Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функционал тузилмада
16.3. Чизиқли ва функционал раҳбарлик
Ташкилотни бошқариш тузилмаси нисбатан ало- ҳида қисмларга — бошқарув бўлимлар, бюролар, ай- рим раҳбарларга бўлинувчи менежерлардан иборат- дир. Ташкилотлар ичидаги бошқариш ишлаб чиқариш- ни ташкил этиш босқичларига мос бошқарув босқич- 222 www.ziyouz.com kutubxonasi ларининг бўлишини тақозо этади. Ҳар бир поғона навбатдаги, юқори поғонага бўйсуниб, ўзига хос «қаватлар»дан иборат бўлган бошқарув «иерархия»- си юзага келади. Таш килотни бош қариш нинг қуйидаги, асосий ташкилий тузилмалари маълум: чизиқли, функцио нал (ушбу икки тузилмаларнинг комбинациялари ҳам бўлиши мумкин). Ташкилий тузилмага кўра энг оддийси чизиқли бошқаришдир. Бунда бошқаришнинг ҳамма вазифалари бўлинма менежери қўлида тўпланиб, барча қуйи менежерлар ва ишлаб чиқариш қисмлари унга бўйсунади. Раҳбар- ликнинг ягона вертикал чизиғи ва бўйсунувчиларга таъсир кўрсатишнинг тўғридан-тўғри йўли очилади. Шундай бўлсада, унинг катга камчилиги бор: агар менежер муайян вазифаларни бажаришда ихтисос- лаштирилган бўлимларнинг ёрдамисиз иш кўрса, у универсал мутахассис бўла олмайди ва ишлаб чиқа- риш фаолиятининг ҳамма томонларини камраб олол- майди. Функционал тузилмада менежерлар фаолиятнинг муайян бир соҳасига ихтисослашадилар ва тегишли вазифани амалга ошириш учун жавоб берадилар. Функционал бўлимлар менежерларининг ҳар бири ўз компетенциясига тааллуқли масалалар бўйича ишлаб чиқариш бўлинмаларига бевосита буйруқ бе ради. Бу тузилманинг асосий афзаллиги шундаки, бунда мутахассислар ишлаб чиқаришга бевосита таъ сир кўрсата оладилар, бошқарувни ихтисослаштириш даражаси юксак бўлади ҳамда қабул қилинадиган ечимлар яхшилаб ишлаб чиқилади ва асосланади. Ф ун кц и он ал тузилм а кўрсатм алар бери лади ган кўпдан-кўп бўлимлар, чизиқлар ёки каналлар бўли- шини тақозо этади. Бу эса асосий камчилигидир. Булардан ташқари чизиқли-ш таб ва матрицали («маҳсулот бўйича») ташкилий тузилмалар бўлиши мумкин. 223 www.ziyouz.com kutubxonasi Чизиқли-штаб тузилмаси режалаштириш, ҳисоб- га олиш ва назорат масалларини янада малакалироқ ҳал қилиш имконини беради, лекин ечимлар қабул қилиш пайтида чизиқ менежерларнинг ишини ба жариш хавфини туғдиради. Чизиқли, чизиқли-штаб ва функционал тузилма унсурларини уйғунлаштирган бошқарув тузилмаси амалда кенг қўлланилади. «Маҳсулот бўйича» бошқариш тузилмаси анча му раккаб бўлиб, у ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштириш тизими (АСУП) шароитидаги анъ- анали чизиқли-функционал тизимнинг ривожланган шаютидир. Бу тузилма ташкилотда горизонтал алоқа- ларни йўлга қўйиши ва уларни ЭҲМ ёрдамида му раккаб буюртмаларни бажарувчи турли хил таш ки лотлар фаолияти билан боғлаши, техника соҳасида юқори малакали хизмат кўрсатишни ва экспертиза- ни таъминлаши лозим. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling