Факултет декани Т. Шарипов


 “Бухгалтерия ҳисоби”фанини ўқитишдаги инновациялар ва илғор


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana05.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1274713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Иқтисод Асосий воситалар

1.2. “Бухгалтерия ҳисоби”фанини ўқитишдаги инновациялар ва илғор 
хорижий тажрибалар 
Республика мустақиллиги ва бозор иқтисодиётига мос ижтимоий-
иқтисодий сиёсатни шакллантириш – замон талабларига жавоб берадиган, 
юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш жараёнлари самарадорлигини таъминловчи касбий таълим 
мазмунини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бу эса ўз навбатида 
мутахассисларнинг касбий компетентлигини шакллантиришга хизмат қилувчи 
узлуксиз таълим мазмунини янгилаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва 
методлари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга 
кенг жорий этиш заруратини шакллантирди. Шу асосда, бугунги кунда 
республикамизнинг барча таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, 
таълим босқичларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш бўйича 
қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маълумки, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия 
жараёнини модернизациялаш, кичик мутахассислар тайёрлаш тизими сифат 
даражасини 
оширишда 
ўқитувчиларнинг 
касбий 
компетентлигини 
ривожлантириш, уларни соҳага оид замонавий касбий билим, малака ва 
кўникмалар билан қуроллантириш, илмий-техник инновациялардан мустақил 
равишда, ижодий фойдаланиш ҳамда истиқболли вазифаларни ҳал қила олиш 
кўникмаларини ривожлантириш муҳим вазифалардан саналади.
Бунда таълим босқичларининг ўзаро мазмунан боғлиқлиги, узвийлиги ва 
узлуксизлигини таъминлаш; олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этишнинг 
илғор педагогик технологияларини жорий қилиш, бу борада ўқув-услубий 
мажмуалар сифатини таъминлаш, педагогик технологияларни жорий этишда 
профессор-ўқитувчиларнинг компьютер ва интернетдан фойдаланиш бўйича 
саводхонлигини доимий ошириб бориш; таълим муассасаларининг ахборот-
ресурс ва замонавий ўқув адабиётлари билан таъминотини янада 
ривожлантириш; мазкур йўналишларда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш 


12 
таълим муассасалари, хусусан, педагог кадрларининг фаолият йўналишлари 
таркибини белгилайди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотларнинг 
пировард мақсади бозор механизмига асосланган иқтисодий тизимни барпо 
этиш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдан иборатдир.
Ўқитувчи доимо ўз педагогик маҳоратини ошириб, уни санъат даражасига 
етказиб бориши керак. Ўз фикрини тушунарли, кўргазмали ифодалай билиш, 
жаҳон ва мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги воқеаларга ўз 
муносабатини билдириши, таълим беришга ижодий ёндашувни ривожлантириб 
бориши керак. 
Мамлакатимиз таълим тизимига кириб келаётган инновацион таълим 
усулларидан бири модулли ўқитиш усулидир. 
Модул тушунчаси - бу дидактик мақсадлар, мантиқан тугалланган 
(фанлараро ва фан ичидаги боғланишни ҳисобга олиб тузилган) ўқув материали 
қисми, (дидактик материаллардан иборат) услубий қўлланма ва назорат 
тизимини ўз ичига олувчи, ўқув фанининг алоҳида ташкилий услубий 
тузилишидир.
Модул блоклари назарий, амалий ва назорат қисмларидан иборат бўлади. 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling