Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Менежмент ва ташкилотнинг тавсифлари


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

1.1. Менежмент ва ташкилотнинг тавсифлари
М уваф ф ақиятли ф аоли ят ю ритм оқчи бўлган 
мулкдор, турли ресурслардан фойдаланиб, маҳсу- 
лот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ходим- 
лар орасидаги муносабатлар асосида самарали бош- 
қарилишни тўғри қўйиши лозим. Бунинг учун бозор 
иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатувчи таш ки­
лот назарияси, ташкилий бошқариш назарияси, бо- 
шқариш назарияси, ахборот назарияси, кибернетик 
бошқариш, математика, одамлар хулқи, касбий би- 
лим каби қатор фанларнинг натижаларига, тавсия- 
ларига, тажрибаларига, тадбиркорликнинг ҳис ва 
туйғуларига суянмоғи ва ўз амалиётида қўллай бил- 
моғи даркор.
Демак, менежмент — билимларнинг алоҳида дои- 
раси, тўплами, уларни эгаллай олган шахе менеж­
мент бўла олади, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрса- 
тиш мавжудотига эгалик, раҳбарлик қила олади. Ме-
19
www.ziyouz.com kutubxonasi


нежментнинг мавжудоти ташкилот бўлгани учун ҳам 
унинг моҳиятини англамоқ шартдир.
Ташкилот таркибида инсон(лар) маълум мақсад- 
(лар) атрофида ўзаро муносабат (лар) ўрнатиб, хагги- 
ҳаракатлар қилувчи жамоадир. У ўз ҳудудига, ҳуқуқига, 
низомига, субъектига, мақомига эга ва ташқи муҳит 
билан ўта боғлиқ. Ташкилот ўз мақсад(лар)и йўлида 
доимо фаолият кўрсатиб туради ва ривожланади.
Ташкилот ўз фаолияти даврида ўзини ўзи ташкил 
этувчи тизимдир. У вужудга келиши учун аввал рас- 
мий гуруҳлар шаклланган, умумий мақсад(лар) аниқ- 
ланган, ходимларнинг умумий — биргаликдаги фао- 
лиятлари уюштирилган бўлиши зарур.
Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси — у шахе, жамият- 
нинг аъзоси, маълум мамлакат, вилоят, туман, ма- 
ҳалла фуқаросидир. У жамият аъзоси сифатида ўзи- 
нинг емоқ-ичмоқ, уй-жой, маънавий ва мафкуравий 
ривожланиш каби эҳтиёжларини қондириши уни 
иқтисодий кучларга тўқнаштиради.
Ходим шахе сифатида жамоада ўз ўрни ва мавқе- 
ига эга бўлиши керак. Мутахассис ёки ижрочи таш- 
килотга кириб келаётганида унга қанча талаб қўйса, 
ташкилот ҳам ходимга турли хил талаблар қўяди. Хо­
дим кўнглини фаолиятга мажбур этишга қаратиши 
керак. Бу эса, ижрочи хулқига мўлжаллаб иш кўри- 
шини ифодалайди. Ходимлар фаолиятининг табиати 
ва ўзаро таъсири натижасида маҳсулотлар, моддий 
ва ақлий неъматлар яратилади. Ташкилотнинг муҳим 
мақсади ҳам ана шунда.
Ташкилот ҳар қандай иқтисодий тизимда бирлам- 
чи бўғин ҳисобланади. У ўз фаолиятини умумиқтисо- 
дий қонунчиликка мувофиқ равишда ўзаро рақобат 
ва мулкчиликнинг барча шакллари ва уларнинг тенг 
хуқуқлиги шароитларида амалга оширади.
Ташкилотлар ишлаб чиқариш тармоқлари — са- 
ноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспортларни 
ҳамда ноишлаб чиқариш соҳалари — халқ таълими, 
банк тизими, тиббиёт, маданият кабиларни қамраб 
олади. Иқтисодиётнинг, яъни тор маънода миллий
20
www.ziyouz.com kutubxonasi


иқгисодиётнинг қуйи бўғинлари — ташкилотлар иқги- 
содиётининг даражаси билан белгиланади.
Ташкилотларнинг таркибий тузилишини ўзгарти- 
риш маҳсулотлар миқдорини шунчаки кўпайтириш 
эмас, айни вақтда мақсулот ёки хизмат кўрсатиш 
сифатини ошириш, уларнинг харажатларини камай- 
тириш, жаҳон бозори талабларига тўла жавоб бера 
оладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
ёки хизмат кўрсатишдир.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, ташкилотнинг 
умумий мақсадларидан фарқланувчи гуруҳ(лар)нинг 
хагги-ҳаракатлари расмий ташкилот томонидан тан 
олинмаган «норасмий» ташкилотлар ҳам мавжуд. Рас­
мий ташкилотлар юридик шахс ҳисобланиб, давлат 
рўйхатидан ўтказилади, мухри ва банк-ҳисоб рака- 
мига эгадирлар.
Демак, менежмент — бу ташкилотнинг мақсадига 
эришишидаги муносабатлар ва фаолиятларни режа­
лаштириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ни 
ташкил этиш, меҳнат тақсимотини оқилона муво- 
фиқлаштириш, ходим орасида мойиллик механиз- 
мини адолатли қўллаш ва уларнинг бажарилишини 
назорат қилишдир. Бунинг учун ҳодисалар, жараён- 
лар, муносабатлар ва тизимлар ҳақида маълумотлар 
тўпланади, уларга ишловлар берилади, тах^ил қили- 
нади, ўрганилади, бошқарув ечимлари қабул қили- 
нади, раҳбарлар раҳнамолик қилади.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling