Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Аристотел Платон таълимотига карши чиқиб, олам мод-дий, абадий ва объектив характерга эга, моддий нарсалар ҳара-катда ва ўзгари^ида деган фикрини илгари сурган


Download 304.91 Kb.
bet4/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Аристотел Платон таълимотига карши чиқиб, олам мод-дий, абадий ва объектив характерга эга, моддий нарсалар ҳара-катда ва ўзгари^ида деган фикрини илгари сурган.
АРИСТОТЕЛНИНГ БОРЛИҚ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТИ
Аристотелнинг фикрича, моддий дунё ооъективдир, табиат моддий субстратга эга ҳамда доимо ҳаракатда ва ўзгаришда бўлган нарсалар йиғиндисидан ташкил топган. Моддий дуне доич*о мавжуд бўлган ва мавжуд бўлади ҳамда ўзини ифода-лашда Платоннинг «ғоялар дунёси»га мухтож эмасдир. Ҳақиқатни билиш, Аристотелнинг фикрича, биринчи навбатда табиий ҳоди- саларни билиш, деган гапдир, яъни сезгиларимиз, тасаввурла-римиз рсал нарсалардан келиб чиқади.
Шуни эътироф этиш лозимки, файласуф ташқи одамниш объектив мавжудлигини тан олади. Лекин якка нарса ва тушун-чалар билан у.мумий тушунчалар ўртасидаги муносабатни тўғри ҳал эта олмаган. У умумиилик ва яккалик (хусусийлик), моҳият ва ҳодиса ўртасидаги диалектик боғликдикни кўра олмаган. Маъ-лумки, фан борлиқнинг фақат индивидуал хусусиятларини ўрга-ниш билан чекланмай, балки дунёни бир бутунликда тскшири-ши ҳам ксрак.
Аристотел конкрст ҳиссий моҳият материя ва шакл бирли-гидан иборат дейди. Шунингдек, борлиқни тушуниш ва билиш шакл ва мазмунниш бирлиги дсмакдир. Шакл борлиққа нисба-тан олганда предметаиш' моҳиятидан, билишта нисбатан ол-ганда эса предмет ҳақидаги гушунчалан иборат.
Аристотел материянинг моҳияти унинг ўзида дсйиш билан бирга шу моҳиятни билиш учун сабабият тўғрисидаги таъли-мотни яратади. У оламдаги предмет ва ҳодисаларшшг сабабла-рини тўртга бўлади:

  1. Моддий сабаб, яъни материя.

  2. Шаклий сабаб ски шакл.

  3. Яратувчи сабаб.

  4. Охирги сабаб ски мақсалга йўналтирилган сабаб. Материя хар бир иредметнинг моддий асосидир. Бундан таш-

қари, Аристотел ҳар бир нарсани ясаш учун кетган матсрияни ҳам моддий сабаб маъносида тушунади. Асосий сабаблардан яна бири шакл ёки шаклий сабаб ҳисобланади. Ҳар бир мате-рия (конкрет жисм, модда маъносида) муайян бир шаклга эга. Шаклсиз ёки шаклланмаган нарса ва ҳодиса бўлиши мумкин эмас. Шаклсиз ёки шаклланмаган нарса ҳамиша имкониятдан-гина иборат. Аристотелнинг фикрича, шаклий сабаб, яъни шакл борлиққа бўлган муносабатида предметнинг моҳиятидан иборат. Бу ерда Аристотел шаклий сабабни моддий сабабдан устун кўяди. Шаклсиз материя ҳаётдан, қувватдан ва бир бутунлик-дан маҳрумдир. Яратувчи сабаб, Аристотелнинг нуктаи назари-ча, ҳаракат, барқарорлик, сокинликнинг манбаидир. Масалан, ота ва она боланинг ўзгаришининг сабабчисидир.
Охирги сабаб (мақсад, сабаб), Аристотелнинг таълимотича, ҳар бир ҳаракат, ўзгариш ёки киши фаолиятининг оқибатидир. Аристотел охирги сабабни, яъни мақсад-сабабни нотўғри ту-шунади. Унинг фикрича, оламда содир бўладиган ҳодисалар бирон-бир мақсад йўлида бўлади. Бу борада Аристотел табиат-даги ҳар бир ҳодиса ўзининг тараққий этишида аввалдан ички мақсадга (энтелехияга) эга, деган фикрга асосланади. Аристо-тел инсонга хос бўлган мақсадни табиат ҳодисаларига ҳам ёймоқчи бўлади. Масалан, қурилиш материаллари — моддий сабаб, лойиҳа — шаклий сабаб, қурилган уй нимага мўлжал- лангани — мақсад-сабаб. Шундай қилиб, Аристотел мақсад-сабабни табиатга ҳам жорий этмоқчи бўлиб, табиатлаги ҳар бир ҳодиса ўз ички мақсадларига эга, деган хулосага келади. Бу срда Аристотел табиат билан инсоннинг онгли фаолиятини тенглаштирнб қўяди.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling