Аристотел асарларида санъатнинг тарбиявий роли катта ўрин эгаллайди. Санъат ўзи учунгина аҳамиятга эга бўлган қиммат-баҳо нарса эмас. У кишиларнинг маънавий ҳаети билан боғлиқ ва фазю!атларни гакомиллаштириш масалаларига бўйсунади. Санъат асарлари инсон қалбини с&абий эҳтирослардан тоза-лаб, уни маънавий жиҳатдан бойитади. Санъатни инсоннинг маънавий фаолияти билан боғлаши Аристотеднинг катта хиз-матидир. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, файласуф маъна-вийликка ва маънавий идсадга нисбатан кузатувчанлик ҳолати-да бўлиб, ҳеч қандай амалий мақсадларни назарда тутмайди.
Шундай қилиб, цЪайласуф назарий фаолиятни бошқа ҳар қандай фаолиятдан юқори қўяди, чунки у илоҳий фаолиятта қондошдир, дейди. Санъат ҳам назарий фао;1ият бўлтанлиги учун у ҳам кузатувчандир.
Санъат ахлоқга, сиёсатга, шахсни тарбиялашда бефарқ эмас. ,\ристотел тарбиянинг воситаси сифатида мусиқага катта аҳамият беради. Бироқ унинг фикрича, санъатнинг бошқа турлари ҳам
инсоннинг маънавий қиёфасини шаклдаитиришга ёрдам бера-ди. Лекин Аристотел тарбия масаласи фақат эркин кишиларга тааллуклидир, деб ҳисоблаган.
Аристотелиинг тарбия тўғрисидаги назарияси жоннинг уч қисмдан иборат, деган фикрга ҳамоҳангдир. Булар қуйидагича:
ўсимликлар жони;
ҳайвонлар жони;
оқил жон.
Жоннинг биринчи қисми жнсмоний тарбияни а^шқлайди, иккинчиси эса маънавий тарбияни белгшшса, оқил жон ақлий тарбияга тааллуқлидир. Тарбиянинг мақсади жоннинг олий қисми бўлган ирода ва оқил жонларни ривожлантиришдан иборат. Табнат, дейди Аристотел, жоннинг ҳамма қисмларини бир-бири бшшн боғлайди. Шунинг учун тарбияда биз унга риоя қнлишимиз ш! шахсни ҳар томонлама гармоник руҳпа тарбия-лашимиз лозим. Шахсни тарбиялашнинг умумий тизимида эс-тетик тарбия катта роль ўйнайди. Инсоннинг яхши фуқаро бўлиб етишишида ва олий фазилат — ақлий фаолиятга эришишида тарбиянинг аҳамияти катгадир. Унинг эстетик тарбия ҳақидаги таълимоти камчилик ва хатоларга қарамасдан, эстетика тари-хида катта аҳамиятга эга. Аристотелнинг шахсни ҳар томонлама ва гармоник ривожланиш тўғрисидаги идеали кейинги эстетик таълимотларда ўз ривожини топди. Маълумки, шахснинг гар-моник ривожланиш масаласи факдт муайян ижтимоий шароит-да, яъни иқтисодий, сиёсий ва мада*ний шарт-шароитлар му-ҳайё бўлганидагина амалий ҳал этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |