Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
14.5. Мослашувчан раҳбарлик
Турли хилдаги ҳолатий андозалар раҳбарга эгилув- чан ёндашиш кераклигини англашга ёрдам беради. Ҳолатни аниқ баҳолаш учун, раҳбар бўйсунувчилар- нинг ва ўзининг қобилиятини, масаланинг табиати- ни, эҳтиёжини, ваколати ва маълумот сифатини жуда яхши кўра билиши лозим. Раҳбар мулоҳазани қайта баҳолашга, агар керак бўлса мос равишда ўз одатини ҳам ўзгартиришга доим тайёр бўлиши керак. Раҳбарлик мансабини танлаганлардан жуда озчи- лиги узоқ йиллар давомида бир ишда қолишга рози бўлади. Кўпчилиги катга масъулият билан юқорироқ лавозимга кўтарилишга фаол ҳаракат қилади. Маъ лум одатни танлаган раҳнамо раҳбар уни сақлашга интилади. Бу одат авваллари ўзини яхши исботлаган бўлса ҳам, юқори мансабга ўтгандаги бошқа ҳолатда 205 www.ziyouz.com kutubxonasi самарали раҳбарлик қилишга яроқсиз бўлиши мум кин. Агар раҳбар юқори тузилмали масалалар билан шуғулланувчи бўлинмадан тузилмалаштирилмаган, ижодий масалалар билан машғул бўладиган бўлин- мага ўтказилса, юқорида қайд қилинганларга ўхшаш ҳолат бўлиши мумкин. Албатта, баьзи кишилар бош- қаларга қараганда маълум шароитга мослашган шах- сиятга эга бўлади, улар тавсифидаги хулқини ўзгар- тиришга талаб қилинадиган ҳар хил қолатларда сез- гирлик қилиш қобилияти камроқ бўлади. Самаралироқ ишлашни истаган раҳбар бўйсунув- чиларидан кўпроқ самара олмоқчи бўлса, ўзининг бу тун мансаби давомида қандайдир битта раҳбарлик ода тини қўллай бериши мумкин эмас. Аксинча, раҳбар барча одатлардан, усуллардан ва таъсир этиш турла- ридан фойдаланиши лозим. Раҳнамолик, бошқариш каби, маълум даражагача санъатдир. Бир қанча тадқиқотчиларга далилланган қандайдир назарияни ярата олмаганларига сабаб бал ки шудир. Раҳнамога ҳолатий ёндашишини тааллуқ- ли деб ҳисоблаб, раҳбарлар мос равишда тайёргар- лик кўриб, ўзига хос ҳолатларга одатларини танлаш га ўргатиш мумкин. Баъзи ҳолатларда рақбарлар ўз ишларида масалани тузилмаларга ажрата билиб, ма салани режалаштириш ва ташкил этиш, хайроихоҳ- лик билдириш ва қўллаб-қувватлаш билан самарага эришишлари мумкин. Бошқа ҳолатларда раҳбар ечим қабул қилишда бўйсунувчиларнинг қатнаш иш ига маълум даражада имкон бериб, ишни амалга ошири- лишини тузилмалаштирмай туриши, таъсир этишни тўғрироқ деб билиши мумкин. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling