Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Download 304.91 Kb.
bet1/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
FALSAFA




ФАЛСАФА
2-семестр
Ражаббоев Равшанбек


Тошкент-2023

АРИСТОТЕЛ ФАЛСАФАСИ
Пелопонес жанги Қадимги Юнонистондаги шаҳар — дав-латларнинг чуқур инқирозга юз тутишига олиб келди. Юнон шаҳарлари ўртасида тўхтовсиз, узоқ давом этган ўзаро урушлар турли табақалардан иборат жамиятла бойлар билан камбағал-лар, олигархлар билан оддий фуқаролар ўртасидаги зиддият-ларнинг янада кескинлашувига олиб келди.
Ўзининг ҳарбий юришлари билан жаҳонга донғи кстган Алск-санлр Македонский ўз даврида қудратли ҳисобланган Форс давлати устидан ғалаба қозонгач, жануби-ғарбий Осиёнинг кўпгина қисмини забт этиб, Европа ва Осиё халқларини бир-лаштирган буюк давлатни барпо этади.
Ана шундай бир даврда илм-фаннинг ривожланишига ўзи-нинг бебаҳо ҳиссасини қўшган буюк мутафаккирлардан бири Аристотел (милодимиздан аввал 384—322) эди. Аристотел ан-тик даврдаги юнон фалсафаси ва илм-фани тараққистида янги даврни яратди. Аристотел қулдорлар синфининг ўртамйёна ва-кили бўлгани учуи дсмократия тарафлори эди.
Аристотел Эгей дснгизи бўйидаги Фракиянинг Стагира шаҳ-рида туғилган. Унинг отаси Максдония подшоси Аминта II нинг сарой табиби эди. У 15 ёшлик чоғида ота-онасидан жудо бўлади. Аристотел ҳар томонлама ўқимишли ҳомий қўл остида таълим-тарбия кўради. Ун етти ёшида устози ва дўсти Платон ташкил этган Акалемияга ўқишга кириб, йигирма йил давоми-да, яьни Платон вафотигача игу даргоҳда таълим олади. Манба-ларда келтирилишича, Аристотел Платоннинг дўстлари ва шо-гирдлари орасида ақл-заковати, илмга бўлган қизиқиши билан алоҳида ажралиб турар эди. Аристотел жуда билимдон бўлган-лиги сабабли устози Платон билап турли масалаларда баҳсла-шиб турар, айрим ҳолларда унга эътироз ҳам билдирар эди. Ҳақиқатпарвар чгутафаккир ўз устозининг фалсафа борасида йўл қўйган хатоларига бефарқ қарай олмаган.
Аристотел Македония подшоси Филииннииг илтимосига биноан, унинг уғли Александрга 3 йил давомида таълим-тар-бия бериб боради. Ҳокнмиятни бошқариш 16 ёшли Александр-га қолгач, давлат ишлари унинг таълим олишига имкон бер-майди. Отасидан қолган қудратли давлатни кенгайтириш мақ-садида Александр Македоиский Шарқ ва Ғарбга юришлар уюш-тириб, жаҳонниш* кўнгина қисмини забт этишга муяссар бўла-ди. Ана шундаи ғолибона юришларида ўзининг энг яқин масла-ҳатчиси сифатида Аристотелни ҳам бирга олиб юрали. Ўн икки йил сафардан кейин Аристотел 334 йили эллик ёшида Афинага қайтиб келади.
Тарихий адабиётлар ва илмий манбаларда ёзилишича, Арис-тотел Александр Македонский билан юришлар чоғида жуда катта илмий ишлар учун маълумотлар тўплаш билан шуғуллан-ган. Ана шу матсриаллари асосида ўзининг асосин асарларини умрининх сўнгги пилларида ёзган. Аристотел Афинага улуғвор Македония сарой аҳиллари билан дўстона \гуносабатда бўлган, ҳурматли ва обрўли киши сифатида қайтиб келганди. Тарихий манбаларда кўрсатилишича, Македония полшоси Александр Аристотелни табиий-илмий тадқиқот ишларини кснг олиб бо-риши учун молдий жиҳатдан таъминлаб турган. Ана шу имко-ниятлар туфайли Аристотел милодимиздан аввалги 335 йили Афинада ўзининг хусусий мактаби — Ликкейни очишга эри-шади. Мактаб Апполон Ликкей ибодатхонаси яқинида очилга-ни учун шундай номланган. Аристотел бу мактаб боғида ўз шогирдлари билан сайр қилиб, маъруза ўқир эди. Кейинчалик ушшг сайр қилиб маъруза тингловчи шогирдларини переиате-тиклар (яъни сайр қилиб юрувчилар) дсб атадилар. Аристотел гашкил этган мактаб жуда катта кутубхоиага ҳам эга бўлган экан.
Александр Макслонский ҳаётинииг сўнгги йилларида Арис-тотелнинг Афина зодагошшри билан муносабати анча ёмонла-шали. Алсксандр Македонскийнинг ўлимидан кейин Аристо-телниш' Афинада қолиши жуда хавфли бўлиб қолади. Чунки ўша даврда Юнонистонда, хусусан, Афинала Алсксанар Маке-донский ҳукмронлигига қарши қаттиқ кураш бошланган эди. Шунинг учун Аристотел милодимиздан аввалги 323 йили таъ-қиблардан қочиб, Афинани тарк этади ва Эвбей оролидаги Халкидага кўчиб кслади. Орадан бир йил ўтгач, 322 йили ўша ерда вафот этади.
Аристотел вафотидан илгари Афинадаги ўз кугубхонасини шогирди Теофрастга қолдирганлиги ҳамда ўзига яқин бўлган кишиларга, ҳатто ўз қулларига ҳам меҳрибонлик қилганлиги ушип васиятида ўз ифодасини топган.
Аристотел фақат улкан файласуфгина эмас, балки кўпгина фан соҳаларида қалам тебратган забардаст мутафаккир эди. У мантиқ, психология, фалсафа, этика, риторика, табиий фан-лар бўйича ўлмас асарлар сзиб қолдирган. Аристотел илмий тадқиқотлар олиб борган, текширилгаи барча фан соҳалари борлиқни ўрганишга қаратилган.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling