирма стратегиясини ишлаб чиқиш
2.1. Стратегияни аниқлаш босқичлари
Стратегияни танлаш жараёни қуйидаги асосий 
босқичларни ўз ичига олади: жорий стратегияни аниқ 
билиб олиш, маҳсулот портфелини таҳлил қилиш, 
фирма стратегиясини танлаш ва танланган стратегия­
ни баҳолаш.
Жорий стратегияни аниқ билиб олиш. Бу стратегия­
нинг муҳимлиги шундаки, фирманинг ҳозирги ҳола- 
тини ва у қандай стратегияни амалга оширишини
76
www.ziyouz.com kutubxonasi


аниқ билмай туриб келажакдаги масалаларни ечиш 
учун ечим қабул қилиб бўлмайди. Бунда жорий стра­
тегияни аниқ билиб олишнинг ҳар хил тасвири (схе- 
малари)дан фойдаланиш мумкин. А. Томпсон ва А. 
Стрикландларнинг фикрича, амалга ошириладиган 
стратегияни ўрганмоқ учун бешта ташқи ва ички 
омиллар бўйича баҳолаш лозим.
Ташқи омиллар: фирма фаолиятининг миқёси 
(кўлами) ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг тур- 
ли-туманлик даражаси; фирманинг ўса олмаслиги; 
фирманинг умумий тавсифи ва кейинги хусусиятини 
тиклаши ва хусусий мулкининг маълум қисмини ха- 
рид қилиши; сўнгги (кейинги) вақтда фирма фаоли­
ятининг тузилиши ва йўналганлиги; кейинги вақтда 
фирма мўлжаллаган имкониятлари; ташқи хавфлар- 
га муносабати.
Ички омиллар: фирманинг мақсадлари; маҳсулот 
ишлаб чиқариш бўйича сармоя қўйиш (киритиш)- 
нинг муайян тузилиши ва неъматларни тақсимлаш 
мезонлари; раҳбарият ва муайян амалиёт томонла- 
ридан молиявий таваккалликка муносабати; илмий 
тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлар соҳаси- 
да кучларни тўплаш сатҳи ва даражаси; алоҳида функ­
ционал (вазифа бажарувчи) бўлинма (сфера)лар (мар­
кетинг, ишлаб чиқариш, ходимлар, молия, илмий 
тадқиқот ва ишланмалар)нинг стратегиялари.
Маҳсулот портфелини таҳлил қилиш. Стратегик 
бошқаришнинг муҳим инструментларидан бири маҳ- 
сулот портфелини (жами, ҳажмини) тах^ил қилиш. 
Бу эса бизнеснинг баъзи қисмлари бир-бирига ўта 
боғлиқлигини яққол тасвирлайди, баъзи маҳсулот 
ҳажми, йиғиндиси оддий қўш иб йиғинди қилиб 
қаралган натижадан катта фарқ қилади, фирма учун 
маҳсулотларнинг алоҳида қисмлари ҳолатидан кўра 
бизнеснинг алоҳида қисмлари муҳимроқ. Маҳсулот 
портфелини таҳлил қилиш ёрдами билан бизнеснинг 
таваккаллик, пулнинг келиб тушиши, янгиланиш ва 
эскириш каби муҳим омилларни мувофиқлаштири- 
лиши мумкин.
77
www.ziyouz.com kutubxonasi


Маҳсулот портфелини таҳлил қилиш олти бос- 
қичда ўтказилади.
Маҳсулот портфелини таҳлил қилиш учун фир­
мада сатҳ ёки поғоналарни танлаш. Маҳсулот порт­
фелини таэушл қилишда босқичма-босқич бўйсуни- 
ши (иерархия)ни аниқлаш лозим, бунда алоҳида маҳ- 
сулот сатҳидан (босқичидан) бошланади ва ташкилот 
(фирма)нинг юқори поғонасида тугалланади.
Та>ушл бирлиги, яъни бизнеснинг стратегик бир- 
лиги ёки ўлчами белгиланади. Кўп ҳолатларда биз­
неснинг стратегик ўлчови ишлаб чиқариш ўлчови- 
дан фарқланади. Бизнеснинг стратегик ўлчовини бир 
маҳсулот қамраши, бир неча маҳсулот ҳам бир стра­
тегик ўлчовда бўлиши мумкин. Кейинги ҳолат бўли- 
ши мумкин, қачонки фирма ўлчовга маҳсулот-бозор 
гуруҳига қараса.
Маҳсулот портфелини таҳлил қилиш қолипи (мат- 
рица)нинг параметрларини аниқлаш зарур маълумот- 
ларни тўплаш мақсадида аниқ билиш учун, шу би­
лан бирга маҳсулот портфелини та\лил қилишда за­
рур бўлган ўзгарувчиларни танлаш учун ўтказилади. 
Бундан ўзгарувчанлик ўрнида бозор ўлчами, инфля­
ция (қадрсизланиш)дан ҳимояланганлик даражаси, 
соф фойда бериш даражаси, бозорнинг ўсиш суръа- 
ти, дунёда бозорни тарқалганлик даражаси мисол 
бўлиши мумкин.
Бизнеснин! кучини ўлчамоқ учун бозорнинг ҳис 
саси, бозор ҳиссасининг ўсиши, етакчи тамға (мар- 
ка)га нисбатан бозорнинг нисбий ҳиссаси каби ўзга- 
рувчилар фойдаланилиши мумкин.
Маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун соҳа 
ўзига жалб қила олиши, фирманинг рақобатбардош- 
лилиги, фирмага хавф солувчилар ва имкониятлар, 
неъматлар ва ходимларнинг малакаси каби йўналиш- 
ларни ўрганишни айтиб ўтиш ўринли.
Ф ирманинг маҳсулот портфелини жорий ҳолати 
ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун маҳсулот порт- 
ф елининг қолипи (матрица) тузилади ва таҳлил 
қилинади, бу эса раҳбарларга фирманинг кутила-
78
www.ziyouz.com kutubxonasi


ётган маҳсулот портфелини башорат қилишга имкон 
беради.
2.2. Стратегия танлаш
Фирманинг ҳолатини белгиловчи муҳим омиллар- 
ни таҳлил қилиш асосида раҳбарият томонидан фирма 
стратегиясини танлаш амалга оширилади. Бунда маҳ- 
сулот портфелининг таҳлил қилиш натижалари, ҳамда 
амалга ошириладиган стратегиянинг тавсифи ва мо- 
ҳияти ҳисобга олинади.
Стратегияни танлашдаги муҳим омиллар қуйида- 
гилар.
Фирманинг ўсиш стратегиясини танлашда соҳа- 

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling