Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек
Download 304.91 Kb.
|
FALSAFA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Апологетлар илоҳистчиларга нисбатан кўпроқ файласуфлар эди. Улар1шнг таъкидлашича, христианлик бу энг қалимги дин ва фалсафадир. Масалан, Инжилда Троян ҳакида башорат қилин
- Антоний 11 ийга ҳимоя мактубини юборади. Унда кўрсатилиши- ча, христиан ибодати халдейлар, мисрликлар, яҳулийлар ибо-латидан фарқ қилади. Христианча ибодат шакли улардан устун-лир.
АПОЛОГЕТИКА
II ва III асрда христианлик тарихида апологетика ёки апо-логетлар даври вужудга келади. Апологетика сўзининг луғавий маъноси ҳимоя қилувчи демакдир, яъни христиан дини ақида-ларини турли ҳужумлардан ҳимоя қилишдир. Апологетлар дав-латнинг христианликка нисбатан бўлган душманлигини барта-раф қилишга интилганлар. Улар ўз адабий асарларида христи-анлик таълимотини асрашга, Рим салтанати ҳокимларига хрис-тиа»шикни таъқиб қилишни оқлаб бўлмаслигини кўрсатишга интилганлар. Шу туфайли ўз асарларида ё диалог ёки апатогия-нинг тан олинган мумтоз шаклидан фойдаланганлар. Уларнинг асарларида инкор қилиш ва тасдиклаш каби икки анъана кўзга ташланади. Апологетлар аввало мушриклар томонидан христи-анликни айбловчи атеизм, каннибализм, дабдабабозлик, хуло-га қарши хатги-ҳаракатлар каби айбларни инкор қилганлар. Улар христианликнинг поклигини тасдиқлаб, қўполлик, осийлик яҳудий динига, мушриклар динига хос деб ҳисоблаганлар. Апологетлар асарларида мушриклик динлари раҳбарларини христианликнинг моҳиятига ақл мезони билан ёндашишга ча-қирилади. Христиан динини мантиқий асослашга интилиш, уни тушунарли талқин қилиш ва оқибатда унга қонунийлик мақо-мини бериш мақсади кўзда тутилади. Уларнинг таъкидлашлари-ча, христианликка карши қўйилган айбловлар ҳеч қандай да-лилларга асосланмаган. Бу нарсани улар христианлик давлатида фуқаролик мақомини олиш учун асосий далил бўла олади, деб ҳисоблаганлар. Апологетлар илоҳистчиларга нисбатан кўпроқ файласуфлар эди. Улар1шнг таъкидлашича, христианлик бу энг қалимги дин ва фалсафадир. Масалан, Инжилда Троян ҳакида башорат қилин-ган, юнон фалсафасида мавжуд бўлган ҳақиқат масаласи эса, христианлик ви яҳудийлик динидан ўзлаштирилган. Апологет-ларнинг уқтиришича, христианлик энг олий фалсафадир. Бу-нинг исботи эса Тавротда башорат қилинган. Исонинг зоҳидона ҳаёти, унинг башоратлари бунга далил бўла олади. Тахминан 140-йилда афиналик христиан файласуфи Аристид император Антоний 11 ийга ҳимоя мактубини юборади. Унда кўрсатилиши-ча, христиан ибодати халдейлар, мисрликлар, яҳулийлар ибо-латидан фарқ қилади. Христианча ибодат шакли улардан устун-лир. Жабрдийда Юстин (100—165) II асрнинг энг машҳур апо-логети бўлган. У мушриклик динига мансуб бўлган оилада ту-ғилган, жула ёшлипшаноқ ҳақиқатни топиш мақсадида фалсз-фа билан шуғуллангаи. У стоиклар фалсафасидан, Платон иде-ализмидан, Аристотсл қарашларилан ҳақиқат излаган. Уни Пи-фагорнинг математик фалсафасидаи ҳам қидирган. Ривоят қилишларича, Юстин кейинчалик денгиз соҳили бўйлаб юриб, шундай бир одамни учратганки, у одам Юстинга христиан фалсафасига мурожаат қилишни тавсия қилган. Шундан кейин Юстин христианликни қабул қилган ва Римда христиан мактз-бини очган. 150 йилдан кейин Юстин импсратор Антоний Пий ва унинг асранди болзларига ўзининг «Биринчи апология»снни юборган. Унда у императорни ўзининг христианликка бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга чақирган, христианларни қонуний чеклашлардан воз кечишини сўраган. Юстин христи-анлар атеистлар эмаслигиии исбот қилган. У Исопинг пок, олий даражадаги ахлоқии ҳаёти Тавротда пайғамбарона башо-рат қилинганлигини исбот қилмоқчи бўлади. Христианларнинт гаъқиби. христианлик билан боғлиқ бўлган тўғри йулдан ада-шишлар шайтон билан боғлиқ. Юстин христианларнинг ҳаёти билан мукаммал танишиб, уларга нисбатан қўйилган айблар асоссиз эканлигини исботлар экан, уларни таъқиб қилишга барҳам бериш кераклигини уқтириб ўтади. «Иккинчи аиоло-гия» эса биринчи апологияга маълум даражада илова эди. У^ша Юстин христианларга нисбатан зулм ва адолатсизлик ҳолла-рини келтиради. Исо ва Суқротни бир-бирлари билан солиш-тириб, инсонлардаги эзгулик Исодандир, дейди у. Юстин «Трифон билан суҳбат» асарида муқадлас китобни аллегорик талқин қилишга иитилиб, яҳудийларни Исонинг маҳдиёна башоратига ишонтирмоқчи бўлади. Бу асар кўп жиҳатдан ав-тобиографик характерла бўлиб, мутафаккир ҳаёти ҳақидаги қимматли манбалир, Юстиннинг Римдаги шогирди кўп Шарқ мамлакатларига сасҳат қилган Татиан (110—172)дир. У II асрнинг ўрталарида «Римликларга мурожаат» деган асар ёзган. Бу асарида у юнон-ларнинг маланий раҳнзмоликка қилган даъволарини танқид қилади. Ушбу асар шу жиҳатдан муҳимки, унда бутун бир мил-лат — юнонларга қарши қаратилгаи. Татианнинг фикрича, хрис-тианлик ўзининг ахлоқий мсъёрлари бўйича юнон фалсафаси ва динидан юқори туради. Демак, христианларга шунга мос муносабатда бўлиш керак. Татиан христианликни мифология вд фалсафа билан солиштириб, христианлик юнон фалсафаси ва динига нисбаган анча қадимийроқлир, дейди. Бунинг исботи — Мусо Троян уруши ҳақида сўзлаб ўтгандир. Афинада яшаган яна бир христиан илоҳистчиси Афинагор 177-йилда «Христианлар ҳақида муножот» номли асар ёзган. Унда христианларга қарши қўйилган айблар ҳақида гапирилади. Афинагор христианларни худосизликда айблашни инкор қилиб кўрсатадики, мушриклар худолари — одамлар томонидан яра-тилган, шунинг учун улар ҳам уларга сиғинувчилар каби гуноҳ-кордирлар. Христианлар айбдор бўлмаганлари учун и.мпсратор уларга раҳмдиллик кўрсатиши ксрак, дея фикр юритади. Ғарбий апологетлар христианликнинг мушриклик билан ўхшаш томонларига эмас, фарқ қилувчи томонларига катта эътибор бсрдилар. Ғарбий черковнинг йирик аиологетларидан бири Тертуллиандир. У 160-йилда Карфагенла хизмат қилаётган рим ҳарбий қисмида туғилган. У ёшлигидан юион ва лотин тилларини яхши билганлиги учун мумтоз адабиётни яхши эгал-лади. У касби бўйича ҳуқуқшунос бўлган. Тертуллиан нотиқлик санъатига эътибор берган, Римда ҳуқуқшунослик билан шуғул-ланган. ўша ерда христианликни қабул қилган. Унинг жўшқин табиати, ҳарбийликка мойил руҳияти уни пуритан ҳаёт тарзи-ни кечиришга туртки бўлган. Лотин тилини пухта эгаллаб, ман-тиқий ақлга эга бўлган Тертуллиан ўзини ғарбий илоҳиётчи-ликка, «соғлом таълимот» яратишга бағишлади. Шунингдек, у христианликка карши турувчи фалсафий ва мушриклик дини гаълимотларини таҳлил қилишта эътибор берди. Вилоят губер-паторига ёзган ўз ҳимоя мактуб (апочогия)ларида христианлар-га қўйилган айбларга эътироз билдиради ва улар империянинг лойиқ фуқаролари эканлигини таъкидлайди, Унингча, христи-анларни таъқиб қилиш ҳар қандай шароитда мағлубиятга уч-раиди, чунки ҳокимият христианларни таъқиб қилган сари улар-нинг миқдори ошиб бораяпти. Ўз касбий билимидан усталик билан фойдаланган ҳолда Тсртуллиан черковни таъқиб қилаётган давлат қоидалари шуб-ҳали эканлигини исбот қилмоқчи бўлади ва таъкидлайдики, христианликнинг диний таълимоти ва ахлоқи мушрикликка нис-батан анча юқори даражададир. Download 304.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling