Аристотел «Метафизика» асарида Платоннинг ғоялар ҳақида-ги таълимотини танқид қилиб, униш ғоялари оламлаги ҳиссий нарсалардан ажралган, ўзига мустақил ғоялар эканини исбот-лади ва шу асарининг бошқа қисмларида Платоннинг муста-қил ғоясига қарши ўзинйнг ҳиссий нарсалар тушунчасига му-носабати туғрисидаги таълилютини қарама-қарши қўйди.
АРИСТОТЕЛНИНГ ПЛАТОН ҒОЯЛАРИГА ҚАРШИ
чиқиши
Аристотелнинг Платон ғояларига қарши тўртта эътирози мавжуд:
Платои ғояларини билиш фойдасиздир, чунки бу ғоялар нарсаларни билишда ҳеч қандай янгилик бермайди. Платон фик-рича, умумийлик фақат ғояларда мавжуд ва бир нарса бир неча ғояга эга бўлиши шарт. Масалан, инсон тирик жон, икки оёқли инсондир. Платон ғоялари фан учун бсфойда дейди Аристотел.
Платоннинг «ғоялари» фақат билиш учунгина фойдасиз бўлибгина қолмай, шунингдек, ҳиссий нарсаларнинг мавжуд-лиги учун ҳам фойдасизлир, чунки унинг «ғоялари» оламдаги нарсалардан мутлақо мустақиллир. Улар ўргасида бирон-бир му-носабат бўлиши ҳам мумкин эмас. Платон фикрича, ҳиссий оламдаги нарсалар «ғоялар» ичида мавжул.
Платоннинг мантиққа бўлган ^гуносабати биринчидан, «ғоялар»нинг ўзаро мантиқий муносабатлари бўлса, иккинчи-дан, «ғоялар» билан ҳиссий нарса,1ар ўртасидаги \гуносабатдир. Ғоялар ўртасидаги мантиқий муносабат бу умумий ғояларнинг хусусий ғояларга бўлган муносабатидап иборат, яъни умумий-лик хусусийликнш!г мохиятидир. Лекин бу икки ҳолат, яъни умумий ғояларнинг хусусий ғояларга муносабати ва шунинг-дек, «ғоялар» субстангшоналдир, деган хулоса бир-бирига зид-дир, дейди Платон. Бошқача қилиб айтганда, Платоннинг фик-рича, битта ғоя бир пайтнинг ўзида субстанционал эмас. Уму-мий ғояга бўйсунадиган хусусий ғоя умумий ғояга нисбатан субстанционаллир.
Умумий ғоялар эса субстаннионал ҳолатга эга эмас. Бунинг сабаби умумий ғояларнинг субстанционал ҳолатга эга бўлган хусусий ғояларга нисбатан умумий бўлганлигидир. Биз бу ерда Платоннинг ҳиссий нарсалар билан ғояларни бир-бири билан қориштириб юборганини кўрамиз. Платоннинг фикрича, уму-мий ғоялар қандайдир алоҳида дунёни ташкил этади. Ана шу алоҳида дунё, яъни ғоялар дунёси ҳиссий нарсалардан иборат бўлиб, ҳиссий дунёдан мутлақо бошқадир. Шундай қилиб, Платоннинг фикрича, нарса ҳақидаги ғоя, бир-биридан алоҳи-да мавжуддир.
4. Аристотелнинг Платон ғояларига нисбатан тўртинчи эъти-рози шундан иборатки, бу ғоялар ҳиссий оламдаги нарсалар-нинг муҳим хусусиятларини тушунтира олмайди. Ҳиссий олам-даги нарсаларнинг муҳим хусусиятлари бу уларнинг ҳаракати, вужудга келиши ва смирилишидан иборатдир. Платон ҳиссий оламда тўхтовсиз содир бўладиган ўзгаришлар ва ҳаракатлар-нинг сабабини кўрсатиб беришга қодир эмас.
Аристотелнинг фикрича, Платоннинг ғоялар тўғрисидагн таълимоти чалкашликка, қийинчиликка олиб келиши боиси умумийликни яккаликка нисбатан муглақлаштириши ҳамда уму-мийликни яккаликка қарама-қарши қўйганлигидадир. Платон хатоларининг асосий сабаби, унинг «ғоялар»и ҳиссий предмет-лардан ажралган ҳолда мустақил мавжуддир, деб таъкидлаши-дадир. Шунинг учун ҳам Платоннинг ғоялари пайдо бўлиш жараёнларини ифодалашга қодир эмас. Платоннинг хатоси унинг умумийликни тан олишида эмас, балки ғояларнинг алоҳила мавжуд деб уктиришида ҳамда умумийликни яккаликка кара-ма-қарши қилиб қўйишида, деб ёзади Аристотел ўз асарида.
Do'stlaringiz bilan baham: |