Гарчи илгари мавжуд бўлган динларнинг айрим унсурлари сақланиб қолган бўлса ҳам, лекин улар ўзларининг ҳаётий ку-чини йўқотган эди.
Шундан кейин, фалсафа худпарастлик (индивидуализм)нинг амалий тизимига айлашш (софистлар издошларида) ёки субъск-тив индивидуализмга айланиб кетди (Зенон ва Эпикур назария-ларида). Эпикур фалсафасини шоирона баён қилган Лукреций Кар ўз материалистик метафизикаси билан бу таълимотни хар қандай ғайритабиий нарсалардан воз кечтирди. У ҳатто инсон руҳини ҳам материянинг энг нозик шакли деб билди. Стоицизм эса, аксинча, ғайритабиийликни тан олди. Лекин бу таълимот томонидан яратилган худо яратиш жараёни билан шу даражада қоришиб кетдики, натижада пантеистик назария (худо билан табиатни бирлаштириш)га айланиб кетди. Гарчи стоицизм ху-дониш' устунлшини, одамларнинг тенглигини уқтирган, ахло-кий меъёрларга риоя қилишни тарғиб қилган бўлса ҳам, у одамни табиат қонунлари билан яккама-якка қолдиради. Одам-лар эса бу қонунларга бўйсуниши ва уларни ўзшшнг заиф ақли билан англаши керак деб уқтиради.
Шундай қилиб, юнон ва рим фалсафий таълимотлари ва динлари тизими христианликнинг вужудга келиши учун замин хрзирлади. Кўпчиликка мансуб бўлган мушрикликни гуноҳ ва уни ювиш ҳақидаги гасаввурларга ўргатдилар. Натижада Рим салтанати фуқаролари христианликни дин сифатида тан олиш-га тайёр эдилар. Юнон фалсафаси христиан диний таълимоти-нинг софлиги учун хавф туғдиради. Христианлик дшш1ш яҳудий-ларга нисбатан кўпроқ юнонлар қабул қилдилар. Уларнинг ичида жуда кўп файласуфлар бўлиб, улар фалсафага христианлик ли-босини кийдиришга ҳаракат қилдилар. Булар энг аввало гнос-тиклар эдилар. Гностицизм милодимизнинг 150-йилларида жуда ҳам равнақ топди. У ёвузликнинг келиб чиқиши сабабини ахта-ришга бўлган инсоннинг табиий интилиши маҳсули сифатида келиб чиқци. Гностиклар ёвузликнинг ифодаси деб материяни ҳисоблаганлар. Улар шундай фалсафий таълимот яратмоқчи бўлганларки, унда худо руҳ сингари ёвузлик билан боғланма-ган, одам эса худо билан ўз табиатининг фақат руҳий томони билан муносабатда бўлсин.
Бу албатга, аслида одамнинг келиб чиқиши ҳақидаги са-волга жавоб беришга ҳаракат қилувчи мантиқий, ҳақли таъли-мот эди. Бу саводга жавоб бсриш учун гностиклар христианлик-ни юнон фалсафаси билан бирлаштиришга ҳаракат қилдилар. Агар гностицизм ғалаба қилганда эди, христианлик қалимги дунёнинг навбатдаги фалсафий диии бўлиб қоларди. Гности-цизм фалсафасининг асосий хусусияти дуализмдир. Бу таъли-мот бўйича, моддий ва руҳий дунё ўртасида аниқ чегара мав-жуд. Моддийлик ёмонликнинг тимсоли, руҳийлик — яхшилик-нинг мапбаи.
Гностиклар ҳудо ва матсрия ўртасидаги қарама-қаршилик-ни бартараф қилишга ҳаракат қилганлар. Бунинг учун улар ўз таълимотларига эманация (шюҳий 1гурланиш), дсмиург ҳақида-ги таълимотни киритганлар. Бу таълимот бўйича, шюҳий нур-ланиш жараёнида руҳийлик камайиб, моддийлик кўпайиб бо-ради. Демиург эса яратиш кучига қодир бўлолмаган даражада руҳий, шунингдек, гуноҳкор, ёвуз моддий дунёни яратишга қодир бўлган даражада моддийдир. Гностиклар бу демиургни Тавротдаги иогова билан тенглаштирардилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |