Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек
Схоластлар методологияси Аристотел диалектикаси (яъни логикаси)га таянган, таълимотнинг мазмуни эса илоҳиёт бўлган. Мазмун ҳам, усул ҳам ўзгариши мумкин эмас
Download 304.91 Kb.
|
FALSAFA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Улардан бири «Мопо1ое1оп» — худо борлиги сабаб-оқибат
- Буюк Альбсрт (Альберт фон Больштедт, 1193—1280) Падуан унверситетида эркин санъатларни, табиий фанларни, ўша иайт-да черков томонидан тан олинмаган Аристотел фалсафасини
- Альберт аристотелизмида бошқа ғоявий кониспииялар ун-сурлари, масалан, неоплотонизм таъсири ҳам мавжуд. Амалда бу нарса христианлик ва черков таълимотша мослэштирилган аристотелизм эди.
Схоластлар методологияси Аристотел диалектикаси (яъни логикаси)га таянган, таълимотнинг мазмуни эса илоҳиёт бўлган. Мазмун ҳам, усул ҳам ўзгариши мумкин эмас.
Кўп схоластларнинг фалсафий фикрлаш мезони юнон флл-сафаси бўлган. Уларнинг таълимоти Платон ва Аристотсл фал-сафасининг умумий тамойилларига мос келиши керак эди. Ху-сусан, универсалийлар (умумий тушунчалар)нинг табиати, эъти-қод ва тафаккурининг мутаносиблиги масаласида баҳс-муноза-ра олиб борилар эди. Реализм таълимотича, универсалийлар ёки умумий ғоялар якка нарсалардан алоҳида мавжуддир. Масалан, гўзаллик, фа-ровонлик каби умумий тушунчалар айрим, якка одамларнинг хатти-ҳаракатидан мутлақо мустақил мавжуддир. Бу^шай қараш лотинча ибора «ишуегеаНа ак1е гет», яъни «унверсалийлар яра-тилган нарсалардан аввал мавжудлир», деб ифодаланарди. Пла-тон таъбирича, одамлар бу дунё чегараларидан чуқурроққа қарашлари ва энг чуқур, ҳақиқий реалликни кўришлари керак. Бу таълимот реализм номи билан машҳур. Реализмнинг йирик вакилларидан бири Ансельм Кентербсрийскийдир (1033—1109). у ШимолиЙ Итапияда туғилган. 1093 йилда Кентербсрийда ар-хиспископ лавозимини эгаллаган. Унинг гафаккур ва эътиқод-нинг ўзаро муносабатларига бўлган қарашлари «билиш учун эътиқод қиламан», деган тезисда ўз ифодасини топган. Унинг-ча, энг аввал ва асосан эътиқод билимнинг асоси бўлиши керак. Ансельм ўзшшнг икки асарида тафаккур эътиқодни асос-лаб бериши кераклиги ҳақидаги хулосаларга келади. Улардан бири «Мопо1ое1оп» — худо борлиги сабаб-оқибат муносабатлари орқали индуктив усул исботи. Бу космологик исбот шакли бўлиб, уни шундай изоҳлаш мумкин. Одам ҳаётда кўп неъматлардан фойдаланади. Бу неъматларнинг барчаси энг олий неъматнинг интиҳосидир. Мана шу энг олий неъмат ту-файли улар мавжуддирлар. Чексиз пастга қараб кетишни гасав-вур қилиб бўлмаганлиги учун, буларнинг ҳаммасининг сабаби худодир. Ансельмнинг иккинчи асари «Ргоюеюп» — худо бор-лигининг дедуктив исботидир. Бу онтологик исбот деб аталиб, мос келишлик ҳақидаги таълимотга асосланган. Анселъмнинг фикрича, ҳар бир одамнинг онгида энг олий мукаммал моҳият ҳақида ғоя бор. Бу ғоя эса, объектив мавжуд бўлган реалликка мос кслиши ксрак, чунки агар бундай моҳият мавжуд бўлмаса, демак, у комил ҳам бўлмайди, ундан олийроқ мукаммалликни ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, худодан ҳам юқорироқ гояни, комилроқ моҳиятни тасаввур қилиш мумкин эмас экан, унда худо ҳақиқий реалликда бордир. Гарчи бу ва бошқа худо мавжудлигининг мантиқий исботлари унинг борлигини тўлиқ исботлай олмаса ҳам, айрим қўшимча қимматга эга. Улар ҳар бир билимга эга бўлган одамга ахар худо мавжудлигини инкор қилинса, ҳеч нарсани ҳақиқий равишда тушунтириш мумкин эмаслигини кўрсатади. Ансельм ўзининг «Нима учун худо оламга айланди?» деган асарида ёзадики, одам мутлақ худога бўйсуниши керак. Лекин Одам Атонинг гуноҳга ботиши билан табиий олам бўйсунмай-лиган бўлиб қолади. Шунинг учун у худо олдида қарздордир. Бунинг учун у қарзини тўдаши ёки жазоланиши керак. Одам қиёфасидаги Худо Исо хочда ўз ўлими билан қарзини узди. Бу қарзни оддий одам узолмас эди. Шундай қилиб у бундай маж-буриятдаи қутулди. Мўътадил реалнзм. Аристотел реаллик табиатига нисбатан мўътадил муносабатда бўлган. Унингча, универсалийлар объск-тив мавжулдир. Лекин улар айрим, якка иредметлардан алоҳида мавжуд эмаслар, уларнинг ўзида, уларнинг онгида мавжуддир. Аристотел таълимотининг муҳим томонларини тан олган ўрта аср схоластлари мўьтадил реалистлар деб аталглнлар. Уларнинг йирик вакиллари Абсляр ва Фома Аквинскнйлардир. Британияда туғилган Абеляр (1079—1142) ўз зқлий қобили-яти билан ёшлигиданоқ жуда машҳур бўлган. Унинг Париж унивсрситетида илоҳиётдан ўқиган маърузалари шу даражада машҳур бўлганки, ҳатто айрим вақтларда уларни тинглаш мақ-садида бир нсча минг талаба йиғилган. У ўзи хусусий дарс бср1ан Элоиз деган талабасини севиб қолган. У Фульберт деган каноникнинг жияни бўлган. Уларнинг бу севги можаролари ош-кор бўлиб қолгандан кейин Фульберт Абелярдан аёвсиз ўч ол-ган. Бир неча каллакссарларии еллаб уни қаттиқ жазолаган. Шун-дан кейин Абеляр Элоизага монастирга кетиши зарурлигини уқтирган. Унинг илоҳиётчиликдаги қарашлари Бернард Клервоский томонидан тор-мор қилинтандан кейин, енгилган Абелярнииг ўзи ҳам монастирга келишга мажбур бўлган ва у ерда токи ўлимигача яшшан. Абеляр позицияси — мўътадил реализм. Унинг фикрича, дастлаб рсаллик худо онгида мавжуд бўлган, кейин бевосита нарсаларнинг ўзила (лекии бу олам ташқарисида эмас) ва оқибатда одамларнинг онгида мавжуд бўлган. Ансельмга қара-ма-қарши Абеляр «Мен эътиқод қилиш учун биламан», дейди. Тафаккурнинг ҳақиқатни топишдаги ролини таъкидлаб, Абе-ляр доимо тафаккурга авторитет (нуфуз) сифатида хгурожаат қилади. У таъкидлайдики, шубҳа тадқиқотни тақозо қилади, гадқиқот эса ҳақиқатга олиб келади. Унинг фикрича, Исонинг ўлими худони қаноатлашириш учун эмас, балки одамларга ху-донинг севгисини юқгириш учун юз бсрди. Бу билан эса одам-ларга ахлоқий таъсир ўтказиш ва ушшг оқибатида ўз ҳаётини худога бўйсундириш бўлган. Бу қараш ахлоқий таъсир ўтказиш назарияси деб аталади. Абелярнинг йирик асари «Ҳа ва йўқ» 158 тасдиқдаи иборат. Улар махсус тартибда черков оталарининг айрим ғояларга нис-батан «ҳа» ски «йўқ» деб билдирган қарашлари эди. Шундай қилиб, Абеляр черков оталари орасида қарама-қаршилик мав-жудлигини, у эса уларни бартараф эта олишини таъкидлайди-ки, гарчи у умумқабул қияишаи католик илоҳиётини инкор қилмаган бўлса ҳам, унинг усули руҳонийларнинг ғазабига са-баб бўлди. Чунки у ҳақиқатни англашда тафаккурнинг ролини жуда юқори баҳолаган. Мўътадил реализмнинг яна бир вакили Буюк Альбсрт (Альберт фон Больштедт, 1193—1280) Падуан унверситетида эркин санъатларни, табиий фанларни, ўша иайт-да черков томонидан тан олинмаган Аристотел фалсафасини ўрганди. 1223 йилда домшшкан орленига кириб, у ердан Кёльнга илоҳиёт ва фалсафани ўрганиш учун юборилади. У ўқит>ч*чи сифатида жуда машҳур бўлиб, залга эшитувчилар сиғмаганлиги учун очиқ майдонларда маъруза ўқиган. 1260 йилда Дрсзденда епископлик лавозилгага кўтарилади. Ўз хоҳиши бўйича бу лаво-зимдан озод қилинади ва қолган умрини Кёльнда ўтказади. Монастирда кечирган танҳолик ҳаётида бутунлай илмий ва ада-бий фаолият билан шуғулланади. У кенг маълумотли бўлиб, Аристотсл, Ибн Сино асарлари-ни ўрганган, улар унга катта таъсир кўрсатган. Унинг кўп асар-лари бизгача етиб келган. Уларнинг кўичилиги Аристотел асар-ларига ёзилган шарҳлардир. А-тьберт биринчи бўлиб, христиан дунёкарашини тизимлаштириш мақсадида Аристотсл ғоялари-даи фойдаланишга ҳаракат қилган. У шуии тушунганки, Ғарбий Европага антик давр тафакку-рининг кириб кслишини тўхтатиш хгумкин эмас, аксинча, хрис-тианликни асослаш ва \густаҳкамлаш учун антик давр фалса-фасидан кенг миқссда фойдаланиш керак. Ўз ижодида у кўпин-ча, Аристотел асарларига м>тзожаат қилади, уларни шарҳлай-ди, айниқса, мантиққа жуда юқори баҳо бсради. Аристотел мантиқий таълимоти руҳида XIII аср схоластикасига универса-лийлар масаласида реалистик мазмун киритади. У аввалги схо-ластларга писбатан фалсафага мустақил ўрин ажратади. Маса-лан, диний ақидалар муаммолари билан (учланганлик, 1уноҳ-ни ювиш, қайта тирилиш) мистсрия масалалари ўртасида фарқ мавжудлигини кўрсатади. Унишча, бу масалалар илоҳиётчилик тадқиқотлари, табиий-илмий муаммолар мазмунини ташкил қилиб, фалсафий тушунтиришни талаб қилали. Альберт аристотелизмида бошқа ғоявий кониспииялар ун-сурлари, масалан, неоплотонизм таъсири ҳам мавжуд. Амалда бу нарса христианлик ва черков таълимотша мослэштирилган аристотелизм эди. Download 304.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling