Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Шахслар ўртасидаги келишмовчиликларда


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

Шахслар ўртасидаги келишмовчиликларда икки ёки 
ундан ортиқ индивидлар қатнашади. Бордию мақсадла- 
ри нуқтаи назаридан, тугган ўринлари, хулкпари бири 
бирига қарама-қарши бўлса, улар орасида тўқнашув 
мавжуд бўлиши мумкин. Бу тўқнашув энг кўп тарқалган.
Гуруҳ ичидаги келишмовчиликлар шахслар ўртаси- 
даги тўқнашувларнинг оддий йиғиндисига қараганда 
каттадир. Бу, одатда, қисмлараро ёки барча гуруҳ аъзо- 
ларининг тўқнашувидир,
1 4 -7 7
209
www.ziyouz.com kutubxonasi


Гуруҳлараро келишмовчиликлар деганда ташкилот­
даги икки ёки ундан ортиқ гуруҳларнинг ўзаро бири 
бирига қарши туришлари ёки тўқнашувлари тушу- 
нилади. Бундай қарши туриш конструкторлар ва иш ­
лаб чиқариш -маркетологлари орасида, ижтимоий 
(ишчилар ва раҳбарият) ёки ҳиссиётлар асосида бўли- 
ши мумкин. Гуруҳлараро тўқнашув кучайиб бориб, 
ташкилот ичидаги тўқнашувга олиб келади.
Ташкилот ичидаги келишмовчиликлар ташкилотда 
баъзи-бир ишлар ёки бутун бир ташкилий тузилма 
лойиҳалангандагидек бўлмаганлигига қарши туриш 
ва тўқнашиш ҳамда амал расмиятчилик учун тақсим- 
ланиши асосида келиб чиқади. Бу тўқнашувнинг тўрт 
тури ажратилган: вертикал, горизонтал, чизиқли- 
функционал, ўринли. Муайян ҳаётда бу келишмов­
чиликлар бир-бири билан уланиб кетади, аммо улар- 
дан ҳар бири ўзининг етарли ажраладиган белгила- 
рига эга. Мисол учун, вертикал келишмовчилик - бу 
ташкилотда бошқариш поғоналари орасидаги тўқна- 
шув. Унинг келиб чиқиши ва ечилиши ташкилотдаги 
тузилмаларнинг вертикал боғлиқлигига таъсир этиш- 
да қатнашувчилар билан белгиланади. Бунда мақсад- 
лар, амал, ахборот алмашиш, маданият, маърифат, 
маънавият ва ш.к.лар ҳал қилувчи кўрсаткичлардир. 
Горизонтал тўқнашув мақоми бўйича тенг ташкилот­
нинг қисмлари орасида келиб чиқади. Чизиқли-фун- 
кционал тўқнашув аксарият онгли ёки ҳиссиёт тав- 
сифида бўлади. Ўринли тўқнашув индивид, маълум 
аҳамиятли ишни бажараётганда, ўзининг ўрнига мос 
топшириқ олмаганда келиб чиқади.
Шахслараро тўқнашувлар мавжуд сиёсий, иқти- 
содий ва руҳий муҳит таъсирида ўзига хос хусусият 
касб этади. Ҳар бир соғлом, меҳнат қилишга лаёқат- 
ли киши ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилотдаги иш 
жойига жисмоний кучи ва ақлий имкониятлари би­
лан келади. Бу куч ва имкониятни ишга йўналтира 
билиш ва ундан самара ола билиш шу ташкилот раҳ- 
бари ҳамда меҳнатни қандай ташкил этилганлик да- 
ражасига боғлиқ. Яъни бу куч аниқ натижаларга
210
www.ziyouz.com kutubxonasi


эришишга қаратилганми ёки бу кучдан оқилона фой- 
даланилмаганлик оқибатида юзага келганми?
Ташкилотдаги шахслараро муносабатларда ихти- 
лоф ва низолар юзага келади. Яширин ҳолатда бош- 
ланган келишмовчилик ва ихтилофли туйғулар низо 
даражасига ўсиб чиқиши мумкин. Бу ҳолатнинг саба- 
би ушбу уч босқичда кўринади:
субъект (харидор)нинг вақтини беҳуда исроф 
этиш, сифатсиз хизмат кўрсатиш, нархнинг баланд- 
лиги, яъни уни хизмат кўрсатишдан қониқмаслик 
ҳолатига келтириш;
суҳбатдошнинг хатти-ҳаракати, муносабатини ру- 
ҳий жиҳатдан сингдира олмаслик, кўтара олмаслик 
сабабли киши низога киришиш чегарасига келиб 
қолиши мумкин.
Низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва ундан му- 
ваффақиятли чиқиш учун энг ищончли восита бу 
ҳар бир касбга хос хулқни, муомала маданиятининг 
шаклланиши сайқалланиб маҳорат даражасига етка- 
зилганидир.
Низоли ҳолатдан муваффақиятли чиқишнинг шар- 
ти: муросага келиш, яъни ўз иззат-нафсини енгиб 
ўтиб «рақиби»дан кечирим сўраш.
Кескин низо ҳолати бўлса—ўртача обрўли, оқил 
кишининг аралашуви билан бундай зидциятли ҳолат- 
дан чиқиш, уни юмшатиш мумкин.
Ташкилотда тўқнашув (низоли ихтилофлар, келиш- 
мовчиликлар, асаб бузар ҳолатлар)га йўл қўймаслик 
учун раҳбар ўз хулқи, хатти-ҳаракати билан ҳамкор- 
ликка интилиши: гапни бўлмай тинглаши: ўзга киши 
сифатида тушуна олишини намойиш қилиши; низо 
жараёнидаги ҳолатини ўзга киши қандай қабул қили- 
шини аниқлаши; шахсларнинг бир-бирини тан оли­
ши; муҳокама қилинаётган нарса мавзусини аниқ та- 
саввур қилиши; мавзуга умумий қарашларни ҳосил 
қилиши; муросага келинаётган нарсанинг моҳиятини 
аниқлаши; низо моҳиятини аниқлагандан кейин унинг 
мазмунини та\лил қилиши; низони бартараф этиш 
учун ҳамкорликда умумий йўл танлаши; ҳамкорликда 
умумий хулосага ва у муросага келиши керак.
211
www.ziyouz.com kutubxonasi


Албатта, тенг хуҳуқлилик асосида ечимни топиш 
осон эмас. Лекин оқилона йўлдир. Бунинг учун таж- 
риба, чидам, донолик керак.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling