Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Энди биз оламдаги якка-якка нарсаларни эмас, инсонни


Download 304.91 Kb.
bet5/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Энди биз оламдаги якка-якка нарсаларни эмас, инсонни, бутун табиат ва оламни яхлит кўрадиган бўлсак, унда бнз оламни тушунтиришда материя ва шаклнинг зарурий равишда мавжуд-лигини тан олишимиз керак. Бу масаланинг ҳал этилиши учун олам замоида мавжуд бўлганми ва замонда йўқ бўладими, де-гав масалани кўриб чиқишимиз лозим. Юқорида аниклашимиз-ча, ҳаракатнинг мумкинлиги, биринчидан, материянинг мав-жуд эканлигидан, иккинчидан, шаклнинг муайян бир пред-метда шаклланганлигидан келиб чикади. Шунга асослаиган ҳрлда Аристотел дунё абадий борлиқдан иборат, дейди.
Қачонлардир дастлаб ҳаракат вужудга келган, деб тахмин қилайлнк. Унда шундай савол туғилади: дастлаб ҳаракат вужуд-га келгунга қадар материя ва шакл мавжуд бўлганми ёки бўлма-ганми? Борди-ю, материя ва шакл дастлабки ҳаракатдан олдин мавжуд бўлмаган, десак, унда материя ва шакл илгарндан пай-до бўлган, дейишга тўғри келади. Биламизки, бирон-бир нарса ҳаракатсиз вужудга келмайди. Ундай бўлса, ҳаракат бошлангун-га қадар мавжуд бўлган. деган нотўғри фикрга келишимиз мум-кин.
Аристотелнинг фикрича, бу қарама-қаршиликни ҳал этиш-ла фақат бир усул мавжуд. Оламда содир бўлаётган ҳаракат ўзининг бошланишига эга бўлмаслигидан ташқари, унинг охи-ри ҳам йўқ, яъни ҳаракат олам сингари абадийдир. Оламнинг абадий мавжудлиги, ўз навбатида олам ўзининг абадий сабаби ва абадий ҳаракатлантирувчи кучига эга, деган тахминга олиб боради. Бу абадий ҳаракатлантирувчи — ҳаракатга келтирувчи кучдир. Ҳаракатга келтирувчи куч, яъни худо бўлмас экан, ҳар қандай ҳаракатнинг бўлиши ҳам мумкин эмас. Аристотелнинг фикрича, барқарорлик ёки турғунлик фақат биринчи ҳаракат-лантирувчига муносибдир.
Аристотелнинг «биринчи ҳаракатлантирувчи» ва ҳаракат ман-баи тўғрисидаги таълимоти чекланганлигига қарамасдан, ҳара-катнинг турли шакллари ва уларнинг борлиқ билан алоқадор-лигини кўрсатиши фанга қўшган бениҳоя улкан ҳиссадир.
Моплий лунёнинт энг олий маҳсули инсондир. Унда шакл ва мазмун мужассамлашган. Иисои таиаси материя бўлса, руҳи шаклдир.
Аристотелнинг руҳ ҳақидаги таълимоти ҳам унинг онтоло-гик қарашларида алоҳида ўрин тутади. Аристотел ўзининг «Руҳ ҳақида»ги асарида руҳнинг фаолиятини аниқлаб, уни рсал бор-лиқни ташкил этувчи физик жисмнинг алоҳида «биринчи эн-телехияси» (ички мақсали)дир, лейди. Унинг руҳ ҳақидаги таъ- лимоти бошқа таълимотларидан ўзининг изчиллиги билан аж- V ралиб туради, десак хато қилмаймиз. «Метафизика» асарида Аристотел руҳ ҳақида ганириб руҳ материядан ташқарида мав-жуд эмас, деб ёзган. «Руҳ бу тана эмас, у ганага тааллукли нарса бўлиб, аниқ бир танада мавжуддир». Аристотелнинг бу ғоясини кейинги давр файласуф олимлари юқори баҳолаб, у индивидуал руҳнинг ўлмаслигини инкор этган, дегандилар. Арис-тотелга кўра ҳаёт руҳнинг фаолияти билан белгиланади. «Руҳ габиий органик танада амалга ошган, ниҳоясига етган бирлам-чи нарсадир», яъни руҳ тирик мавжудотнинг боши ва охири-дир. Руҳнинг парчаланиши, ўз навбатида тананинг емирилиши-га олиб боради.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling