Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


партисипатив ташкилот, ўзини ўзи бошқарадиган орган


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

партисипатив ташкилот, ўзини ўзи бошқарадиган орган 
яратиш орқали ташкилот ишига бошқа аъзолар ёки 
қисм бўлиб киради. Бунда меҳнаткашлар кенгаши ту- 
зилиб, жамоа талабини раҳбариятга ўтказади ва кор­
хонани бошқаришда демократик муносабат амалга 
ошади. Ечимлар қабул қилишда, мақсадларни белги- 
лашда, муаммоларни ечишда ташкилот ходимлари 
қатнашадилар, демак, бошқаришнинг барча поғона- 
ларида ташкилот ходимлари қатнашади.
Кейинги ўн йилликда уддабурон ташкилотлар 
кўпайди ва кўпаймокда.
Уддабуронлик тузилмани кичик бизнесдан фарқ- 
ламоқ лозим. Уддабурон ташкилотлар бизнеснинг 
ўлчами, маълум тармоғи, маданияти ёки худуди би­
лан боғлиқ эмас.
Уддабурон таш килотлар неъматларни назорат 
қилишга қараганда кўпроқ мавжуд ўз имкониятини 
ишга солишни мўлжаллаб ишлайди. Бу ишларни амал­
га ошириш ва бунинг учун неъматлардан фойдала- 
ниш одатда қиеқа муддатга, онда-сонда ва босқичли 
асосда ишлатилади. Неъматларни назорат қилиш ижа- 
ра, заём (қарз) ва ш.к. билан ифодаланади. Уддабу­
ронлик ташкилотни бошқариш тузилмаси кам сонли 
поғона, мослашувчанлик ва тўр шаклида тузилиши 
билан тавсифланади. Бундай ташкилотнинг фаолия­
ти одатда унумдорликка асосланиб эмас, самарадор- 
ликка асосланиб баҳоланади.
Ташкилий тузилма нуқтаи назаридан уддабурон 
ташкилотнинг тузилмаси индивидуал ташаббусларга 
асосланади. Бундай ташкилотлар «юзини истеъмол- 
чига ўгиради». Кишиларнинг мойиллиги ва улар иши- 
нинг самарадорлиги кескин кўтарилади.
158
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бозорни кўзда тутиб иш кўрадиган ташкилот тури 
юқорида кўриб ўтилганларнинг ўзига хос янги тои- 
фадаги комбинацияси. Бозорга мўлжалланган ташки­
лот ташқи муҳит (бозор) билан муносабати бўйича, 
бу органик ташкилот, ўзидан ташқаридаги ўзгариш- 
ларга тезда мослаша олади. Ташкилот ички қисмла- 
рининг муносабати бўйича, бу ё ривожланган диви- 
зионли, ё муайян матрицали тузилма. Ва, ниҳоят, 
киш ининг ташкилот билан муносабати бўйича, бу 
индивидуалистик тур. Ушбу ташкилот турининг бош- 
қаларидан асосий фарқи шундаки, агар аввалгилари 
бозор атрофида ташкилотнинг фақат қисмлари мос- 
лашсалар, бу ерда бозор ёки бозорлар атрофида таш ­
килотнинг ҳамма қисмлари мослашиши ҳақида ran 
бораяпти.
Бозорга мўлжалланган ташкилотга ўтгунга қадар 
эски, «бозоргача» тузилмалар бозор муҳитини тез 
ўзгаришига улгура олмас эдилар. «Бозоргача» тузил­
манинг чизмаси аниқ, равон, унга қаршилик қил- 
масликка интиладилар.
Бозор муносабати ривожланмаган шароитда бун­
дай турдаги ташкилот бир қатор афзалликларга эга 
бўлиши мумкин. У компанияни бошқаришда «тақ- 
симла ва ҳокимлик қилавер» тамойили бўйича иш- 
лашга имкон беради.
Бундай ҳолатда функционал асосда ишнинг ри­
вожланиши ўзининг мукаммаллигига эриш иш ини 
назорат қилиниши мумкин. Ишда тор ихтисослашиш 
малака ва маҳоратларни юқори даражада ривожлан- 
тиради. Умуман ушбу афзалликлар ташкилот эгала- 
ри, раҳбарлари ва ходимларининг манфаатдорлиги 
йўналишига хизмат кўрсатишни оптималлаштирила- 
ди, аммо истеъмолчини эмас.
Бозорга мўлжалланган ташкилот ўзгарувчанлик, 
мослашувчанлик ва янги илмий ғоя (инновация)лар- 
ни амалга ошира олиш сифатларга эга бўлиши керак. 
Ушбу йўналишда ҳаракат қиладиган кўпгина ишби- 
лармон ташкилотларда қуйидаги йўналишлар пайдо 
бўлади. Ташкилотда бозор бўйича ишларни гуруҳлаш
159
www.ziyouz.com kutubxonasi


кучаяди. Истеъмолчига маҳсулотни мослаштириш учун 
катта куч йўналтирилади. Ахборотлар оқими тезла- 
шади. Ташкилот тузилмаси тўрли тавсифга эга бўла 
бошлайди. Ташкилотда ҳамма нарса истеъмолчига 
яқинлашув бўйича ечимга йўналтирилади. Бу эса, уз 
навбатида ташкилотдаги бошқарув поғонаси сони- 
нинг камайишини талаб қилади ва масъулиятни ис- 
теъмолчиларга яқин бўлган қуйи мансабдорларга 
юклайди. Бунда гуруҳли иш катта аҳамият касб эта­
ди, ўзаро ишончга асосланган хулқ ва ўзаро муноса­
бат бошқаради.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling