Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Download 304.91 Kb.
bet45/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

ЎРТА АСР ФАЛСАФАСИ
Христиан динининг шаклланишига римликларнинг қўшган ҳиссаси шак-шубҳасиздир. Лекин уларнинг ҳиссаси қанчалик катта бўлмасин, уни юнон мугафаккирлариниш фаолияти хи-ралаштирнб қуярди. Агар римликлар юнонларни сиссий жиҳат-ддн забт этган бўлсалар, юнонлар уларни, Гораций тили билан айтганда, ўз маданиятлари билан забт этдилар. Амалий фаоли-ятга эътибор берган римликлар яхши йўллар, мустаҳкам кўприк-лар, ажойиб жамоат биноларини қурдилар. Юнонлар эса буюк ижодий асарлар яратиш билан шуғулландилар. Юнонистон таъ-сири натижасила Рим рсспубликасининг паст даражадаги мада-нияти салтаиат (импсрияшшг) юксак маънавий маданияти би-лаи алмашипди.
Рим салтанати вужудга келаетган даврда кўн маълумотли римликлар юнон ва лотин тилларини билардилар.
Афинанинг маданий ва сиёсий мавқеининг ўсиши билан Аттика диалекти (шеваси) милодимизлан аввалги V асргача кенг тарқалди. Натижада у мумтоз юнон алабиётининг асосий тили бўлиб қолди. Айниқса, милодимиздан аввалги 338 ва 146 Йиллар давомида уни Алексанлр Македонский, эллин даври-нинг солдат ва савдогарлари яна ҳам бойитдилар, Ўрта ер ден-гизи атрофига тарқатдилар. Шундай қилиб умумюнон тили ву-жудга келиб, оддий халқнинг муомала тилига ҳам айланли. Бу гил мумтоз юнон тилидан анчагина фарқ қиларди. Бу тилла энди христианлар антик давр кишилари билан суҳбатлаша олар-дилар. Мана шу тилда Алсксанлрия яҳудийлари Тавротни, хри-стианлар эса Инжилни ёзганлар.
Юнон фалсафаси эски динларни тугатиш орқали христиан динининг вужудга келишига йўл очиб бсрди. Бу фалсафанииг сиёсий интилишларидан бутушшй ишонч ҳосш! қиларди. Лскин фалсафа одамларнинг маънавий эҳтиёжларини қондира олмас ди, чунки у туфайли одамлар ё ишончсизликка юз ўгирарди-лар, ёки турли миллий динлардан лаззат қидирардилар. Хрис-тианликнинг вужудга келиши арафасида фалсафада ягоналик, ҳудбинлик қадриятини ифодаловчи оқимлар вужудга келган эди. Булар стоииизм ва эпикурчиликдир. Ҳатто кўпинча фалсафа фақат худони излаш билан еки уни ильшй мавҳумлаштириш билан шуғулла1шшга қодир эди.
Юнон файласуфлари одамларни ўзлари яшаб турган вақ-тинча ва нисбий дунедан устун бўлган реалликка диққатларини тортиб ҳам христианликнинг тарқалишига ёрдам бердилар. Суқ-рот ҳам, Платон ҳам биз яшаб турган, сезиб турган дунё ўткин-чидир, у ҳақиқий дунёнинг соясидир, фақат ўша ҳақиқий дунёда яхшилик, гўзаллик, ҳақиқат каби энг олий эзгулик намуналари мавжулдир, дсб таълим бсрганлар. Уларнинг таълимотича, бу ҳақиқий дунс ўткинчи ва моддий эмас, балки руҳий ва аба-дийдир. Албатга, уларнинг бу иитилишлари шахс сифатидаги худони топишга олиб келмади, лекин оламларни уни топиш учун ўз аклига мурожаат қилиб, нималарга эришиши мумкин-лигига ишонтирди. Христианлик Суқрот ва Платон таълимоти-га эргашувчиларга яхшилик, гўзаллик, ҳақиқат, илоҳий шафо-атни одам-худодан қилириш керак, деб ўргатди. Юнонлар ҳам жон ўлмасдир, дсб ҳисоблаганлар, лекин улар тананинг жис-ман қайта тирилишини инкор қилганлар. Юнонлар адабиёти ва тарихи шундан далолат бсрадики, улар асосан ҳақиқат ва слғон, инсоннинг абадий келажаги ҳақида ғамхўрлик қилгашшр. Юнон-лар гуноҳни фақат механик маънода қабул қилгандар, уни қан-дайдир аниқ саъй-ҳаракат леб билганлар, уни ҳеч маҳал шахс камчилиги деб қарамаганлар. Маълумки, бундай гуноҳ инсонни худога қарши қилиб қўярди, одамларга ёвузлик келтирарди.
Юнонлар христиан динининг вужудга келиши учун маъна-вий-диний асос яратганлар. Милодимиздан аввалги VII асрда вужудга келган юнон материалистларининг фалсафаси юнон-ларнинг кўп худолик динини парчалаб ташлади. Бу дин Гомер-нинг «Илиада ва Одиссея» асарларида жуда яхши басн қилина-ди.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling