Альберт табиий-илмий тадқиқотлзр ва кузатишлар ҳам олиб борган. Масалан, у зоология, кимё (алхимия), антропологияда маълум натижаларга эришган. Уни ҳатто, жоду сирларидан ха-бардор, леган шубҳага ҳам борганлар. Баъзи маълумотларга қара-ганда, у гапирувчи асбоб яратган. Бу шайтониинг иши леб қўрққан шогирди Фома уни синдирган эмиш. Альберт фалса-фий. табиий-илмий, илоҳиётчиликка бўлган қизиқишлари шу даражада кенг бўлганки, унга уииверсал доктор, деган унвон беришган. XIV асрдан бошлаб эса у Буюк Альберт деб атала бошлаган. Бу машҳур немис схоласти ўзи мантиқий жиҳатдан изчил ягона фалсафий ва илоҳиётчилик тизимини яратмаган. Бу вазифани фақат унинг шогирди Фома бажарди. Лекин Аль-бертсиз Фоманинг бу ишни бажариши қийин эди. Асосий ма-салаларла улар ҳамфикр эдилар.
■ Фома Аквинский 1225 йилда туғилган. У фаф Лаидольф Аквинскийнинг ўғли эди. У Монтекассино шаҳридаги бенсдикт-лар монастирида тарбияланган, Неаполь университетида эркин санъатни ўргангаи. 17 ёшида доминиканлар орденига аъзо бўлиб киради. У ердан уни Парижга ўқишга юборишади. У ерда унинг ўқитувчиси Буюк Альберт бўлиб, ксйинчалик у билан Кёльнга қайтади. 1252 йилда у яна Парижга қайтади ва у ерда ўз ўқиши-ни давом эттиради. Италияда бўлганда Аристотел асарлари би-лан танишади. 1268—1272 йилларда яна Парижда бўлали. Бу ерда илоҳиётдан машҳур ўқитувчи бўлиб танилади, кўп схоласт-лар билан илоҳиётнинг муҳим масалалари бўйича баҳс юрита-ди. 1274 йилда Лион шаҳрша сафарга чиққанила Террагино шаҳри яқинилаги Фоссанова монастирида вафот этали. Унга мулойимлиги туфайли «Фаришта доктор», деган лақаб бериша-ди. Фома Аквиискийнинг ижодий мсроси ҳам Альбертники син-гари бой. Унинг асарларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мум-кин:
Аристотелнинг «Аналитика», «Никомах этикасн», «Мета-физика», «Физика», *Жон ҳақида», «Осмон ва ер ҳақида», «ТабииЙ нарсаларнинг вужулга келиши ва ўлим ҳақида», «По-литнка» ва бошқа асарларига ёзилган шарҳлар.
Кичик фалсафий рисолалар. Улярнинг ичида энг муҳими «Авсрроэсчиларга қарцш ақлнинг бирлиги ҳақила»,
Do'stlaringiz bilan baham: |