Факултет декани А. Турғунов


Download 324.5 Kb.
bet6/14
Sana06.04.2023
Hajmi324.5 Kb.
#1330210
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Жаннатхон БМИ

Қуввати бозу била беҳуда урма наъралар,
Марди майдон гар десанг, нафсингни ўлдур беяроғ, –
байти ҳадис таъсирида яратилган бўлиб, Навоийнинг Жомийнинг “Чиҳил ҳадис”и таржимасидан иборат “Арбаъин” асарида айни мазмундаги қитъага дуч келамиз:
Эмас ул паҳлавонки, ўз қадрин
Бош узра элтибон нигун қилғай.
Паҳлавон они билки, етса ғазаб
Нафси амморани забун қилғай.
Бу тўртлик “Курашда ғолиб чиққан паҳлавон эмас, балки ғазаби келганда ўзини босиб олган одам паҳлавондир” ҳадиси асосида яратилган бўлиб, ғазаби қўзиганда ёмон нафсини енга олган киши паҳлавон тарзида ўзига хос талқин қилинади.
Ҳамза Навоийнинг қатор ғазалларига татаббулар ҳам қилган. Чунончи:
Бу на янглиғ можародур ҳусни хубондин жудо,
Маъшуқи ушшоқдин, ушшоқи жонондир жудо, –
ғазали Навоийинг:
Не наво соз айлагай булбул гулистондин жудо,
Айламас тўти такаллум шаккаристондин жудо, –
матлали ғазалига татаббу ҳисобланади. Ғазал ҳам, унга қилинган татаббу ҳам рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган. Ҳар иккаласи ҳам 7 байтдан иборат. Навоий ғазалининг қофиялари қуйидагича: гулистондин, шаккаристондин, афғондин, жондин, жонондин, ондин, шабистондин, султондин. Ҳамза ғазалининг қофиялари эса: хубондин, жонондин, гулистондин, жонондин, жондин, шаккарафшондин, афғондин, имондин. Кўриниб турганидек, Навоий ғазалидаги тўрт қофия Ҳамза ғазалида ҳам такрорланган: гулистондин, жонондин (бу қофия икки марта келган), жондин, афғондин. Уч қофия янги: хўбондин, шаккарафшондин, имондин. Лекин мазмун жиҳатидан икки ғазал ўртасида ўхшашлик йўқ. Ҳамза буюк салафидан илҳомланиб. айни ғазал вазни, қофия ва радифида бутунлай янги ғазал ижод қилган.
Бир кўруб ул кун жамолинг мубтало бўлдум санго,
Андалибдек фурқатингда пурнаво бўлдим санга, –
ғазали ҳам машҳур:
Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга?, –
байти билан бошланадиган ғазалига татаббу бўлгани билан иккинчи байтдан бошлаб мутлақо бошқа ўзанда давом этади. Бу ғазал ва унга қилинган татаббу ҳам рамали мусаммани мақсур вазнида. Лекин Навоий ғазали 7 байтдан иборат бўлса, унга қилинган татаббу 13 байт ҳажмида. Ғазалда мубтало (2 марта), ошно, манго (2 марта), бало, гадо, бенаво каби сўзлар қофия бўлиб келган бўлса, татаббуда мубтало, пурнаво, фано, ошно, гадо, суво, жудо, мотамсаро, ризо, чаро, адо, хафо, қаро, ҳоказо каби қофиялар ишлатилган. Ғазалдаги мубтало, ошно, гадо қофияларигина татаббуга ҳам кўчган бўлиб, қолган барча қофиялар янги. Татаббунинг фақат илк мисраси Навоий ғазали билан муштарак. Ҳатто қофиялар такрорланган байтларда ҳам татаббу қилинган ғазалга ўхшашликни эмас, балки ўзига хос фикру ташбеҳлар ифодасини кўрамиз:
Раҳм қилмайсан на деб мен хастаи бечорага,
Мен сени деб минг балога ошно бўлдум санго.
Заррае инсоф қил, васлингдин эҳсон айлагил,
Мисли Мажнундек эшикларда гадо бўлдум анго.
Матлани юқорида келтирдик. Кейинги байтни қиёсланг:
Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб, гадо бўлдум санга.
Навоий “Эй соқий, токи мансабу давлату обрўни тарк айлаб, сенга гадолик қилганимдан буён Жамшид жоми билан Хизр оби ҳаёти менинг доимий насибамга айланди” деган тасаввуфий қарашни илгари суриб, кишиларни фақр йўлига даъват қилса, Ҳамза байти ошиқнинг “Мен сенинг ишқингда худди Мажнун каби эшикларда гадо бўлдим, бир зарра инсоф қилиб, васлингни менга раво кўрсанг-чи!” тарзидаги маъшуқага ҳаётий истак-илтижосини ўз ичига олади.
Ёки:
Эй сабо, борсанг мани арзимни султонимга айт,
Кўзларингдин ёш тўкуб, дарёи уммонимга айт, –
ғазали:
Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға айт, –
матлали ғазалига татаббудир.
Навоий ғазали 9 байтдан иборат, бўлса унга қилинган татаббу 8 байт ҳажмида. Ғазал ҳам, татаббу ҳам рамали мусаммани мақсур вазнида. Ғазалнинг қофиялари: хиромон, хандон, паймон, номусулмон, жонон, пушаймон, фаттон, нодон, гулистон, сухандон. Татаббу қофиялари: султон, уммон, хандон, ғилмон, чўлпон, тобон, бўстон, жонон, шоҳон. Айтиш мумкинки, биргина жонон сўзини ҳисобга олмаса, татаббунинг деярли барча қофиялари янги. “Гулбарги хандон” ҳам “садбарги хандон”га айланган. Ғазал ва татаббу ўртасидаги муштарак ва ўзига хос жиҳатлар матланинг ўзидаёқ кўзга ташланади. Бу ўринда Ҳамза устоз шоирдан илҳомланиб, у ёзган ғазал вазни, қофия ва радифида ўзига хос янги ғазал яратган.
Ҳамзанинг:

Download 324.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling